Видео: Хитой уйғурча тарихий номларни йўқ қилмоқда - HRW

Шинжон

Сурат манбаси, AP PHOTO/ANDY WONG

    • Author, Анна Ламче
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Хитой Шинжой Уйғур бўлгасида юзлаб уйғурча ва бошқа туркий тарихий қишлоқлар ҳамда бошқа жойлар номларини ўзгартирган. Бу борада HRW Ҳьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари гуруҳи хабар бермоқда. Хитой бу амаллардан нима мақсадни кўзламоқда?

Human Rights Watch чиқарган ҳисоботга кўра, Шинжондаги номлари Ислом дини, тарих ёки маданиятга алоқадор бўлган юзлаб қишлоқларнинг номлари 2009 ва 2023 йиллар орасида ўзгартирилган.

Хитойнинг ўзи эълон қилган маълумотларга таяниб ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлишича, жой номлари таркибида бўлган "Султон" ва "Мозор" сўзлари "ҳамоҳанглик" ва "бахт" сўзлари билан алмаштирилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Хитойнинг Лондондаги элчилиги инсон ҳуқуқлари ташкилоти айбловларини рад этди.

Охирги йилларда Хитой расмийлари Шинжондаги жамиятни радикал қайта ўзгартириб келаяпти, бу билан миллий озчилик ҳисобланадиган Уйғур аҳолисини Хитой маданиятига ассимиляциялаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Ниқоб таққан одам

Сурат манбаси, Reuters

Ҳьюман Райтс Уотч ташкилоти ва Норвегияда жойлашган Uyghur Hjelp ташкилоти тадқиқотчилари Хитой Статистика Миллий Бюроси веб-сайтида жойлаштирилган қишлоқларнинг 14 йиллик номларини ўрганиб чиқишди.

Улар 2009 йилдан 2023 йилгача Шинжондаги 25000 қишлоқдан 3600 тасининг номи ўзгартирилганини аниқлаганлар.

"Ушбу номлар ўзгаришининг аксари "одатийдек кўринади", бешдан бир қисми ёки 630 ўзгариш эса Уйғурлар дини, маданияти ёки тарихига алоқадорликни ўзгартирган", дея қайд этади HRW.

Human Rights Watchга кўра, Уйғурлар Сўфий уламо маъносида қўллайдиган "Хўжа", сиёсий ёки шарафли рутбани англатадиган "Султон" ва "Бек" сўзлари "Коммунистик Партия мафкурасига мос "ҳамоҳанглик" ва "бахт" сўзлари билан алмаштирилган.

Ҳисоботда шундай мисоллардан бири сифатида Хитой жануби-ғарбида жойлашган Оқ Мачит қишлоғи номи ўзгартирилгани келтирилади: 2018 йилда бу қишлоқнинг номи "Бирдамлик" деб ўзгартирилган.

Тобора ортиб бораётган исбот-далиллар Уйғур Мусулмон аҳолисига қарши инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши мунтазамлик касб этиб бораётганини намойиш этади, Пекин эса айбловларни рад этади.

Уйғур Мусулмонларнинг аксари Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон, Цинхай, Гансу ва Нинся бўлгаларида истиқомат қиладилар.

Иқтибос

Сурат манбаси, .

Би-би-сига берган баёнотида Лондондаги Хитой элчилиги вакили айбловларни рад этди.

"Қонун билан таъминланган диний эътиқод эркинлигидан барча этник гуруҳлар халқлари ҳузурланмоқдалар. Уйғурлар ва бошқа диний озчиликларнинг тиллари ва маданиятлари ҳимояланган ва ривожлантирилаяпти", дейилади баёнотда.

Хитойда 20 миллион атрофида мусулмон яшайди. Хитой расман атеист мамлакат ҳисобланади ва расмийлар, шунга қарамасдан, диний эркинликка тоқатлимиз, дейдилар.

Бироқ охирги йиллардаги кузатишлар бутун мамлакат бўйлаб динлар бостирилаётганини кўрсатади.

HRWга кўра, қишлоқ ва шаҳарларнинг номларини ўзгартириш ҳамон давом этаяпти, лекин аксарининг номлари 2017 ва 2019 йиллар ўртасида алмаштирилган.

Ҳюман Райтс Уотчга кўра, номлар ўзгартирилиши Шинжондаги Уйғур аҳолисига нисбатан душманона муносабат кучайган вақтга тўғри келади.

Хитой ҳукумати Уйғур аҳолисини оммавий қамаш сиёсатини "зўравонлик терроризм, радикализм ва бўлгинчилик" таҳдидлари билан оқлаб келади.

Human Rights Watchнинг Хитой бўйича директори Майя Ванг шундай дейди:

"Хитой расмийлари Шинжондаги Уйғурлар учун маънога эга юзлаб қишлоқларнинг номларини ҳукумат пропагандасига мос сўзларга ўзгартираяпти. Ушбу ном ўзгартиришлари, афтидан, Хитой ҳукуматининг Уйғурларнинг маданий ва диний ифодаларини ўчириб ташлаш ҳаракатларидир".

Ўтган йили HRW Хитойдаги масжидларга бағишланган ҳисобот эълон қилган, унда Хитой ҳукумати масжидларни ёпаётгани, вайрон этаётгани ёки масжид биносидан бошқа мақсадларда фойдаланаётганини танқид қилган.

Бу Хитой ҳукуматининг Исломга эътиқод қилишни жиловлаш ҳаракатлари деб баҳоланган.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002