Янгиликлар: Европа Марказий Осиёдан нима истайди? O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, .
Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари билан иккинчи марта учрашди.
Қирғизистоннинг Иссиқкўл соҳилидаги Чўлпонона шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" иккинчи саммитида бўлиб ўтди.
Биринчи саммит ўтган йилнинг октябрида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган эди.
Алоқадор мавзулар:
Таҳлилчиларга кўра, Европа Иттифоқи Россия ўзининг таъсир доираси деб кўрадиган Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларини янада кучайтиришга интилмоқда.
Чўлпонотага Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари қатнашганлар, Туркманистон ҳайъати иштирок этган.
Ушбу саммит 19-21 май кунлари Президент Ши Жинпинг мезбонлик қилган Сиан шаҳридаги "Хитой - Марказий Осиё" олиймақом саммити ортидан ўтказилмоқда.
Сиан саммитида Хитой минтақа мамлакатларига 3,8 миллиард кўмак ваъда қилди.
Сиёсий таҳлилчиларга кўра, Россиянинг Украинага босқини Марказий Осиёдаги кўпчиликни ўзларининг Россия билан узоқ муддатли муносабатларни савол остига олишларига сабаб бўлди, ана шундай шароитда Хитой ва Европа Иттифоқидек глобал қудратлар минтақадаги ўз ролларини кучайтиришга интилмоқдалар.
Ғарбнинг Россияга қарши жорий этган санкцияларидан кейин Европанинг илғор технологияга асосланган товарларининг Марказий Осиёга экспорти кескин ошгани кузатилди, Россия ҳарбий техникасида фойдаланилиши мумкин бўлган жиҳозларнинг минтақа мамлакатларига олиб борилиб сўнг Россияга ўтаётгани аниқланди.

Сурат манбаси, .
Европа минтақа мамлакатларини Россияга санкцияларни четлаб ўтишда кўмаклашиш оқибатларидан огоҳлантирди, қатор ширкатлар иккиламчи санкцияларга ҳам тушди.Расмий маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг энг йирик донорларидан бир ҳам ҳисобланади, иттифоқнинг минтақага 2014 йилдан 2020 йилгача кўрсатган кўмаги ҳажми 1,1 миллиард Еврони ташкил этган.
Брюссел минтақа мамлакатларининг АҚШ, Россия ва Хитойдан кейинги асосий сармоя шериги ҳам саналади.
Чўлпонотадаги саммитда Президент Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқини қўшни Афғонистонга ёрдам беришга чақирган, "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи"нинг кейинги йилдаги саммитига Ўзбекистон мезбонлик қилишини хабар қилган.
Шу куни МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев, МДҲга аъзо мамлакатлар тажовузкор ташқи босимларга қарши ўз ҳаракатларини бирлаштиришлари лозим, деган баёнот билан чиқди.
Шу мақсадда МДҲ махсус хизматлари ва хавфсизлик органлари раҳбарларининг йиғилишини ўтказишга қарор қилинган.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















