Россия қамоқхоналарида икки кишининг ўлими собиқ иттифоқчиси Озарбайжон билан зиддиятни кучайтирди. Видео

Душанба куни Озарбайжонда икки нафар Россия давлат оммавий ахборот воситалари ходими ФСБ га ишлашда айбланиб ҳибсга олинди.

Сурат манбаси, Azertag

Сурат тагсўзи, Душанба куни Озарбайжонда икки нафар Россия давлат оммавий ахборот воситалари ходими ФСБ га ишлашда айбланиб ҳибсга олинди
Ўқилиш вақти: 6 дақ

Россия қамоқхоналарида Озарбайжонлик икки ака-уканинг ўлими, Озарбайжон аллақачон Москвани Жанубий Кавказдаги ҳукмрон мавқеини шубҳа остига қўйиб, минтақавий куч сифатида шаклланаётган бир даврида, мавжуд дипломатик келишмовчиликларни газак олдирди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Боку расмийлари сешанба куни маълум қилишича, вафот этган икки Oзарбайжонлик эркакда тан жароҳатлари белгилари бўлган. Ҳукумат оммавий ахборот воситалари эса полиция зўравонлигида Россия президенти Владимир Путинни айблади.

Озарбайжон расмийлари Россия давлат медиасининг икки ходимини аллақачон ҳибсга олган ва уларни ФХХ (ФСБ) агентлари деб айбламоқда.

Икки қўшни давлат ўртасидаги кескинлик аллақачон юқори даражада эди. Ўтган декабрда Озарбайжон Ҳаво Йўллари самолёти Россиянинг тасодифан отилган зенит ракетаси туфайли уриб туширилганида 38 киши ҳалок бўлган эди.

Cўнгги можаро ўтган жума куни Екатеринбург шаҳрида бошланди. Ўшанда Россия полицияси 2001 йилга оид эскиган қотиллик ишлари бўйича гумонланувчиларни нишонга олган операция ўтказган эди.

Гумонланувчилардан икки нафари, Озарбайжонда туғилган ака-ука Зияддин ва Гусейн Сафаровлар ҳибсда вафот этди, бир неча киши эса шифохонага олиб кетилди.

Озарбайжон Бош прокуратураси Россия полициясини ака-укаларни қийноққа солиш ва қасддан ўлдиришда айблаб, жиноий иш қўзғатди. Озарбайжонда ўтказилган экспертиза уларнинг ҳибсда қаттиқ калтакланганидан сўнг пост-травматик шокдан вафот этганини аниқлади.

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари эркаклардан бирининг юрак хуружидан вафот этганини, иккинчи ўлим сабаби эса ҳали тасдиқланмаганини маълум қилди.

Президент Алиев Озарбайжон Ҳаво Йўлларига қарашли самолёт уриб туширилганида, Россиядан тўлиқ жавобгарликни тан олишни талаб қилди.

Сурат манбаси, Azertag

Сурат тагсўзи, Президент Алиев Озарбайжон Ҳаво Йўлларига қарашли самолёт уриб туширилганида, Россиядан тўлиқ жавобгарликни тан олишни талаб қилди.

Бунга жавобан Боку Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчукнинг бўлажак ташрифини, шунингдек, россиялик ижрочилар иштирокидаги барча концертларни бекор қилди.

Ҳукуматга яқин Озарбайжон оммавий ахборот воситалари Путинни танқид қилиб, унинг ҳукмронлигини миллионлаб одамларни ўлим лагерларига жўнатган совет диктатори Иосиф Сталинникидан ҳам шафқатсизроқ деб атади.

Ўтган, 2023 йил декабрида Озарбайжон Ҳаво Йўлларига қарашли самолёт қулаганида, Путин узр сўраган эди, аммо бу Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни қаноатлантирмади.

Алиев тўлиқ жавобгарликни тан олишни ва ҳар томонлама тергов ўтказишни талаб қилди. Бу эса тарғибот урушини келтириб чиқарди: Боку Россия маданият ташкилотларини жосусликда айблади ва Россия давлат медиа-канали Спутникнинг Боку офисини ёпишни талаб қилди.

Спутник шу ҳафтагача фаолият юритган, аммо кейин Озарбайжон полицияси унинг Боку бюросига рейд ўтказиб, икки ходимини – Игор Картавйх ва Евгений Белоусовни ҳибсга олди. Расмийлар уларнинг иккаласи ҳам Россия хавфсизлик хизмати (ФСБ) билан алоқадор эканлигини даъво қилмоқда. Россия буни рад этиб, ҳибсга олишларни "адолатли эмас" деб атамоқда.

Ўтган, 2023 йил декабрида Озарбайжон Ҳаво Йўлларига қарашли самолёт қулаганида, ўттиз саккиз киши ҳалок бўлди ва 29 киши тирик қолди.

Сурат манбаси, Azertag

Сурат тагсўзи, Ўтган, 2023 йил декабрида Озарбайжон Ҳаво Йўлларига қарашли самолёт қулаганида, ўттиз саккиз киши ҳалок бўлди ва 29 киши тирик қолди.

1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг, янги мустақил бўлган Озарбайжон асосан Россиядан узоқлашди ва ўзининг улкан нефт ва газ ресурсларини ривожлантириш учун Ғарб билан ҳамкорлик қилди. Айниқса, 1992-1994 йиллардаги Биринчи Тоғли Қорабоғ урушида Москванинг Арманистонни қўллаб-қувватлаши оғриқли нуқта бўлди, бу урушда Озарбайжон мағлубиятга учраган эди.

Аксинча, 2003 йилда Илҳом Алиев отасидан президентликни қабул қилиб олганида, Москвада таҳсил олган ёш раҳбар Путин билан умумий тил топиша олди.

2020 йилда Озарбайжон Арманистон билан янги урушдан ғалаба билан чиққанида Россия четда турди. Бу ғалаба Жанубий Кавказдаги кучлар мувозанатини ўзгартирди. Энди Алиев ўзини нафақат иқтисодий, балки ҳарбий жиҳатдан ҳам минтақанинг ҳукмрон ўйинчиси деб билар эди.

2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши Москванинг минтақадаги таъсирини янада сусайтирди.

Алиев ва Путин икки давлатни иттифоқчи деб эълон қилувчи декларацияни имзолаган бўлишса-да, Озарбайжон мустақил позицияни сақлаб қолди — Россия назоратидаги Украина ҳудудларини "босиб олинган" деб атади ва Киевга гуманитар ёрдам юборди.

Тафовутларга қарамай, Москва Боку билан яқин алоқаларни сақлаб қолди. Бунинг сабабларидан бири Озарбайжоннинг йирик энергетика ва транспорт йўлларидаги, жумладан, Россияни Осиё бозорлари билан боғловчи Шимол–Жануб коридоридаги роли эди.

Карнеги Россия-Евросиё Марказининг норезидент олими Заур Шириевнинг сўзларига кўра, Озарбайжон Россия билан бевосита рақобатлашмаяпти, бироқ у Россиянинг Жанубий Кавказдаги ҳукмрон ролини шубҳа остига қўймоқда.

Унинг фикрича, Боку Россиянинг Грузиядаги истиқболдаги таъсирининг қайта тикланишидан эҳтиёт бўлмоқда. Грузия Озарбайжон экспорти учун муҳим транзит мамлакат ҳисобланади.

Озарбайжон расмийлари Арманистонда Россияпараст гуруҳларнинг, хусусан, Тоғли Қорабоғ бўйича ярашиш ҳаракатларига қарши бўлганларнинг қайтишига бирдек қаршилик кўрсатмоқда.

Заур Шириев ББCга берган интервьюсида шундай деди: "Ҳозир оммавий даҳанаки жанг билан шуғулланаётган Озарбайжон Россиянинг ҳаракатларини, айниқса ўз манфаатлари хавф остида қолганида, энди шунчаки қабул қилишга тайёр эмаслигини билдирмоқчи кўринади."

Заур Шириевнинг BBC га айтишича, ҳозирда оммавий даҳанаки жанг қилаётган Озарбайжон Россиянинг ҳаракатларини, айниқса ўз манфаатлари хавф остида қолганида, энди пассив қабул қилишга тайёр эмаслигини билдирмоқчи кўринади.

Екатеринбургда қўлга олишлар сабаб, Озарбайжон Россия муносабатлари кескинлашди - мигрантлар борасида Ўзбекистон нима қилганди?

рейдлар

Сурат манбаси, İctimai TV

Россия ҳуқуқ-тартибот идораларининг Екатеринбург шаҳридаги рейдда 50 озарбайжонликни қўлга олиши ва унда икки озарбайжонликнинг ҳалок бўлиши икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада совуқлаштирди. Озарбайжондаги Россия маданий тадбирлари бекор қилинди, келиши кутилаётган Россия амалдорининг ташрифи қолдирилди.

Екатеринбургда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган рейд оқибатида ҳалок бўлган икки озарбайжонлик ака-уканинг жасадлари яқинларига топширилди. Жасадлар Екатеринбург-Боку ҳаво йўналиши орқали Озарбайжонга юборилиши кутилмоқда.

Яқинларининг айтишича, жасадларни қабул қилгандан сўнг уларни кўздан кечиришган ва таналарида жароҳат изларини кўришган.

Марҳумларнинг укаси Сайфиддин Ҳусейнлийнинг айтишича, жасадлар Озарбайжонда яна тиббий экспертиза учун тақдим этилади. "Экспертиза ё бугун, ё эртага бўлади, аниқ эмас", дейди у.

Россияда ўлдирилган озарбайжонлик ака-уканинг жасади яқинларига берилган

Сурат манбаси, APA

Сурат тагсўзи, Россияда ўлдирилган озарбайжонлик ака-уканинг жасади яқинларига берилган

Тадбирлар бекор қилинди, расмийлар ташрифдан воз кечди

Екатеринбургда озарбайжонликларга қарши уюштирилган рейддан сўнг, Озарбайжонда Россияга тегишли барча маданий тадбирлар бекор қилинди, дея маълум қилди Озарбайжон Маданият вазирлиги.

Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати Нигор Маммедованинг айтишича, озарбайжонликларга нисбатан "қўлланган зўравонлик" сабабли Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчукнинг жорий ойда Озарбайжонга режалаштирилган ташрифи ҳам бекор қилинди.

Алоқадор мавзулар:

Унинг таъкидлашича, бу ҳолат Озарбайжон ҳукумати "ушбу вазиятда Оверчук ёки бошқа расмий шахсларнинг ташрифини муҳим деб билмаслигини" кўрсатади.

2025 йил 27 июн куни Екатеринбургда ҳуқуқни муҳофаза органлари ўтказган ҳамкорликдаги амалиёт натижасида икки озарбайжонлик ҳалок бўлди, икки киши яраланди ва тўққиз нафар киши қўлга олинди. Ўша куни ўнлаб хонадонларда тинтув ўтказилгани хабар қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

Қўлга олинганларнинг баъзиларига нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланилган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳодисани "озарбайжонликларга нисбатан қабул қилиб бўлмайдиган зўравонлик" сифатида баҳолади.

Россиянинг Озарбайжондаги элчихонаси вакили Озарбайжон ТИВга чақирилиб, Бокунинг қаттиқ эътирози етказилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мария Захарованинг таъкидлашича, Екатеринбургдаги ҳодисалар юзасидан Бокуга "зарур изоҳлар берилди".

Россия Тергов қўмитаси "ўтган йилларда содир этилган жиноят ишлари бўйича" операция ўтказилганини маълум қилди.

Озарбайжонлик депутат Расим Мусабаев бу ҳодисани "зўравонлик" деб атади ва озарбайжонликларни Россиядан "намойишкорона ҳайдаш амалиёти" сифатида таърифлади.

"Бир соат дўппослашди"

rossiya

Сурат манбаси, AZERTAC

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати амалиётига дуч келган озарбайжонликлар маҳаллий оммавий ахборот воситаларига улар қийноққа солинганини айтишди. Улар таналарини кўкарган ҳолдаги фотосуратларни ҳам эълон қилишди.

Вугар Сафаровнинг айтишича, амалиёт тонгда ухлаб ётишган пайтда содир бўлган.

"Онам эшик олдига келган, полиция экан. Улардан ҳужжатларини кўрсатишини сўраган, улар эшикни очишни талаб қилган. Ниқобда эдилар. Ўша пайти эшикни лом билан очишаётганини кўрдим. Онамни бир шапалоқ уриб, четга улоқтиришди. Мен, укам ва отамнинг устига келиб, қаттиқ дўппослашди. Ҳаммамизни ерга юзтубан ётқизишди".

Унинг таъкидлашича, уларни электрошок ва дубинка, монтировка билан 1 соат уришган ва кейин "Фрунзе 74" манзилидаги полиция бўлимга олиб кетишган.

Сафаровнинг сўзларига кўра, бу ерда ҳам қийноқлар давом этган. У отасининг бошқа хонасида токка уланган ҳолда қийноққа солинганини эшитган.

Россия томони амалиёт асли озарбайжонлик бўлган Россия фуқароларига нисбатан амалга оширилганини айтган.

Мигрантларни таҳқирлаш кимга керак?

rossiya

Сурат манбаси, E1.RU

Кузатувчилар сўнгги вақтларда Россияда турли сабаблар билан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан мигрантларга нисбатан таҳқирлашлар кўпайганини айтишади.

Шулардан энг сўнггиси июн ойи бошида бўлиб ўтди.

Ўшанда Россия куч ишлатар орган ходимлари яна мигрантларни тепкилаб текширув ўтказганди. Аввалига вазиятдан хавотир билдирган Ўзбекистон Миграция агентлиги "афсус ва таассуф"далигини айтди.

Кейин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва шаҳридаги рейдда меҳнат муҳожирларига қилинган муомала муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборилганини хабар қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Телеграм каналида маълум қилишича, 10 июн куни Тошкентда Россия расмийлари билан миграция масалалари бўйича навбатдаги учрашув ўтказилган.

"Россия Федерацияси ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарлар ташвиш уйғотаётганини таъкидладик", дейилади хабарда.

"Бундай ҳолатлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларга асло тўғри келмаслиги, уларни олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар зарурлигига эътибор қаратдик", дейилади ТИВ хабарида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги нотада билдирилган эътирозлар диққат билан ўрганилиши ва керакли идораларга юборилишини маълум қилди.

Орадан 3 ҳафта ўтган бўлса-да, ушбу ҳаракатлар борасида Россия томони ҳеч қандай расмий муносабат билдиргани йўқ.