Россия Украина уруши: яна бир неча ўзбекистонлик урушдаги иштироки учун қамалди

Россия ҳарбийлари кийимларини кийган эркаклар

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 5 дақ

Сўнгги кунларда Украина урушида Россия тарафида жанг қилгани фош бўлган Ўзбекистон фуқароларининг сони ортди. Уларнинг айримлари Ўзбекистон қонунчилигига биноан озодликдан маҳрум этилдилар. Ўзбекистонга қайтган, бироқ қамалишидан қўрқиб Украина урушида қатнашганини яшираётганлар яна топилиши мумкин.

Сўнгги суд ҳукми билан Ўзбекистондаги gazeta.uz веб-нашри танишган, Бухоро вилояти Ромитон туман суди 5 йилга озодликдан маҳрум этган 1993 йили туғилган А.Р. урушда қатнашгани унинг мобил телефони текширилганида аён бўлган.

Бухоролик 2024 йил июлида Украинанинг Луганск вилоятидаги ҳарбий базага ракета ҳужумида жароҳатланганидан кейин Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган.

Алоқадор мавзулар

Тошкент вилоятилик 27 яшар эркакка эса 4 йилу бир ой озодликни чеклаш суд қарори чиқарилган.

Унинг 2024 йил 15 июнида Россияга боргани, Москвадаги урушга ёллаш агитация баннерини кўриб, ўз ихтиёри билан урушга ёллангани маълум бўлган.

2024 йил августида у бораётган автомобил колоннасига дронлар ҳужуми рўй берган, оқибатда тошкент вилоятилик кўп жароҳатлар олган, ўнг кўзидан айрилган.

Андижон вилоятининг Избоскан туман суди ҳам 40 яшар Ўзбекистон фуқаросини 3 йилу 1 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилгани хабар қилинди.

2019 йили Россияга пул ишлашга кетган андижонлик 2023 йили ўз ихтиёри билан Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган, урушда "Вагнер" гуруҳи таркибида қатнашган, яраланган, сўнг Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб ватанига қайтган.

У судда Россия паспортини қўлга киритганини олганини тан олган.

Тошкент вилояти Янгийўл туман суди 5 йилга қамаган фуқаро ҳам ЧВК "Вагнер" ёлланма жангчиси бўлгани ошкор бўлган.

50 яшар эркак 2022 йил сентябрида Россияга меҳнат муҳожири бўлиб кетгани, "Вагнер" сафида жанг қилиб жароҳатлангани, 2023 йили Ўзбекистонга қайтгани унинг уйида ўтказилган тинтув пайти аниқ бўлган.

Тинтув пайти "Вагнер" аъзолигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳам топилган.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар суди эса 20 яшар эркакка 4 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинлагани podrobno.uz веб-нашрига маълум бўлган.

Қашқадарёлик йигит 2024 йил июнида Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган.

Луганск вилоятидаги полигонда ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган вақти оёғидан яраланган.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий қўмондонлик унинг даволаниши учун пул тўлашдан воз кечган, у ўзининг ёнидан пул тўлаб даволанган.

2025 йил февралида Ўзбекистонга қайтган ва Давлат Хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилоят бошқармасига ўз ихтиёри билан бориб Украина урушига қўшилганини тан олган.

2022 йил 24 февралида Россия Украинага тўлақонли босқин эълон қилганидан кейин Ўзбекистон расмийлари Россия ёки бошқа мамлакатларда бўлган ўзбекистонликларни хорижий давлат ҳарбий бўлинмалари сафида жанговар амалиётларда қатнашишдан қайтарган, Ўзбекистон қонунчилигига биноан жиноий жавобгарлик кўзда тутилганини эслатган, ҳозир ҳам эслатиб келади.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Бироқ Украина урушида Россия тарафида иштирок этган, ҳалок бўлган, асирга тушган, қатнашганидан кейин ватанига қайтган ўзбекистонликларнинг сони ҳамон ортиб бораяпти.

МДҲ мамлакатлари раҳбариятининг ўз фуқароларини урушда қатнашмасликка чақириқлари Россия сиёсатчиларига ёқмаяпти, кузатувчиларга кўра, охирги вақтда Россия томонидан Украина урушида қатнашган фуқароларини жазолаётган мамлакатларга нисбатан босимлар кузатила бошланган.

Ўзбекистонда урушда қатнашиб қайтганларга нисбатан чиқарилаётган енгил суд жазолари бошқаларни ҳам урушда қатнашишга рағбатлантирмайдими деган саволлар пайдо бўлишига олиб келган.

Май ойи бошида Украина Мудофаа вазирлиги ва Разведка бошқармаси қошидаги "Хочу жит" лойиҳаси Россия ҳарбийлари сафида жанг қилаётган ёки қилган 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг рўйхатини эълон қилган.

Лойиҳа бу рўйхат тўлиқ эмаслиги ва этник ўзбекларни қўшиб ҳисоблаганда уларнинг сони бир неча минг бўлиши мумкинлигини ҳам даъво қилган.

Расмий Тошкент ушбу хабарни ўрганишларини билдирган.

Унгача лойиҳа Россия армияси сафларида жанг қилаётган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларус фуқароларининг рўйхатини чоп қилганди.

Россия томонда жанг қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳозирча ушбу рўйхатлар ичида энг кўпи бўлган.

1 июл. Қозоғистон ва Ўзбекистон: Дипфейк видеолар учун Россия айбланаяпти - Видео

Сохта видеолар

Сурат манбаси, orda.kz

Қозоғистонликларни Россиянинг Украина урушида қатнашишга рағбатлантираётган Қозоғистон ҳукумати расмийлари, бошқа таниқли шахслар номидан тарқалаётган дипфейк видеолар тўлқини 2ахборот маконида тарқалди.

Сохта видеолар юқори мансабдаги амалдорлар, хусусан, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, вилоят ҳокимлари, журналистлар ва ишбилармонларни нишонга олган.

Видеолардан бирида Мурат Нуртлеу Россия ҳарбий самолётларининг Қозоғистон ҳаво ҳудудидан учиб ўтиши табиий нарса экани ҳақида айтади, бу видеони Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги сохта деб рад этди.

Алоқадор мавзулар

Шунингдек, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари ҳокимлари, журналист Газиза Раимбек ва қўшиқчи Алишер Каримов номларидан ҳам сохта видеолар тарқалди.

"Мен ўзимнинг барча мухлисларимни шартнома имзолашга чақираман. У ерда чиндан ҳам шароит яхши, маошлар юқори ва ўзини ҳақиқий эркак сифатидаа намоён этиш имконияти бор", деган дипфейк видеода машҳур қўшиқчи Алишер Каримов.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Қозоғистондан олдин бундай сохта видеолар Ўзбекистонда тарқалганига эътибор қаратдилар медиани кузатиб бораётгаан ташкилотлар.

Шундай видеолардан бирида Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоеванинг видеоси ва овозидан фойдаландилар, видеода ўзбекистонликларнинг Украина урушидаги иштироки оқланади.

Ўзбекистон Сенати бу сохта видеони провокация деб атаб, ёлғонлигини фош этди.

Ўзбекистон расмийлари бундай сохта видеолар сунъий идрокдан фойдаланиб ясалаётганини хабар қилдилар.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Бундан олдин машҳур ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновнинг сохта видеоси тарқатилган, унда штангачининг Украина урушида қатнашиш учун Россия Мудофаа вазирлиги билан контракт имзолагани ёлғони тарқатилган эди.

Қозоғистонлик машҳур журналист Газиза Раимбек ўзининг юзи ва овозини суиъстемол қилганлари ҳақида ёзди, "мен журналист эмас, таъсирга эга халқаро қарор қабул қилувчи эканман", деб сохта видеонинг устидан кулди.

Қозоғистондаги "Чиновник" Телеграм канали хабар қилишича, Shyndyk.kz веб сайти ахборот хуружининг марказлаштирилган табиатини аниқлаган, бу ахборот хуружлари ортида Россиядаги аккаунт ва телефон рақамларига боғланган инсонларнинг гуруҳи турипти.

Қозоғистон парламенти депутати айтишича, энди Қозоғистонда сохта, ёлғон хабарларни яратиш ва тарқатиш учун жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилаяпти.