Ғазо ҳақидаги филм Венеция кинофестивалида рекорд олқишланди

Видео тагсўзи, Фестивал иштирокчилари 23 минут мобайнида филмни олқишлаб турдилар. Видео инглиз тилида.
    • Author, Пол Глин
    • Role, Маданият репортёри
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Венеция кино фестивалида "Ҳинд Ражаб овози" бадиий филмига 23 минут давомида тик туриб қарсак чалдилар, бу рекорд даражадаги узоқ олқишлов бўлди.

Режиссёр Каутер Бен Ҳаниянинг филми олти яшар қиз Ҳинд Ражаб ўлдирилишига бағишланган. Ҳинд Ражаб ва унинг қариндошлари ўтирган автомобил ва уларга ёрдам бериш учун борган икки шифокор 2024 йил январида Ғазо шаҳрида Исроил қўшинлари томонидан ўлдирилган эди.

Одатда кино фестивалларда ижод маҳсулининг юқори баҳолангани иштирокчиларнинг тик туриб қарсак чалишлари билан баҳоланади. Бу борадаги рекордни 2006 йили Канн фестивалидаги "Пан лабиринти" бадиий филми ўрнатган, ўшанда у 22 минут давомида олқишлаб турилган эди.

Алоқадор мавзулар

Бу йилги энг йирик тадбирлардан бири бўлган Венеция фестивалида "Ҳинд Ражаб овози" олқишланаркан, инсонлар кўзига ёш келди, "Фаластинга озодлик" чақириқлари янгради, актёр Мотаз Малҳис Фаластин байроғини кўтарди.

Ўтган ҳафта Ҳолливуд юлдузлари Хоакин Феникс, Руни Мара, шунингдек, Бред Пит, шунингдек, Алфонсо Куарон ва Жонатан Глейзер филмга ижрочи продюсер сифатида қўшилдилар.

Феникс ва Мара Венециядаги тақдимот ва 3 сентябрдаги филм премерасида ҳам иштирок этдилар, у ерда бутун олқишловлар пайти марҳум Ҳинд Ражаб суратлари ушлаб турилди.

82-Венеция Халқаро Кино фестивали. Ижрочи продюсерлар Хоакин Феникс ва Руни Мара режиссёр Каутер Бен Ҳания ва актёр Мотаз Малҳис "Ҳинд Ражаб овози" филми тақдимотида қатнашдилар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ижрочи продюсерлар Хоакин Феникс ва Руни Мара режиссёр Каутер Бен Ҳания ва актёр Мотаз Малҳис марҳум Ҳинд Ражаб сурати билан тақдимотда қатнашдилар

Ҳинд, унинг қариндошлари ва шифокорлар ўлдирилганидан кўп ўтмай Исроил Мудофаа кучлари, дастлабки текширув натижаларига кўра, ҳарбийларимиз автомобилга ўқ етадиган масофада бўлмаганлар, деган баёнот берди. Ундан кейин Исроил ҳарбийлари сўзчиси янада кўпроқ текширув амалга оширилаяпти деб айтди, аммо қандай хулосага келингани эълон қилинмади.

Исроил ҳарбийлари Ҳамаснинг 2023 йил 7 октябрида Исроил жанубига ҳужум қилиб, 1200 га яқин инсонни ўлдиргани ва 251 кишини гаровга олиб Ғазога олиб ўтиб кетгани ортидан бўлгада ҳарбий амалиёт бошлади.

Ўшандан буён Ғазо бўлгасидаги Ҳамас раҳбарлигидаги соғликни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра камида 64231 инсон ҳалок бўлди

"Ҳар бир қизнинг овози"

Iqtibos

Сурат манбаси, .

"Ҳинд Ражаб овози" бадиий филми Венеция ва Оскар мукофотларини қўлга киритадигандек.

Режиссёр Каутер Бен Ҳаниянинг ватани бўлган Тунис филмни Оскар Академиясининг энг яхши хорижий филм номинациясига илгари суриш ҳақида бош қотираяпти, буни қўллаб-қувватлаш кучли бўлади, деб кутилмоқда.

Ўтган йили Бен Ҳаниянинг "Тўрт қиз" филми Оскар мукофотининг энг яхши ҳужжатли филми шорт листига киритилган эди. 2021 йили "Ўз терисини сотган эркак" филми ҳам хорижий филм мукофотига илгари сурилган эди.

Венециядаги янги филми тақдимотига бағишланган матбуот анжуманида режиссёр ва унинг тасвирга олиш жамоасига алоҳида тик туриб қарсаклар чалинди.

Актриса Сажа Килани журналистларга шундай деди: "Етар энди оммавий қотилликлар, очликка тутиш, инсоний қиёфасидан маҳрум қилиш, вайронагарчилик ва ҳамон давом этаётган оккцпация".

У қўшимча қилди: "Ушбу филм нуқтаи назар ёки фантазия эмас. У ҳақиқатга асосланган. Ҳинд ҳодисасида бутун халқ оғирлиги бор. Унинг овози охирги икки йилнинг ўзида Ғазода ўлдирилган ўн минглаб болаларнинг овозидир. Унинг овози яшашга ҳаққи бор, орзу қилишга, ўз тақдирига эга бўлиш ҳаққи бор ҳар бир қизнинг, ҳар бир ўғилнинг овозидир. Буларнинг ҳаммаси бизнинг мижжа қоқмаган кўзимиз олдида маҳрум этилди".

30 август куни Венецияда фаластинликлар қўллаб-қувватланган, Исроилнинг Ғазодаги амаллари қораланган йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди.

'Юракни ўртар даражада шошилинч'

Deadline рўзномасида филмга ёзган тақризида Даймон Вайз филмни "ҳаётий аҳамиятга эга" деб таърифлади. Чунки бу филм кино санъати тақдим этадиган ғазоликларни қўллаб-қувватлайдиганлар кутиб турган маёқ бўлиб хизмат қилади.

Variety нашрида Гай Лодж "ер билан яксон этадиган драма"ни олқишлади, бироқ шундай деб ёзди:

"Каутер Бен Ҳаниянинг гибрид филмидаги марказий унсур бўлган ҳақиқий аудио ёзувдан таъсирланмаслик мумкин эмас, бироқ ахлоқ ва концепцияни ҳаётга татбиқ этиш савол остида".

Hollywood Reporter танқидчиси Шери Линден шундай қайд этди:

"Юракни ўртар шошилинч Ғазонинг машъум ҳодисаси юракларни вайрон этар даражада ривожланадиган драма".

3 сентябргача мексикалик режиссёр Гилермо дел Торо шарафига энг узоқ вақт олқишлар бўлган режиссёр бўлиб қолаётган эди.

GQ га ўтган йил берган интервюсида кенг омманинг узоқ қарсаклари остида қолиш қандай бўлишини тасвирлаб берган эди.

"Бунча узоқ вақт давом этиши нима эканини таърифлаб бериш мушкул. Дастлабки уч минут, беш минутда сени улуғлаётганлари ва қувончга чўмиласан. 10 минут ўтгандан кейин нима қилишингни билмайсан. Сўнг фақат жилмаясан ва бошингни ирғитасан".

Яқинда Венецияда Дуэйн Жонсонга "Парчалаб ташлайдиган машина" филми учун 15 дақиқа қарсак чалиб турдилар.