Толибон аёл телебошловчиларга: Юзингизни ёпинг! Видео

File photo: In this photograph taken on January 30, 2013 a female Afghan news presenter reads the news at a studio in Kabul.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Сўнгги йилларда Афғонистонда юзи ёпилмаган аёл телебошловчиларнинг сони ортганди
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Толибон Афғон телеканалларининг аёл бошловчилари ва бошқа телекўрсатув иштирокчиларининг эфир вақти юзларини бекитишга фармон берди.

Мамлакатдаги диний полиция сўзчисининг Би-би-си Пашту хизматига билдиришича, оммавий ахборот воситаларига ушбу буйруқ 18 май куни етказилган.

Ушбу талаб Афғонистондаги барча аёлларга жамоат жойларида бўлганларида юзларини тўлиқ ёпишлари лозимлиги ҳақидаги фармондан икки ҳафта ўтиб қўйилди.

Акс ҳолда хотин-қизлар жазога тортилишлари билан огоҳлантирилган.

Афғонистонда аёлларга нисбатан чекловлар тобора қаттиқлаштирилаяпти - аёлларнинг эркак маҳрамисиз саёҳат қилишлари тақиқланди, ўрта мактабларнинг юқори синфлари қизларининг мактабга боришлари ҳам маън этилди.

Кобулдаги телеканаллардан бирида ишлайдиган ва ўз исми-шарифи ошкор этилишини истамаган аёл журналист телебошловчиларнинг юзини ёпиш буйруғини эшитиб ларзага тушганини айтди.

"Улар бизларнинг телевидениеда тақдим этишимизни тўхтатишга билвосита босим қилмоқдалар", - деб айтди журналист аёл Би-би-сига.

"Мен оғзим ёпиқ бўлиб қандай қилиб янгиликларни ўқийман? Мен нима қилишимни билмайман. Ишлашим керак, оиламдаги ёлғиз нон топувчи менман", - дейди у.

Толибоннинг Эзгуликка даъват ва иллатлар олдини олиш деб таржима қилинадиган вазирлиги воизига иқтибосан Reuters ахборот агентлигининг хабар қилишича, янги тартиб 21 майдан кучга киради.

Вазирлик сўзчиси аёл телебошловчиларнинг юзини бекитишлари лозимлигини "маслаҳат" деб айтган, бироқ бу "маслаҳат"га бўйсунмаганларга нисбатан нима чора кўрилиши ҳозирча номаълум.

A burka-clad woman and a girl on a street in Kandahar on 5 March 2022

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Толибон 1990 йиллардаги бошқарувида аёлларнинг бурқага ўранишларини талаб қилган эди

Би-би-сининг Кобулдаги мухбири Секундер Кермани Эзгуликка даъват ва иллатлар олдини олиш вазирлигининг нозирлари билан бирга Кобул савдо марказлари ва кўчаларида бўлиб видео лавҳа тайёрлади.

Толибон Афғон аёлларининг юзини ёпмоқчими?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Йўловчи ва дўкондорларга кунлик ибодат ва соқол ўстириш муҳимлиги ҳақида ваъз қилинди. Бу биродарона маслаҳатга ўхшайди", - дейди Би-би-си мухбири.

"Сиз аёллар нимани кийиши кераклиги ҳақида гапирмадингиз. Сизнинг вазирлигингиз кўпроқ мана шуниси билан таниқли", - дея нозирлар раҳбари Мавлавий Маҳмуд Фотиҳдан сўраган мухбиримиз.

"Биз ҳар доим дўкондорларга маслаҳат берамиз, эълонлар осганмиз. Лекин бир аёлнинг олдига бориб унга тушунтирмаймиз. Мисол учун, бир аёлга яқинлашиб, "нега ҳижобингизни тўғри ўрамагансиз", демаймиз. Менинг одобим ва диним бунга изн бермайди", - дейди Мавлавий Маҳмуд Фотиҳ.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek