Украина: Зеленский ўзбекистонликларни ҳам тилга олди, нима қилишини айтди. Видео

Украина президенти

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Украина президенти ўзбекистонликларни ҳам жабҳанинг Волчанкс йўналишида жанг қилаётган хорижий давлатлар фуқаролари сифатида тилга олди.
Ўқилиш вақти: 13 дақ

Сўнгги янгилик Ўзбекистонда ҳам акс-садо берди. Расмий Тошкент ҳозирча жим.

Зеленский нима деди?

Украина президенти ўзбекистонликларни ҳам жабҳанинг Волчанкс йўналишида жанг қилаётган хорижий давлатлар фуқаролари сифатида тилга олди.

Унга кўра, ҳарбийлари бу йўналишда Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Африка давлатларидан келган ёлланма аскарларнинг иштирокини қайд этишмоқда.

Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, унга буни жабҳага ташрифи чоғида қўмондонлари айтишган.

Украина президенти бу ҳақда ўзининг Телеграм каналидаги расмий акаунтида хабар берган.

Володимир Зеленский "бунга муносабат билдиришлари"ни ҳам баён қилган.

Аммо бундан ортиқ тафсилотларига тўхталмаган.

Украина президентининг расмий хабарида Волчанск йўналишида аниқ қанча ўзбекистонлик жанг қилаётганига ҳам ойдинлик киритилмаган.

Украина ҳарбийларининг у ерда жанг қилаётган россияликлар сафида ўзбекистонликлар ҳам борлигини қандай аниқлашга муваффақ бўлишгани тафсилотлари ҳам ноаён қолган.

Янгилик шу соатларда Ўзбекистондаги айрим етакчи интернет нашрларининг ҳам эътиборини ўзига тортган.

Аммо Украина президентининг айни мазмундаги баёнотига расмий Тошкент муносабати ҳозирча маълум эмас, Россия томони ҳам бу хусусда ҳалича жим.

BBC уруш шароитида рақиб томонлар тилга олаётган маълумотларни мустақил манбалар орқали тасдиқлашга имконсиз.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар

Жанг жабҳасига ташриф

Ташриф чоғидаги мулоқот

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Украина президентининг расман маълум қилишича, ташрифи чоғида у ердаги қўмондонлар билан жабҳадаги вазият ва жанглар суръати ҳақида гаплашиб олган.

Володимир Зеленский жанг жабҳасининг Волчанск йўналишига кеча, 4 август куни борган.

Украина президентининг расман маълум қилишича, ташрифи чоғида у ердаги қўмондонлар билан жабҳадаги вазият ва жанглар суръати ҳақида гаплашиб олган.

"Дронлар билан таъминлаш ва уларни қўллаш, рекрутинг ва ҳарбий бўлинмаларни тўғридан-тўғри молиялаш масалалари ҳам алоҳида кўтарилган".

Волчанск

Харита
Сурат тагсўзи, Кремлнинг бу йўналишдаги асосий мақсади ҳам Волчанскни ўз назорати остига олиш экани айтилади.

Волчанск ўзаро чегарага яқин, бор-йўғи 5 километр узоқликда, Харьковда жойлашган.

Россия 2024 йилнинг май ойидан буён Волчанскни қўлга киритишга ҳаракат қилиб келади.

Россия ҳужумларининг илк куниданоқ бу муҳим чегара шаҳрига жуда яқин келган.

Кремлнинг бу йўналишдаги асосий мақсади ҳам Волчанскни ўз назорати остига олиш экани айтилади.

Ҳарбийларининг Харьков шимоли-шарқидаги ҳужумлари манзарасида Путин мақсади чегарада "хавфсизлик зонаси" яратиш эканини билдирган.

Украина томонига кўра, Россия жануби-шарқий йўналишда олдинга силжиши учун Волчанскни олиши муҳим.

Волчанск йўналишидаги қақшатқич жанглар ҳануз тинмаган.

Украина Қуролли кучлари олдида сўнгги урушгача 18 мингга яқин одам яшаган 70 квадрат километрлик шаҳарни ушлаб туриш вазифаси турибди.

Россия Волчанскни фаол бомбалаб келади.

Фуқаролик инфратузилмалари ва Украина мудофаа позицияларини яксон этиш ҳаракатида.

Волчанскдаги кўп қаватли биноларнинг аксарияти аллақачон вайрон бўлган.

Украина уруши ва ўзбекистонликлар

Ukraina prezidenti
rasmiy
Bu yoʻnalishdagi harbiylar urushda Xitoy, Tojikiston, Oʻzbekiston, Pokiston, Afrika davlatlaridan kelgan yollanma askarlarning ishtirokini qayd etmoqda. Biz munosabat bildiramiz.
Volodimir Zelenskiy
Ukraina Prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Украинанинг "Хочу жить" давлат лойиҳаси шу кунларда Россия ўзбекистонликларни урушга ёллашда ҳануз давом этаётганлигини айтиб чиққан.

Лойиҳага кўра, "ўзбекистонлик ёлланма аскарлар рўйхатини эълон қилганларидан сўнг, мамлакатда фуқароларнинг ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар текширила бошлагани, ёлланма аскарларга нисбатан жиноий таъқиблар кучайтирилганига қарамай, Россия уларни ёллаш бўйича саъй-ҳаракатларини фаоллаштирмоқда".

"Яшашни истайман" лойиҳаси 30 июл куни эълон қилган янги рақамларга таянилса, Россия шу йилнинг ўзида 900 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини урушга ёллашга муваффақ бўлган.

Ёллашда ўзининг олдинги усулларидан воз кечмаган.

Украина расмийларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари асирга тушганлар сонининг кўплиги бўйича ҳам биринчи ўринни эгаллаяпти.

Шу йил апрел ойида Украина Мудофаа вазирлиги ва Разведка бошқармаси қошидаги "Хочу жить" лойиҳаси Россия ҳарбийлари сафида жанг қилаётган ёки қилган 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг рўйхатини эълон қилган.

Бунгача лойиҳа Россия армияси сафларида жанг қилаётган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларус фуқароларининг рўйхатини чоп қилганди.

Россия томонда жанг қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳозирча ушбу рўйхатлар ичида энг кўпи бўлиб турибди.

Бунинг ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов эълон қилинган маълумотлар ваколатли органлар томонидан текширилаётганлигини маълум қилган.

У Ўзбекистон қонунчилиги билан Ўзбекистон фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши тақиқланганини таъкидлаган.

Маълумотлар тасдиқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилишини билдирган.

Аммо Ўзбекистоннинг ваколатли органлари томонидан олиб борилаётган расман билдирилган текширув натижалари ҳалича эълон қилинмаган.

Ўтган ой Украина тупроқларида Россия армияси сафида жанг қилиб, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари юқори учталикка кирган.

BBC ҳамкорлари билан юритган рўйхатда 66 ўзбекистонлик келтирилган, аммо асл рақамлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлиги айтилган.

Ўзбекистондаги қонунчиликка мувофиқ, мамлакат фуқароларига ўзга давлатларнинг ҳарбий хизматлари ва ҳарбий ҳаракатларида қатнашиш учун ёлланиш тақиқланган, бунинг учун жиноий жавобгарлик - узоқ йиллик қамоқ жазоларигача кўзда тутилган.

Марказий осиёликларнинг Россия томонидан Украина урушига қандай ва қанчалик ёлланаётгани сўнгги йилларда маҳаллий фаоллар ва ҳуқуқбонларнинг жиддий хавотирларига молик масалалардан бири бўлади.

Қарши томон бўлмиш Россия Мудофаа вазирлигининг сўнгги бор 2022 йил кузида янгиланган статистикасида Украина томонида фақат бир ўзбекистонлик ёлланма жангари борлиги кўрсатилган.

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошиданоқ Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини чет эл Қуролли кучлари сафларига ёлланмасликка чақириб келади.

6 май: Россия сафларида жанг қилган асирдаги фуқаролар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Видео

Асирдагилар бир нарсани, озод бўлишда кўмак беришни, сўрашган

Сурат манбаси, "Хочу жить"

Сурат тагсўзи, Асирдагилар бир нарсани, озод бўлишда кўмак беришни, сўрашган

Украинанинг "Хочу жить" лойиҳаси Россия қўшинлари сафида жанг қилиб, асирга тушган Ўзбекистон фуқаролари дейилаётган шахсларнинг видео мурожаатини чоп қилди.

Унда гапирган одамлар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевдан фақат бир нарсани озод қилиб, ватанга қайтишда кўмаклашишини сўраган.

Лойиҳанинг BBC O'zbek хизматига айтишича, айни дамда Украинада асирга тушган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамда миллати ўзбек бўлган 16 нафар Россия ҳамда Тожикистон фуқаролари мавжуд.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

"Хочу жить"нинг таъкидлашича, бу шахслар Россия томонидан алдангани ва ташлаб қўйилганидан шикоят қилган. Улар асирларни алмашиши лойиҳасига қўшмаётгани учун Россия ҳукуматидан норози.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов BBC га

"Ҳозирда бу видеони тўғрилиги ва у ерда кўрсатилган одамларинг Ўзбекистон фуқаролари эканлиги тўғрисида аниқ тасдиқланган маълумот мавжуд эмас", деб жавоб берди.

Олдинроқ Украина Мудофаа вазирлиги ва Разведка бошқармаси қошидаги "Хочу жить" лойиҳаси Россия ҳарбийлари сафида жанг қилаётган ёки қилган 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг рўйхатини эълон қилганди.

30 апрел: Украина: Россия армиясида жанг қилаётган мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг рўйхати чиқди.

Россия ҳарбийлари

Сурат манбаси, EPA

Украина ҳукуматининг "Яшашни истайман" лойиҳаси Россия тарафидан туриб жанг қилаётган ўзбекистонликларга оид рақамларини эълон қилди.

Унга ўзи Ўзбекистон фуқаролари, деб айтаётган шахсларнинг рўйхатини ҳам тиркагани кўрилди.

Янги рақамлар

Рўйхатда Ўзбекистон фуқароси эканликлари айтилиб, Россия қуролли кучлари билан Украинага қарши урушда иштирок этиш учун шартнома имзолаган 1110 нафар шахснинг исми, шарифи, туғилган санаси ва шахсий рақами келтирилган.

Хабарда айтилишича, бу рўйхат тўлиқ эмас ва этник ўзбекларни қўшиб ҳисоблаганда уларнинг сони бир неча минг бўлиши мумкин.

Рўйхатдаги камида 109 киши жангларда ҳалок бўлгани айтилган. Уларнинг энг ёши 21 яшар, энг ёши улуғи 62 га тўлган бўлган. Ёлланганларнинг бир нафари шартнома имзолагач 8 кундан сўнг ўлган.

"Яшашни истайман" Украина Мудофаа вазирлиги ва разведка бошқармаси ёрдамида тузилган давлат лойиҳасидир.

"Хочу жить" бу маълумотларни қандай қилиб қўлга киритгани ва аниқлик киритгани тафсилотларига тўхталмаган.

Украина томонидан эълон қилинган сўнгги рақамларга Ўзбекистон ва Россия томонининг ҳам муносабати ҳалича имконсиз.

Би-би-си уруш шароитида рақиб томонларнинг бераётган бу қабила маълумотларини мустақил манбалар орқали тасдиқлашга имконсиз.

Лойиҳа рўйхатни Россия ҳарбийлари ичидаги манбаларидан олишини таъкидлайди, аммо уларнинг қанчалик ишончли ва бу маълумотларга имконли экани маълум эмас.

"Хочу жить"нинг таъкидлашича, бу ҳарбий асирлар рўйхати эмас.

Бу Россия тарафида туриб, Украинага қарши жанг қилган ёки қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатидир.

"Ўзбекларни Россия Қуролли кучлари сафларига ёллаш тожикларникига ўхшаб кетади: Ўзбекистондан мигрантлар оқими сусаяй демайди, Россия давлати эса, уларни "тўп еми" сифатида қўллашдан фақат хурсанд", - дейди лойиҳа.

"Хочу жить"га кўра, Марказий осиёликлар ўзларининг ҳукмларига айланувчи ҳужжатга имзо чекишга рейдлар ва депортация таҳдидлари билан ундалишади.

Айни ўринда лойиҳа турли хил имтиёзларга оид таклифларни тилга олмаган.

Россия Украина уруши манзарасида ҳам ўзбекистонликлар учун энг йирик меҳнат бозорилигича қолаётган давлат бўлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Украина уруши ва Марказий осиёликлар

To'p
gettyimages
O‘zbekistondan migrantlar oqimi susayay demaydi, Rossiya davlati esa, ularni "to‘p yemi" sifatida qo‘llashdan faqat xursand.
"Xochu jit"
Ukrainaning davlat loyihasi (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Бунгача лойиҳа Россия армияси сафларида жанг қилаётган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларус фуқароларининг рўйхатини чоп қилганди.

Россия томонда жанг қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳозирча ушбу рўйхатлар ичида энг кўпи бўлиб турибди.

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошиданоқ Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини чет эл Қуролли кучлари сафларига ёлланмасликка чақирган бўлса-да, уларнинг ёлланма аскарларга нисбатан сиёсати кўплаб саволларни туғдирмоқда, дейди мазкур лойиҳа.

"Хочу жить" бунинг сабабини, "маҳаллий қонунларда ёлланиш 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосини кўзда тутиши, 2023 йилдан бери маҳаллий судлар Россия Қуролли кучларининг ёлланма аскарларига бир нечта ҳукм чиқаргани, лекин айбланувчи ўнлаб украиналикларни ўлдирганини тан олса ҳам, уларнинг аксарияти...шартли жазо ёки озодликни чеклаш экани" билан изоҳлайди.

Ўзбекистон қонунларида бошқа давлатда жангга ёлланган фуқароларга 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Ўзбекистон Жиноят Кодексида ёлланишга тааллуқли икки модда мавжуд.

154-моддада бегона урушда моддий манфаатдорлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб иштирок этиш назарда тутилган бўлса, 154-1-моддада ўзга давлатнинг армияси, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа хизматлари сафига кириш ҳақида гап кетади, яъни бу моддада бегона урушдаги жанг ҳаракатларида иштирок этиш тилга олинмаган.

154-моддада кўзда тутилган ҳаракатлар учун бериладиган жазо анчайин оғир – камида беш йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш.

154-1-модда билан айбланганлар эса жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликдан чеклаш ёки 5 йилгача қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Шу вақтгача журналистларга Россия томонидан туриб жанг қилганлик бўйича 4 ўзбекистонликнинг маҳкамага тортилгани маълум. Уларнинг бирортасига ҳам қамоқ жазоси қўлланилмаган.

Бу шахслар нисбатан енгил бўлган озодликни чеклаш жазоси билан қутилиб қолган. Озодликни чеклаш Ўзбекистонда уй қамоғининг бир тури эканлиги айтилади. Уй қамоғига олинганларнинг ичида 10 нафар Украин ҳарбийсини ўлдирганини тан олган эркак ҳам бор. Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳри суди исми ошкор қилинмаган эркакни ўтган йилнинг декабрида 4 йилу 2 ойга озодликдан чеклаганди.

Ўзбекистон расмийлари Украина томони эълон қилган рўйхат бўйича ҳозирча муносабат билдирмади, аммо расмийлар урушга ёлланиш Ўзбекистон қонунларига зидлигини айтиб бир неча маротаба огоҳлантиришган.

Марказий осиёликларнинг Россия томонидан Украина урушига қандай ва қанчалик ёлланаётгани сўнгги йилларда маҳаллий фаоллар ва ҳуқуқбонларнинг жиддий хавотирларига молик масалалардан бири бўлади.

Қарши томон бўлмиш Россия Мудофаа вазирлигининг сўнгги бор 2022 йил кузида янгиланган статистикасида Украина томонида фақат бир ўзбекистонлик ёлланма жангари борлиги кўрсатилган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлат фуқароларини имкони борича Россия Қуролли кучлари сафларига тушиб қолмаслик, жанг жабҳасига юборилган тақдирларида эса, "Хочу жить" лойиҳасига мурожаат қилишга ҳам чақирган.

24 апрел. Марказий Осиёда энг кўп: 930 дан ортиқ тожикистонлик Украина урушида қатнашган – энг кексаси 70 ёшда
Россия армиясида хизмат эвазига озодлик - кўплаб ҳибсдагиларга қилинадиган таклиф

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Россия армиясида хизмат эвазига озодлик - кўплаб ҳибсдагиларга қилинадиган таклиф

Украинанинг "Мен яшашни хоҳлайман" лойиҳаси Россия томонидан Украинадаги урушга жалб қилинган Тожикистон фуқаролари ҳақида маълумот эълон қилди. Уларнинг ичида урушга боргач, 7 куннинг ичида ҳалок бўлган 70 яшар отахон ҳам бор.

Лойиҳанинг телеграм-каналида эълон қилинган рўйхатда 931 нафар тожикистонликнинг исми келтирилган бўлиб, улардан 196 нафари ҳалок бўлгани қайд этилган.

"Бизда мавжуд маълумотларга кўра, Тожикистон Марказий Осиё давлатлари орасида Россия армияси билан шартнома имзолаган фуқаролар сони бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. Биздаги рўйхатда 2025 йил бошигача 931 киши бор. Ва бу фақат бизга маълум бўлганлар," — дейилади расмий хабарда.

Украина расмий маълумотларига кўра, уларнинг камида 196 нафари ҳалок бўлган. Аслида эса ҳалок бўлганлар сони бундан кўпроқ бўлиши мумкин.

Энг ёш қурбон 18 ёш бўлган, энг кексаси эса 70 ёшда. У шартнома имзолаганидан бор-йўғи 7 кун ўтиб ҳалок бўлгани айтилган.

Лойиҳа маълумотларини тадқиқ қилган Asiaplustj.info нашрининг ёзишича, тожикистонлик ёлланма аскарларнинг урушдаги ўртача ҳаёт давомийлиги 140 кунни ташкил қилади.

Лойиҳада таъкидланишича,: "Бу асирлар рўйхати эмас. Бу Россия томонида Украинага қарши урушда қатнашган ёки қатнашаётган Тожикистон фуқаролари рўйхати".

Хабарларда айтилишича, кўплаб марказий осиёлик фуқаролар армияга алдов, босим ёки депортация таҳдиди остида жалб этилган. Улар Россия ҳудудида ноқонуний бўлганлари сабабли, ҳарбий комиссарлар учун "идеал нишон" бўлган.

"Мен яшашни хоҳлайман" — Украина Мудофаа вазирлиги ва Бош разведка бошқармаси кўмагида ташкил этилган давлат лойиҳаси бўлиб, Россия ва Беларус ҳарбийлари ҳамда мобилизация қилинганлар учун тинч йўл билан таслим бўлиш имкониятини яратишга қаратилган.

Аввалроқ ушбу лойиҳа Украинада урушда қатнашган Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари рўйхатини ҳам эълон қилганди. Бунинг ортидан Қозоғистоннинг Украинадаги консуллари украин ҳарбий асирлар масалалари бўйича координация штаби вакиллари билан учрашиб, Остона ҳар бир ҳолатни диққат билан кузатишини маълум қилган.

Қозоғистон ИИВ ўз фуқароларини хориждаги урушларда қатнашиш жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлигидан олдиндан огоҳлантирган.

Тожикистон ҳукумати фуқароларининг Украинадаги урушдаги иштироки ҳақида расмий баёнотлари деярли бермаган. Фақат 2023 йил август ойида ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзода илк бор бу ҳақда гапириб, Россия қамоқхоналарида жазо ўтаган 100 га яқин тожик фуқароси урушга юборилганини айтган, деб ёзади Asiaplustj.info.

У шунингдек, Россия томони бу ҳақда Тожикистонга маълумот бермаётганини, чунки икки давлат ўртасида бундай маълумот алмашишни назарда тутувчи келишув йўқлигини қайд этган.

Нашрнинг қайд этишича, Тожикистон фуқаролари урушга мажбуран эмас, балки ихтиёрий равишда ҳам кетмоқда. Баъзилари Россия Қуролли Кучлари сафига қўшилса, бошқалари РФ фуқаролиги, катта тўловлар ва имтиёзлар ваъдасига алдониб, шартнома имзолаган.

Тожикистон қонунчилигига кўра, хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Тожикистон Жиноят кодексида ушбу жиноят учун 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини назарда тутади.

Бироқ шу вақтгача Россия-Украина урушида иштирок этганликда айбланиб ҳеч ким жазога тортилмаган.

13 январ: Украина уруши ва Ўзбекистон: "Енгил" ҳукмлар урушга қатнашишга рағбатлантирмайдими?

vagner

Сурат манбаси, Videograb/Social media

Сурат тагсўзи, Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонлик маҳкум мигрантларни "Вагнер" хусусий ҳарбий гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин Украина урушига ёллашни бошлади.

Охирги пайтда Украина уруши билан боғлиқ Ўзбек расмийлари жавоб бермаётган ёки беролмаётган саволлар кўпайди: Украинада қанча ўзбекистонлик ўлди? Нега Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини Украина урушига ёллаётган Россия расмийларига норозилик билдирмайди? Украинадаги урушда қатнашгани учун Ўзбекистонда судланган шахслар сони қанча ва нега баъзиларига "енгил" жазо берилаяпти? Ҳукумат ўзбекистонликлар Украина урушига ёлланиши олдини олиш учун нима қилаяпти?

Россия ҳукумати бугун ўз ҳудудида юрган минглаб меҳнат мигрантлари қатори ўзбекистонликларни ҳам уруш домига тортишга зўр бераётгани янгилик эмас.

Бошқа давлатлар фуқаролари нега бу урушда қатнашишга қарор қилаётгани ёки мажбур бўлаётгани сабаблари ҳам ўтган қарийб уч йил ичида жуда кўп ёритилган.

Қисқача айтганда, бошқа марказий осиёликлар қатори ўзбекистонликлар ҳам босим, мажбурлов, алдовдан тортиб, моддий рағбат, Россия паспортини олиш, қамоқдан эртароқ озод бўлиш илинжи ҳамда мафкуравий сабаблар ортидан Украина урушига қўшилаяптилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 4
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 4

Украина урушида ўлган ўзбек

2025 йилдан Россиядаги нолегал мигрантларнинг гўёки ҳужжатларини қонунийлаштириб олишлари учун муҳлат берилди, бунда ҳам урушда қатнашганлар учун қатор "имтиёзлар" ваъда қилинаяпти.

Украинадаги урушда қанча ўзбекистонлик қатнашгани ёки қатнашаётгани маълум эмас. Бу ҳақда аниқ рақам йўқ. Буни фақат очиқ, ярим расмий ва кўп ҳолларда тасдиқланмаган маълумотлардан чамалаш мумкин, холос.

Ўтган йили ёзида Россия расмийлари фуқаролик олганига кўп бўлмаган 10 минг нафар меҳнат мигранти урушга юборилганини айтган бўлса, ноябр ойига келиб Россия томонида жанг қилган 3000 дан зиёд хорижликка фуқаролик берилгани маълум бўлган. Бу шахсларнинг миллати ҳақида расмий маълумот йўқ.

Ўзбекистон ҳукумати вақти-вақти билан ўз фуқароларини бу урушда иштирок этмасликка чақириб туради, аммо жанг ҳаракатларида қатнашган ва қатнашаётган ўзбекистонликларнинг сони бўйича ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот бермаган.

Расмий рақамлар мавжуд бўлмаса-да, Россия армияси сафида урушда иштирок этаётган ўзбекистонликлар сонини асосан уч йўл орқали чамалаш мумкин: Украина томонидан олинган асирлар, шахси тасдиқланган ҳалок бўлган ёлланма жангарилар ва урушда иштирок этгани ортидан судланганлар сони орқали.

Қарши томон бўлмиш Россия Мудофаа вазирлигининг сўнгги бор 2022 йил кузида янгиланган статистикасида Украина томонида фақат бир ўзбекистонлик ёлланма жангари борлиги кўрсатилган.

Украинадаги "Потери" лойиҳаси веб сайтида ўзбекистонлик деб эълон қилинган, Украинадаги жангларда ҳалок бўлган деб кўриладиган шахслар ҳақидаги маълумот

Сурат манбаси, poteru.net

Сурат тагсўзи, Украинадаги "Потери" лойиҳаси Россия талофатлари ҳақида маълумот эълон қилиб боради

Украина эса шу вақтга қадар Россия томонида жанг қилган ва асирга тушган ўзбекистонликлар ҳақида икки бор хабар берган. Аммо ҳалок бўлган ва шахси тасдиқланган ўзбекистонликлар сони анчайин кўп. Масалан, Украинанинг "Потери" лойиҳаси шу вақтга қадар урушда ўлган 20 га яқин ўзбекистонлик шахсини тасдиқлаган.

Би-би-си Рус хизмати юритиб келаётган Россия томонида жанг қилиб ўлганлар рўйхатида ўтган йил сентябр ойи ҳолатига кўра, 47 нафар ўзбекистонлик мавжуд. Эслатиб ўтамиз, бу фақатгина Би-би-си томонидан шахси аниқланган ҳалок бўлганлар сони, холос. Шахси аниқланган ўлганлар сони эса 88 мингдан зиёд.

Би-би-си 2024 йил декабр ойи ўртасигача қўлга киритилган маълумотлар таҳлилидан келиб чиқиб, Россия томони йўқотишлари сони 128 мингдан 185 минг нафаргача бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик хизмати шу вақтга қадар икки ўзбекистонлик Украинадаги жангларда ҳалок бўлганини маълум қилган холос.

Hulkar Murtazoyevadan iqtibos

"Ёлланиш" бандининг "енгил" талқини

Очиқ маълумотларга қаралса, Ўзбекистон судлари уруш бошланганидан бери Россия томонида Украинага қарши жангларда иштирок этган ва иштирок этишга қасд қилган камида 12 ўзбекистонлик устидан ҳукм ўқиган.

Ўзбекистон урушга борган фуқароларини жазоламоқда. Лекин бу ҳукмларга назар ташлаган ҳуқуқий саводхонлиги ҳаминқадар шахсда ҳам турли саволлар пайдо бўлади.

Нега?

Ўзбекистон Жиноят Кодексида ёлланишга тааллуқли икки модда мавжуд.

154-моддада бегона урушда моддий манфаатдорлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб иштирок этиш назарда тутилган бўлса, 154-1-моддада ўзга давлатнинг армияси, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа хизматлари сафига кириш ҳақида гап кетади, яъни бу моддада бегона урушдаги жанг ҳаракатларида иштирок этиш тилга олинмаган.

Botrijon Shermuhammaddan iqtibos

Сурат манбаси, .

Ўз-ўзидан 154-моддада кўзда тутилган ҳаракатлар учун бериладиган жазо анчайин оғир – камида беш йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш.

154-1-модда билан айбланганлар эса жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликдан чеклаш ёки 5 йилгача қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Гап нима ҳақида кетаётганини аллақачон тушунган бўлсангиз керак.

Очиқ манбада турган 12 ҳукмнинг биттасидан ташқари қолган барчасида судланувчилар Украинадаги жангларда бевосита иштирок этгани исботланган ва бунга иқрор бўлган бўлса-да, енгилроқ жиноий банд билан айбланган.

Судланганларнинг фақат биттаси 6 йил, яна учтаси 5 йил қамоқ жазоси олган.

Қолганларга эса ўртача уч йил қамоқ ва озодликдан чеклаш жазолари тайинланган.

Озодликдан чеклаш, яъни уй қамоғи жазосини олганлар ичида ўз кўрсатмасида 10 зиёд украин аскарини ўлдирганини тан олган эркак ҳам бор.

Ўзбекистон суди

Сурат манбаси, .

Меҳнат муҳожирларига нотўғри сигнал

Украинадаги жанговар ҳаракатлардаги иштироки учун Ўзбекистон судлари томонидан жавобгарликка тортилган шахсларнинг жиноий ишлари билан танишган журналист Ҳулкар Муртазоева айтишича, ўз ихтиёрига қарши, мажбуран урушга қатнашиб Ўзбекистонга қайтган шахсларга оғирроқ, аксинча, ўз ихтиёри билан бориб, урушда "жонбозлик кўрсатиб" келганларга енгилроқ жазо тайинланиши кузатилмоқда.

"Ўзбекистонда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари аксарият ҳолларда қонундан кўра давлат сиёсатини акс эттиради, деган тенденция бор. Кўпинча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари судга айблов чиқараётганда давлат позициясини ҳисобга олади", дейди "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов.

Ташановдан иқтибос

Сурат манбаси, .

"Бу урушларга нисбатан, умуман, геополитикага нисбатан Ўзбекистон ҳукуматининг муносабати ўта эҳтиёткорона, ўта сезгир. Бу ерда юқори жазолар берилаётгани йўқ. Урушда қатнашган фуқароларимизга кўп ҳолларда озодликдан чеклаш, қисқа муддатли қамоқ жазолари берилаяпти", дейди у.

"Менимча Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи ҳам бу бўйича вазиятни қараб турипти. Агар бу тенденция кучайиб борадиган бўлса, жазони янада кучайтирса керак", дейди Абдураҳмон Ташанов.

"Уруш бошланганда баъзи муҳожирларимизнинг Украина атрофида юрганликларининг ижтимоий тармоқларда суратлари чиқди. Кимдир мақтаниб, кимдир кўрсатгандек бўлди. Ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан бунинг учун жиноий жавобгарлик борлиги ҳақидаги бир неча марта огоҳлантириш бўлганидан кейин улар маълумотни қўймай қўйишди, яширишди, оммавий ахборот воситаларига интервью бермай қўйишди. Яъни, ҳамма эҳтиёт бўлиб қолди. Энди ҳозирги мана шу вазиятда, менинг фикримча, нотўғри сигнал бераяпмиз. Яъни, "демак Ўзбекистонга борганда унақа катта муаммо йўқ экан, унда анча-мунча - 30-40 минг доллар пул ишлаб олишим мумкин, Россия фуқаролигини олишим мумкин. Шунча даромад қилиб келаман-да, Ўзбекистонда озодликдан чеклаш қўйдиган бўлса, майли, маза қилиб юраман", деган нотўғри сигнал беришимиз мумкин. Ва бу жудаям хавфли деб ўйлайман", дейди Ботиржон Шермуҳаммад.

Би-би-си Ўзбекистон Олий Судига мурожаат қилиб, Россия томонида Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонликлар устидан чиқарилаётган ҳукмлар борасида ўз саволларини берди ва жавоб кутмоқда.

Би-би-си бу мавзуда барча томонлар учун очиқ эканини яна бир бор эслатиб ўтади.