Афғонистон: Отасини гапга кўндирган Рўёнинг Толибонга сўзи ўтадими? 100 аёл Afg‘oniston Tolibon dunyo yangiliklar

20 йиллик режиссёр Рўё

Сурат манбаси, Screenshot

Рўё 20 йиллик режиссёр. Толибон тузуми қулатилгач, бу касбни эгаллаган илк афғон аёли.

Ҳозир Толибон Афғонистонига бора олмайди.

Аммо мамлакатида ўзгаришлар бўлади, деган умидда...

Толиблар унинг яна кино олишига рухсат беришадими?

Рўё Содот илк фильмини 2003 йили тасвирга олган.

Сўнгги 20 йилда у 20 та фильм суратга олди ва бир нечта сериал ишлади.

У Ҳирот аёллар фильм фестивали таъсисчиларидан бири саналади.

2021 йил август ойида Кобул фатҳ этилган вақти у Толибон билан музокаралар олиб борувчи аёллар ҳақида кино олаётганди.

Ҳозир Афғонистонга қайталмаётган бўлса-да, у бу фильмни охиригача етказмоқчи.

Алоқадор мавзулар:

20 йиллик режиссёр Рўё

Сурат манбаси, Screenshot/video

Рўё Содот Афғонистонда кино санъатига ижтимоий масъулият сифатида қарашини айтади.

У Афғонистондаги энг биринчи аёл кино ижодкорларидан бири.

Режиссёр илк фильмини 2003 йили тасвирга олган.

Аммо иш бошлашидан олдин отаси уни ҳатто суратга олиш майдончасига юбормасликка ҳаракат қилганди.

"Лекин кейин отам онамга туни бўйи ухламай мени ўйлаб чиққанини айтган. У "қизимиз кино олишга шу қадар иштиёқлики, унинг йўлини тўсолмайман", деган. Шундай бўлса-да, мен фильм олганим учун амаким бир неча йил остонамизга қадам ҳам босмади", дейди у.

Рўё кино соҳасида қарийб 20 йил ишлади. У Ҳирот Аёллар Халқаро фильм фестивали таъсисчиларидан бири ҳисобланади.

20 йиллик режиссёр Рўё

Сурат манбаси, Screenshot/video

Хавфсизлик борасида вазиятнинг беқарорлиги кўпинча ишига таъсир қиларди.

"Сўнгги 2-3 йилда "Учинчи чизиқ" сериали устида ишладим. Худкуш ҳужумлар йил сайин ошди ва режиссёр сифатида фильмга эмас, балки тасвирга олиш жараёнидаги хавфсизликка эътибор қаратишга тўғри келарди. Менда турли фильм йўналиш ва услубларини тажриба қилиш учун ҳеч қачон фурсат бўлмаган.

Доим қўлимда тайёр сценарийни ушлаб тасвирга олиш учун вазият хавфсиз бўлишини кутиб турардим. Менда бир нечта комедия жанридаги сценарийлар бор.

Аммо йиллаб кутишдан сўнг фильм олиш имконияти пайдо бўлса, одамларнинг дардини кўрсатиб берадиган фожиа йўналишидаги фильмларни танлайман", дейди у.

2021 йил август ойида Толибон ҳокимиятни эгаллаган вақт Рўё Америкада эди ва шундан бери ватанига қайтолмаяпти.

Кейин у кино соҳасидаги бошқа аёлларга мамлакатдан чиқишга ёрдамлашди.

20 йиллик режиссёр Рўё

Сурат манбаси, Screenshot/video

'Айтишили керак бўлган кўплаб ҳикоялар бор. Ҳикоя қилиш ва фильм олиш учун Афғонистон ҳали очилмаган сирли сандиқ. Одамлар биз ҳақимизда кўпинча тўлиқ бўлмаган ва нотўғри янгиликлар орқали хабар топишади".

У оиласидан йироқда бўлса ҳам оналик вазифаси ва иши ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қилади. Рўё кино олишга бўлган иштиёқини сақлаб қолишга қарор қилган.

"Менимча, бизда бироз цензура бўлса-да, тинчлик ва барқарорлик бўлиб турса, аста-секин ўзгаришларга эришамиз. Балки менга шундай туюлаётгандир ёки шундай кўришни истаётгандирмиз, чунки биз урушлардан чарчадик. Ўшанда биз қуроллар билан эмас, балки санъатимиз ва сўзимиз билан курашамиз", дейди у.

BBC 100 аёл мавсуми ҳар йили жаҳондаги энг нуфузли 100 аёл фаолиятига бағишланадиган лойиҳа.

ВВС 100 аёл лойиҳасини Instagram, Facebook ва Twitter да кузатиб боринг.

100 ayol loyihasi

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek...