Россия Ўзбекистоннинг эътирозларини жиддий қабул қила бошладими? (видео)

Сурат манбаси, Telegram/Следком Приморья
Россиянинг Владивосток шаҳридаги Ўзбекистон консулхонаси жиноят иши қўзғатиш ва чора кўриш талаби билан мурожаатлар қилгани ортидан Приморск ўлкаси Тергов қўмитаси ўзбекистонлик мигрантларга ҳужум қилган уч ўсмирга қарши жиноят иши очганини хабар қилди.
Илк бор расмий Тошкентнинг нотасидан бир кун ўтиб, Владивоcтокда ўзбекистонлик мигрантларни калтаклаган ўсмирлар қидирувга берилди ва улардан бири ушланди.
Одатда Ўзбекистон пул ишлаб топиш учун борган фуқаролари борасида ёки империалистик руҳдаги чиқишларга Россияга эътирозларини очиқ билдирмасликка ҳаракат қилиб келган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
2023 йилнинг 21 декабридан вазият ўзгара бошлади.
Ўшанда Россиялик сиёсатчининг Ўзбекистонни қўшиб олиш керак, деган шов-шувли гапига жавобан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия элчиси таклиф қилинди ва унга расмий Тошкентнинг эътирозлари билдирилди.
Бу нисбатан юмшоқ дея танқидларга учраган бўлса-да, кейинчалик Ўзбекистон ташқи сиёсатда Россияга дадилроқ ва очиқ муносабат билдира бошлади.
2025 йилнинг 1 февралида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ижтимоий тармоқлар орқали ўзбек халқини ҳақорат қилган ҳолат бўйича, Россияга "зудлик билан мурожаат" қилганини билдирди.
Москва текширув ўтказиб, ушбу шахс Россия фуқароси эмаслигини маълум қилди.

Сурат манбаси, .
2025 йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон томони Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари топталаётгани ва уларга қўпол муомала ҳолатлари кўпайиб бораётганига эътибор қаратган.
Ўзбекистон ўз хавотирларини Россиянинг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган.
Бу орада Россияда ўзбекистонлик мигрантларни таҳқирлаш ҳолатлари тўхтатамади.
Россия куч ишлатар орган ходимлари яна мигрантларни тепкилаб текширув ўтказди.
10 июнда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томони билан яна учрашув ташкил қилиб, Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётганидан ташвиш билдирди.
Ва бу сафар норозилик нотасини топширди.
Хабарда вазирлик матбуот котиби мигрантлар борасидаги учрашувлар ҳар ой ўтказилиётганини маълум қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибаси Мария Захарова Ўзбекистон эътирозини тегишли идораларга юборишини маълум қилди.
Аммо унинг натижалари расмий муносабат билдирилмади.
3 сентябрда расмий Тошкент Россияга навбатдаги нотасини юборди. Бу сафар маҳаллий халқ вакилларидан бири ўзбекистонлик такси ҳайдовчига русларнинг қули эканлигини, айтиб ҳақорат қилди.
Ўзбекистон мазкур видеодаги шахсни аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраган.
Очиқ манбаларда Россия томонининг ушбу эътирозга жавоб бергани ёки ҳолат бўйича суриштирув бошлагани борасида хабар йўқ.
Ниҳоят Ўзбекистоннинг сўнгги бир йил ичида Россияга юборган учинчи норозилик нотасига Россия томони зудлик билан муносабат билдирди.












