Россия: Аҳоли сони камайиб кетяпти – йилига 1 миллион мигрант керак бўлади Dunyo Rossiya Yangiliklar

Сурат манбаси, REUTERS/Yulia Morozova
Россия урушда ўз фуқароларини йўқотишда давом этаётган бир вақтда демографлар қилган ҳисоб-китобга кўра, мамлакатда аҳолини сақлаб қолиш учун йилига 1 миллион мигрант керак.
РБК А.Г. Вишневский номидаги Демография институтига таяниб хабар қилишича, Россияда аҳоли сонини 146 миллион одам даражасида ушлаб туриш учун мамлакатга 80 йил давомида йилига 390 мингдан 1,1 миллионгача муҳожирларни жалб этиш керак бўлади.
2022 йилда Россияда аҳоли сони, Росстат маълумотларига кўра, 533 минг кишига камайган ва ҳозирда Россияда 146,45 миллион одам яшайди.
Мутахассисларнинг айтишларича, аҳоли сони камайишда давом этади: 2070 йилга бориб у 131 миллионга тушади.
Агар туғиш сурати ҳар бир аёл учун 2,5 болага чиқса, ҳамда умр узунлиги эркаклар учун 85,7 ёшга етса ва аёллар учун 90,5 ёшга етса, 2100 йилга бориб миграцион ўсиш йилига 430 минг кишига кўпаяди.
Лекин, агар туғиш сурати ҳар бир аёл учун 1,4 болага тушса, унда аср охирига бориб миграцион ўсиш 60 минг кишига тушади.
Демографларнинг хавотирларига кўра, энг қулай шароитлар бўлган тақдирда ҳам аҳоли сони камайишда давом этади.
Би-би-си "Медиазона" ва кўнгиллилар жамоаси билан ҳамкорликда Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар рўйхати юритмоқда.
7 апрель ҳолатига кўра, бизга 20 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани маълум. Аммо, бу кўрсаткич Россия армиясидаги йўқотишларнинг бир қисминигина акс эттиради.
Бу кўрсаткичдан ташқари, қанча одам жароҳат олгани, қанчаси асирга тушгани ва қанчаси бедарак йўқолгани номаълум.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002












