Ўзбекистон: сиёсий мухолифат қонуни қабул қилинди

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов

Сурат манбаси, O'zbekiston Xalq Demokratik partiyasi

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси мамлакатда сиёсий мухолифат қонунан фаолият юритиши мумкинлигига йўл очадиган қонунни маъқуллади.

Энди бу қонун кучга кириши учун Президент Шавкат Мирзиёев имзолаши талаб қилинади.

Қонун "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун деб номланади.

Энди ушбу қонунга биноан, Қонунчилик палатасидаги ўзини мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари кафолатланади.

Агар бирорта янги қонун тайёрланаётган бўлса, мухолифат таклиф қилинаётган қонун лойиҳасига ўзининг муқобил лойиҳасини тақдим этолади.

Йилнинг ҳар чорагида "ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида мухолифат томонидан камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар берилади.

Бир ой олдин Ўзбекистон Халқ Демократик партияси ўзини ҳукуматга мухолиф сиёсий партия деб эълон қилган эди.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

2025 йил 14 май. Ўзбекистон: сиёсий мухолифат энди ҳукумат олдига қалтис саволларни қўядими?

Ўзбекистон парламентидаги сиёсий партия ўзини ҳукуматга мухолиф деб эълон қилиши, Халқ Демократик партияси Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати билан боғлиқ муҳим, баъзан кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қарор қабул қилинаётган масалалар бўйича қалтис саволларни Президент Мирзиёев, Вазирлар Маҳкамаси олдига қўя оладими, деган саволни пайдо қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ахборот хизмати тарқатган хабарда шундай дейилади:

Алоқадор мавзулар

"ЎзХДП сўл қанот партия сифатида фаолияти давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, аҳолини кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш бўйича чоралар кўришда фаол қатнашиб келмоқда.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Қонунчилик палатаси фаолиятини чуқур таҳлил қилиш, унинг ишини кузатиш ва холис баҳолаш ҳамда электорат фикрини инобатга олган ҳолда партия ўтган даврдаги фаолияти натижалари, сайловолди платформаси ва ҳукумат дастури йўналишлари таҳлили асосида ўз сиёсий позициясини шакллантирди.

Шу боис, партия электорати овозини парламент ва ҳукуматга етказиш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, мамлакатда кучли ижтимоий сиёсат юритишни давом эттириш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси, деб эълон қилди".

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

5 май куни Ўзбек парламенти қуйи палатасидаги "Миллий тикланиш" ва ЎзЛидеп партиялари "Тараққиёт блоки" деган тузилма тузишга қарор қилганлари, бунинг мақсади - ўзларини ўнг ва ўнг-марказ деб биладиган партияларни ягона куч сифатида бирлаштириш деб айтилди.

Ўзбек сиёсий партияларининг ўнг ёки сўл қанот эканликларини яна бир бор урғулаётганлари Ўзбекистон "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" илк саммитини муваффақиятли ўтказгани, бунинг ортидан Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда рус тилидаги ёзув йўқлигидан норози бўлгани ва "Ўлмас полки" сохта ҳаракати юришини Тошкентда ўтказмоқчи бўлганлар "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодировни бунга монеълик қилиш ва АҚШ USAid ташкилотидан пул олишда айблаганлари ортидан кузатилмоқда.

БМТ ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти хулосаларига кўра, мустақил Ўзбекистон парламентида тарихан "чекланган сиёсий рақобат, асл мухолиф партияларнинг йўқлиги, парламентга омма ишончининг пастлиги, бошқарувда авторитар тенденция" кузатилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

2023 йилдаги kun.uz веб-нашри сиёсий таҳлилига кўра, бугунги Ўзбек парламенти "айрим ислоҳотларга учраган бўлса-да, ҳамон парламент мустақиллиги ва омма легитимлиги етишмайди, ҳақиқий плюрализм ва электорал рақобат чекланганича" қолаётир.

Мустақил Ўзбекистон тарихида 1989 йили сайланган парламент ҳақиқий мустақил бўлган, деб кўрилади, у мамлакат мустақиллиги декларацияси ва мустақиллиги куни ва бошқа муҳим ҳужжатларни қабул қилган.

1988 йили ташкил этилган "Бирлик" Халқ ҳаракати, 1991 йили тузилган "Эрк" демократик партияси ўша даврда ҳақиқий мухолифат партиялари деб эътироф этилганди.

Аммо бу партиялар аъзоларининг парламент депутати сифатида расман рўйхатдан ўтишларига Ислом Каримов ҳукумати рухсат бермаган.

2000 йиллар бошларида "Бирлик" ўз аъзоларининг мустақил депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинишлари йўлида имзо тўплаганлар, лекин Ўзбекистон Адлия вазирлиги қўллаб-қувватловчилар имзолари сохталаштирилган, деган важ билан мухолифатчиларни рўйхатга олмаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Ушбу фаолият ортидан Ўзбекистон парламенти депутатлигига номзодлик учун талаблар мамлакат қонунчилигида янада оғирлаштирилди.

Ушбу омил Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиб, мухолифат хорижда эмас, "мамлакатнинг ичидан чиқиши керак" деб айтгани ортидан Хидирназар Оллоқулов мухолиф партиясини Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилишига монеълик қилган омил бўлди.

2021 йил июнида Адлия вазирлиги қонунда талаб этилган 20 минг фуқаро имзоси ўрнига "9,8 минг имзо йиғилган" деган важ билан "Ҳақиқат ва тараққиёт социал-демократик партияси"ни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди.

Имзо тўплаш жараёнида қатнашган бир қанча фаоллар Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари томонидан таъқибга учрагани ёки вақтинча ҳибс этилганини хабар қилганлар.

2023 йили фаоллар ҳукуматга мухолиф "Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик Демократик партияси" (ҲТБДП) таъсис этилгани, унинг раҳбари этиб Хидирназар Аллақулов сайлангани ҳақида хабар қилдилар.

Ҳозирча "Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик Демократик партияси" расман Ўзбекистонда рўйхатга олингани йўқ.

"Эрк" ва "Бирлик" партиялари ҳам Ўзбекистонда расман тан олинмаган.