Сўз сизга: "Ўзбекларнинг уйғонгани рост бўлсин" – Йўл ёпилишига муносабат

Сурат манбаси, Ijtimoiy tarmoq
Чинозда катта трасса ёпиб қўйилгач, метан заправкалар очила бошлангани ҳақидаги BBC Ўзбек хизматининг қисқа видеоси Instagram да 2 миллиондан кўпроқ томоша қилинди. 3 мингга яқин изоҳ ёзилди.
Alibekovнинг "Ўзбекларнинг уйғонгани рост бўлсин", деб ёзган изоҳи 6 мингга яқин фойдаланувчига ёққан.
Turon Group нарх-наво қимматлаб кетаётганини айтган.
"Демак, митинг таъсир қиляпти. Бу дегани, бу кетишта жанжал митинг келиб чиқиши яқин шекилли. Оддий халқнинг жон жонидан ўтиб кетяпти, нарх навола вапше паталок", дейди у.
Shoira "Одамлар роса" хўрланаётганини айтган.
"Халқ бирлашишининг натижаси, 1 соатда очиб берибди газни. Талаб қилинса ҳамма муаммолар ҳал қилинади вақтида! ФАҚАТ талаб қилишни ўрганиш керак!" дейди Xusniddin.
Otaqulov Rustam ҳам "Агар халқимиз бирлашса ҳамма нарсани ҳал қилса бўлади", деган фикрда.
Facebook изоҳ қолдирган Botir Temirov ҳукумат халқ билан ҳисоблашишиши кераклигини урғулаган.
"Ҳар қандай ҳукумат халқи билан ҳисоблашишга мажбур. Чунки уни шу халқ сайлаган. Жамоатчилик фаолларининг мурожаатлари тингланмаса бу мурожаатлар кўчаларда бақириш, бўкириш, ғалаён овозига дўнади. Шунинг учун ҳар доим муроса йўли танланиб, цивилизацион мулоқотлардан қочмасдан, ҳар қандай масалани тинч йўл билан ҳал қилиш керак. Ташқарида эса душман пойлаб турибди".
Xalq uyg‘onyapti. Tepadagilar endi ehtiyot bo‘lib qaror chiqaringlar, kosalaring oqarmay qolmasin.
"Сабабсиз газ заправкалар ёпилишини сири нимада экан-а? Халқ кўтарилгандан кейин очяпти. Демак газ бор. Бу ерда бошқа бир сирли сиёсатмикин? Президент ваъда берганди. Бу йил қишда нима иш қилганимизни халқ сезади деб. Халқ қаттиқ сезди нима бўганини" , дейди Temur.
Leyla Guseinova "Ўлгунимизча яшаб турсак майлими", деган
Nurbek Rahimov энди "Электр Энергетика вазирлиги биноси олдида ҳам қилиш керак экан" деган фикрда.
Xojiakbar "Ўз ватанингда хорланиб яшасанг алам қилади-да" деган.
Mohinur расмийларни огоҳликка чақирган.
"Халқ уйғоняпти тепадагилар энди эҳтиёт бўлиб қарор чиқаринглар, косаларинг оқармай қолмасин".
Нарх наво ошдими?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
BBC ўқувчиларидан Рамазон вақти нарх наволар ҳақида ҳам сўради.
Тожикистоннинг Душанбесида расмийлар Рамазон ойида қимматчилик бўлиб кетмаслиги учун махсус гуруҳлар тузди. Энди милиция бозордаги сотувчиларни назорат қилиб юради.
Сиз яшаб турган жойда Рамазон нархларга таъсир қилмадими, деган саволга
"Ҳа, гўшт 130 мингга чиқди", дейди muxtorov.
Bobon ҳам "Мол гўшти, лаҳм чорсу бозорида 1 килоси 130.000 сўм", деган.
Urolboy Ibodullayev: "Мен билганим гўшт ва пиёз нархи ошди бизнинг Қўшработда".
"Рўза демайди булар, қиммат ҳамма нарса, бир дона анорни 15 минг сўмга олдим, рўзадорлар яхши еб ичмаяпти🥺. Коммунал ошган, свет ошган", дейди Milana.
Shaxnoza Axmedova "Жуда қиммат озиқ-овқат, инсоф даражасидан чиқиб кетган"инини айтган.
"Ҳурматли BBC Uzbek. Бизда нарх-наво қимматлашди март ойининг бошидан. Нарх наволар кутарилди. Ҳамма озиқ-овқатларни нархи кўтарилди", дейди Адолат Адолат.
"Янги Ўзбекистонни Аҳолисини қуйи қатламини энг катта орзуси мошина олишдан энди бир йилда бир марта гўшт ейишга ўзгаради", дейди Oybek Ibrohimov.
Сурхондарёдан ёзган @ОлимжонСаидов ҳам мол гўшти ошганини айтган.
"Сурхондарёда Рамазонгача мол гушт нархи 95 минг сўм эди. 110 минг сум қилиб қўйишибди. 1 коробка тухум ўртачаси 90 минг сўм эди. 105 минг сўм қилиб қўйишибди. 1 килолик сникерс, марс, твикс, боунти шоколадларни 105 минг сўмдан олар эдим. 125 минг сўм қилиб қўйишибди. Араб хурмоси катта сифатлиси 125 минг сўм олар эдим, 150 минг, 145 мингдан беришяпди".
Ўқувчиларимизнинг кўпчилиги яшаб турган жойда гўшт нархи ошганинини билдирган.
@azamaturinov4486: "Қашқадарёда 85 минглик қорамол гўшти 100 минг бўлди".
"Хоразмда гўшт 90 мингдан 110 мингга кўтарилди. Минг афсус бошқа нарсаларни айтмасак-да бўлади", дейди @norbekquryazov5466
"Мен Қашкадарёдан. Рамазонда гўшт 5% ошди. Ёнгок, майиз, сарёг 30% ошди", дейди @John-hh9dv.
@bekzodmakhamatjonov6691 нарх-наволарни орган ходимлари назорат қилмаслиги кераклигини айтади.
"Муҳими милиса аралашмаяпти, нархни бозор белгилайди сунъий аралашиш тўғримас".












