Россия: ТВ даги ҳайит намози, Жириновский ва Рамзан Қодиров мурожаатлари

Сурат манбаси, Reuters
- Путин мусулмонларни табриклади, Рамазон Ҳайити намози Россия телеканалида онлайн эфирга узатилди
- Самарадаги мигрантлар чодирлари йиғилган, яна бораётган ўзбекистонликлар ортга қайтарилмоқда
- ИИВ муҳожирларни огоҳлантирди, Жириновский эса кетган мигрантларнинг қайтиб келмаслигини айтди.
- Москвада ярим миллиондан зиёд меҳнат муҳожири иш ва даромад манбасидан айрилган
- Коронавирусга чалингани тахминланаётган Рамзан Қодиров видеомурожаат эълон қилди
"Россия-1"да Ҳайит намози

Сурат манбаси, Россия 1
Россия Президенти Владимир Путин мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади. Ушбу байрам қутлови Кремл расмий сайтида эълон қилинди.
Табрикда мусулмонлар жамоасининг фаоллиги ва мамлакатдаги аҳиллик ва тинчликнинг барқарорлигида ҳиссаси катталигини таъкидлади. Шу билан бирга бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятда инсон саломатлиги ва ҳаётини сақлаш учун хизматда дунё мусулмонларининг аҳамияти муҳимлигини билдирди.
Сўнгги ўн йиллар давомида Москва кўчаларини тўлдирган мусулмонлар пойтахтдаги карантин тартиби боис, ҳайит намозини уйларида ўқидилар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Аммо бу билан Россия масжидлари бутунлай бўш қолгани йўқ. Таниқли диний уламолар, муфтий ва шайхлар масофа сақлаган ҳолда байрам намозини адо этишди.
Москва жомеъ масжидидаги Ҳайит намози "Россия-1" телеканалида онлайн эфирга узатилди. Бу Россиядаги 20 миллиондан зиёд мусулмонлар учун Рамазон ҳайитига муносиб қўллов бўлди.
Самарага яна борганлар ортга қайтарилмоқда
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилгандан сўнг, у ердаги маҳаллий ҳукумат томонидан ташкиллаштирилган чодирлар йиғиштирилган.
Ўзбекистон томонидан карантин пайтидаги бу ўтказиш бир марталик эканлиги таъкидланганига қарамай, ҳудудга яна 200 дан ошиқ ўзбекистонлик борган.
Маҳаллий полиция бу муҳожирларнинг хужжатларини текшириб, ноқонуний ҳолатларни аниқламоқда. Шу билан бирга муҳожирларнинг келган жойларига қайтариб юборилиши талаб этилмоқда.
Россия Ички ишлар вазирлиги муҳожирларни огоҳлантирди

Сурат манбаси, Facebook/Жириновский
Апрел ойида Россия президентининг қарорига кўра, меҳнат муҳожирларининг ҳужжатлари 15 июнга қадар автоматик узайтирилган, патент тўловлари вақтинча бекор қилинган эди.
Жойларда иш берувчилар ва айрим полиция ходимларининг ноқонуний талаблари ортидан, мигрантлар ҳамон патент тўлаётганликлари ҳоллари айтилмоқда.
Шу боис, Россия Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида яна бир марта патентларнинг муддати 15 июнгача узайтирилгани таъкидланди.
"Кетган мигрантларнинг Россияга кириши чеклансин"
ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский бугунги оғир шароитда Россияни тарк этган меҳнат муҳожирларини мамлакатга қайта киритмасликни таклиф этди. Жириновскийга кўра, уларнинг иш ўрни ишсиз қолган россияликлар учун сақланиши лозим.
- Кўплаб мигрантлар кетишди, уларнинг қайтишини чеклаш керак. Ҳозир ўзимизда ишсизлар кўпайган. Бизнинг фуқароларимиз учун иш ўрни бўлиши керак, - деди партия етакчиси.
Москвада ярим миллион мигрантлар ишсиз ва пулсиз
Россиялик тадқиқотчиларга кўра, Москвада ярим миллиондан зиёд меҳнат муҳожирлари иш ва даромад манбасидан айрилган.
РАНХиГС ижтимоий тадқиқотлар марказида Евгений Варшавер раҳбарлигида ўрганилган тадқиқотга кўра, мигрантларнинг 32 фоизи, москваликларнинг эса 17 фоизи Москвадаги карантин чекловлари боис иш ўрнини йўқотган ва ойлик даромадсиз қолишган.
Россия ҳукуматининг уларни қўллаш учун кўрган чоралари, жумладан патент тўловининг вақтинча бекор қилингани ва ҳужжатлардаги енгилликлар муаммонинг ечими бўла олмаган. Мигрантларга асосан хайрия фондлари ва кўнгиллилар ёрдам бермоқда.
Тадқиқотчиларга кўра, мигрантлар иш топгунларигача ёки ватанига қайтгунича озиқ-овқат ва турар-жой билан таъминланиши лозим. Энг муҳими, тиббий кўмакни ташкиллаштириш зарур.
Рамзан Қодиров коронавирусга чалиндими?
Ижтимоий тармоқларда Чечня Президенти Рамзан Қодировнинг COVID-19 га чалингани энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.
21 май куни ТАСС ва "Интерфакс" ахборот агентликлари ўз манбаларига таяниб, Қодировни коронавирус тахмини билан Москва шифохонасига ётқизилганини хабар қилишган эди. Бир неча кун давомида қатор Россия ОАВлари президентнинг саломатлиги яхшиланаётгани, аммо ҳали касалхонада шифокорлар назоратида қолаётганини ёзишган. Аммо маҳаллий ҳукумат бу маълумотни рад этган.
Чечня парламенти спикери Магомед Даудов Рамзан Қодировнинг вирусга чалинганлиги ҳақидаги хабарларни "миш-миш" деб атади, Чечня раҳбари соғ-саломатлигини билдирган.
23 май куни кечки пайт Рамзан Қодировнинг Телеграм-каналида мусулмонларни Рамазон ҳайити байрами билан табриклаган видеомурожаати эълон қилинган. Видео Грозний кўчасида масжид томон кетаётган ҳолда телефонга тасвирга олинган, аммо Қодировнинг ўзи кўринмаган. Кадр ортида президентнинг овозли табриги эшитилган.

- Россия: Ғазабнок мигрантлар Ўзбекистон дипломатларини нега қувлаб юришибди?
- Россия, мигрантлар: Қозоғистон эшикларини қия очди, гап Ўзбекистонда қолди
- Россия-Ўзбекистон: чегарадаги 598 муҳожирнинг тақдири нима бўлади? (Видео)
- Россия, мигрантлар: Коронавирусга чалинган муҳожирларга ёрдам маркази очилди
- Россиядаги ёнғин олти ўзбекистонлик умрига зомин бўлди
- Россия, мигрантлар: Ҳасан коронавирусга қандай чалинди?
- Коронавирус: Ўзбекистон Россиядан сотиб олиши айтилган ИВЛ аппаратлари ёниб кетмоқда
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek
















