Ўзбекистон иқтисодий ўсишига қандай ташқи ва ички таъсирлар кутилаяпти?

Ўзбек Қирғиз чегарасидан ўтиб қайтаётганлар
Ўқилиш вақти: 4 дақ

АҚШ Президенти Доналд Трамп бошлаган глобал "савдо уруши" Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги муҳокама қилинаётган бир вақтда Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта жамғармаси шаффофлик ва ҳисобдорликка чақирилган ҳисоботлар эълон қилди.

Ўзининг янги прогнозида Жаҳон Банки Европа ва Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашиши мумкинлигини эълон қилди.

Жаҳон Банкига кўра, ташқи талаблар камайиши ва Россиядаги иқтисодий ўсиш пасайиши жорий ва келгуси йилда йиллик ЯИМлар кўрсаткичи тушишига олиб келиши мумкин.

Банк 2,5 фоизгача тушиш бўлиши ҳақида ёзди.

Алоқадор мавзулар

Шунинг учун ҳам Жаҳон Банки тадбиркорликни ривожлантириш, технология ва инновацияларни ўзлаштириш билан ўсишни рағбатлантиришга чақиради.

"Мамлакатлар кўпроқ инновацияга сармоя киритиш, янги ширкатларни қўллаб-қувватлаш ислоҳотларини кенгайтириш, молиявий бозорни чуқурлаштириш, тадқиқот ва тараққиётни кўпайтиришлари баробарида глобал технологиялар, таҳлил ва капиталларга интеграциялаш чораларини кўришлари керак", дейилади янги ҳисоботда.

Сўнгги ривожланишлар рецессияга етаклаши ҳам мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар билдирилаётган бир вақтда айрим иқтисодий таҳлилчилар Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга жипс интеграциялашмагани эҳтимолий рецессия зарбасини енгиллатиши мумкин дейдилар.

Жаҳон Банки эса Марказий Осиёни дунёнинг бошқа бурчакларига солиштирганда тез ривожланиш кўрсаткичлари баландроқ бўладиган минтақа деб кўраяпти.

ЯИМ ўсиши 4,7 фоизга тушиши мумкинлиги башорат қилинди.

Салбий омиллар сифатида Қозоғистон нефтига ва экспортга талаблар пасайиши тилга олинган.

Жаҳон Банкига кўра, 2025 йил февралига келиб инфляция 5% га етган, бу 2024 йил ўрталаридаги 3.6% дан юқори. Ушбу инфляциянинг ошиши бир неча марказий банкларни фоиз ставкаларини оширишга ёки янада юмшатишни кечиктиришга мажбур қилган.

Жаҳон Банки 2025-26 йилларда Россияда иқтисодий ўсиш 1,3 фоизга пасайиши, Туркияда 3,3 фоиз ўсишини кутмоқда.

Халқаро Валюта жамғармасининг миссияси яқинда мамлакатда бўлиб, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, мамлакат иқтисодий сиёсатини таҳлил қилган.

Ўша тадқиқотидан келиб чиқиб ХВЖ миссияси ўз кузатувлари асосида ҳисобот эълон қилди, бу ҳисоботда жамғарма Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги реал Ялпи Ички маҳсулоти ўсиши 6,5 фоизни ташкил этди, бу йил эса 6% атрофида бўлади деб ҳисоблайди.

ХВЖ Ўзбекистонда инфляция юқорилигича қолаяпти дейди, айниқса, шу йил март ойидаги инфляция умумий даражаси 10,3 фоизга кўтарилганини таъкидлайди.

Бунга электр ҳақлари ва бошқа назоратда ушлаб турилган баҳолар оширилгани ва бун нарса бошқа нархлар кўтарилишига боғлиқ бўлгани айтилади.

ХВЖ Ўзбекистонда ишончли иқтисодий ўсиш бўлади деб прогноз қилинаётгани, аммо охирги вақтдаги глобал молиявий шароит туфайли ноаниқлик юзага келганини қайд этади.

Халқаро Валюта жамғармаси Ўзбекистон ўтиш даври иқтисодий ислоҳотларини амалга оширишда кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритди деб урғулайди.

ХВЖ Ўзбекистон Марказий Банкини қаттиқ пул-кредит сиёсатини нишон қилинган 5 фоизлик даражага эришилмагунча давом эттиришга чақиради.

Шунингдек, Ўзбекистондаги банклар инсонларга кредит беришни осонлаштиргани номақбул вазиятни келтириб чиқаргани, энди бу аҳволни яхшилаш чоралари кўрилаётганини айтади.

ХВЖга кўра, Ўзбекистонда энергия ресурслари ва бошқа назорат қилиб туриладиган нархларнинг ошиши нархларни либераллаштиришга ёрдам берди, буни давом эттириш ва якунлаш керак, шунда нархлар тўлиқ бозор шароитларини акс эттиради.

"Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш бўйича икки томонлама ва кўп томонлама даражада эришилган катта ютуқлар, шунингдек, қўшни мамлакатлар ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши аъзолари каби бошқа минтақалар мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш савдони либераллаштириш ва диверсификация қилишга ёрдам берди", дейди ХВЖ.

"Хусусий ва давлат корхоналари учун тенг шароитларни таъминлаш учун давлат корхоналарига қўллаб-қувватлаш шаффоф асосда, уларни қайта тузиш шарти билан ва бундай қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич тўхтатиш билан тақдим этилиши керак. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришни давом эттириш, йирик давлат корхоналарини хусусийлаштиришни тезлаштириш ва уни илғор халқаро амалиётга мувофиқ амалга ошириш зарур. Назорат ва тўғридан-тўғри аралашув чоралари ўрнига самарали тартибга солиш ва бозор институтлари ўрнатилиши керак", дея тавсия беради Халқаро Валюта жамғармаси.

Нега давлат корхоналарини хусусийлаштириш борасида саволлар пайдо бўлди?

Газчи

Сурат манбаси, Getty Images

Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати UzAuto Motors ва бошқа 29 компаниядаги давлат улушини сотишни эълон қилди

Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилишича, давлатга тегишли акцияларни сотиб бўйича аукционлар ўтказилади, UzAuto Motors, "Ўзбекнефтгаз", "Ўзбекгидроэнерго" ва бошқа йирик корхоналар акциялар пакетидаги давлат улушлари сотилади.

Аукционлар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилади, барча манфаатдор инвесторлар иштирок этиши мумкин. Давлат активларини бошқариш агентлиги бу жараёнда халқаро стандартларга амал қилинишини ва инвесторлар учун барча зарур шарт-шароит яратилишини таъкидлади.

Бу қарор Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг бир қисми бўлиб, хусусий секторни ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган.

Ҳукумат иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ва хусусийлаштириш жараёнини давом эттириш ниятида.

ХВЖ ўз тавсиясида давлат банклари приватизациясини тезлаштириш ва банк соҳаси назоратини кучайтиришга ҳам чақирган.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Шунингдек, ХВЖ Ўзбекистон ҳукуматининг Aloqabank, Asakabank ва Uzpromstroybankни ихтисослаштирилган соҳа банкларига айлантириш режасини ҳаётга татбиқ этмасликка чақирган, бу молиявий риск ва бюджет харажатлари кўпайишига олиб келиши эҳтимолидан огоҳлантирган.

Ўзбекистонлик таниқли иқтисодий блоггер bakiroo Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводи ҳам хусусийлаштирилиши ҳақидаги хабарга шундай муносабат билдирди:

"Нархи каррасига шиширилган, очилганидан буён зарарда ўтирган, ваъда қилинган ишлаб чиқариш, экспорт ва солиқ тушумлари умуман таъминланмаган, бўғзигача қарзга ботирилган, технологик юраги "лизингга" сотиб юборилган Uzbekistan GTL заводи оммавий савдоларга чиқариладиган корхоналар рўйхатига киритилган.

Заводнинг 100% улуши сотилади ва бир неча йиллар аввал прогноз қилганимиздек, Резинотехника заводи, Hyatt отели кабиларнинг тақдирини такрорлайди. Фақат жуда катта миқёсда. Балки завод каррасига қиммат тарзда қурилаётгандек шундай якун билан ҳалқани ёпиш мўлжал қилинган бўлгандир.

Қизиғи, Ўзбекнефтегазнинг эҳтимолий молиявий натижалари яхшиланиши аввалги бир неча ҳисоботларда GTL завод тўлиқ қувватда ишлашига боғланганди. Энди нима бўлади? Ё Ўзбекнефтегаз қолган-қутгани билан шу пайтгача улуш ва активлари кимга совға қилиб келинган бўлса, ўшанга тортиқ этиб юбориладими?"