Ўзбекистон: Одамлар умид ва хавотир орасида қолишганми?

Ўзбекистонлик аёллар

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон фуқаролари эртанги кунларини қандай кўришади?
    • Author, Юлдуз Абдурашидова
    • Role, Мустақил журналист, Ўзбекистон
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон бир гуруҳ инсонлар фикри ижтимоий тармоқда юзлаб изоҳларга сабаб бўлмоқда.

Асосий гап, Ўзбекистон фуқаролари эртанги кунларини қандай кўришади?

Алоқадор мавзулар:

Ҳам умид ва ҳам умидсизлик...

Ўзбекистонлик айрим одамлар билан олиб борган сўровномамиз уларнинг ҳозирги ҳаёт ва келажак ҳақидаги фикрларини ҳақида эди.

Ҳам умид ва ҳам умидсизлик ифода қилинган турфа жавобларга муносабатлар эса янгидан-янги фикрларга етаклади.

Тошкентда биз гаплашган инсонлар нима дейишганди? Видеони кўринг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Каримов даври яхши эди" каби жавоблардан тортиб, Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар кўплиги ҳам қайд этилган жавоблар ижтимоий тармоқда эътибор тортди.

Танқидий фикрлар орасида газ-электр нархлари баландлиги, маошлар камлиги, таълим сифати пастлиги, коррупция мавжудлиги ва иш топиш қийинлиги таъкидланганди.

Айни пайтда, айрим суҳбатдошлар ёшларнинг замонавий илм олишаётгани, юртдаги тинчлик ва ўзгаришлар давом этаётгани келажакка умид уйғотишини ҳам урғулашганди.

Тармоқдаги муносабат

Ижтимоий тармоқ
gettyimages
Noshukur emasmizu, lekin rostdan ham qimmatchilik, mehr-oqibat ko‘tarildi, pul topish talvasasida yashayapmiz-da, essiz qadr-qimmatimiz...
ZilolaToshmatova-r2t
Ijtimoiy tarmoq foydalanuvchisi(batafsil: bbc.com/uzbek da).

Facebook тармоғида Шамсиддин Ҳусниддин Őгли Аҳмадҳонов марҳум Президент Каримовнинг август келса, аҳвол яхшиланиши ҳақидаги бир неча йиллик гапига ҳазилнамо ишора қилади.

"Август келса, яхши бўлиб кетамиз", ёзади у.

"Олдин ҳамма пахта учун ишлаши мажбурий эди, ҳозир ҳамма коммунал тўловлар учун ишлаяпти. Одамлар гўшт емаяпти, топган пул коммунал тўловлардан ортмайди. Бир йил олдин коммунал учун ўртача 500 минг (сўм) тўлов қилган эдик, бу йил 500 минг (сўм) 10 кунга етмайди. Ойликлар ошмаган, харажатлар катта, даромад тушиб кетган савдо йўқ, одамлар катта харажат қилмай қўйди" – деб давом этади Иззатилла Жалолиддинов .

Дилфуза Юсупова исмли фойдаланувчи эса, "Одамлар нон топиш учун ишлашяпти. Бу нимаси. Ҳатто фарзандларининг эҳтиёжини қондиришга имконият йўқ!!!", – деб фикр қолдирган.

BBC Uzbek Instagram саҳифасидаги изоҳларда ҳам танқидий қарашлар етакчилик қилади.

"Президент юрмайдиган йўллар яма (ўра) бўлиб ўйилиб ётибди, юриб бўлмайди. Қачон Президент келаркан, деса бир кечада ремонт қилиб, қийшайиб қолган бинони ҳам эрталабгача тўппа-тўғри қилиб қўйишади. Кўзбўямачилик, ёлғон" – дейди lady_.dii: лақабли фойдаланувчи.

Аммо ижобий ўзгаришларни таъкидлаган фикрлар ҳам бор.

"Каримов даврида қишлоқда свет йўқ эди, ҳозир бор қиммат бўлсаям" – ёзади Stroy_camin_fort лақабли фойдаланувчи.

Айримлар, камчиликларни ва танқидий фикрларни айта олиш имконияти пайдо бўлганини билдиришган.

"Каримов пайтида шундай гапира олармидиларинг. Одамлар ҳатто ўзини фикрини айта олмаган Каримов президентлигида", – деган otamurod.maxmudov.

abdullohqorjovov_1997 исмли фойдаланувчи эса келажак ва ёш авлод ўртасидаги боғлиқликни шундай ифойдалаган:

"Давлат келажагини ёшларда кўряпти, ёшлар қанақа қилиб шу давлатдан чиқиб кетсам деган фикр билан катта бўляпти".

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

"Ҳозир Каримов давридан юз марта яхши, Каримов даврида метанда навбат 3 километр бўлиб кетарди, Тошкентга бориб, эркин юролмасдик. Банкдан доллар сотиб олиб бўлмас эди. Қариялар 3 кунлаб бориб, пенсия кутарди. Мачитга бориб эркин намоз ўқиёлмас эдик", – ёзади Bahrom Saparov-w9s.

Аммо бу каби некбин қарашлар аксариятни ташкил этмайди.

"Қорнимизга есак, газ-светга пулимиз етмайди, ношукур эмасмизу, лекин ростдан ҳам қимматчилик, меҳр-оқибат кўтарилди, пул топиш талвасасида яшаяпмиз-да, эссиз қадр-қимматимиз" – дейди ZilolaToshmatova-r2t.

kakhramoniy7797 лақабли фойдаланувчи эса ҳамманинг дарди коммунал тўловларни тўлаш, кредит ёпиш булаётгани ҳақида ёзади.

"Ўзбекистонда илмли, қобилиятли болалар жуда кўп, улар олий уқув юртларини тугатгани билан эртага иш топишолмайди, яхши ишга жойлашиш учун пул керак, шунинг учун улар бахтини хориждан қидиришмоқда", – дея фикрлайди SuperUcer-о9з.

Isom-e2d эса Ўзбекистонда яшаш йилдан йилга қийинлашиб кетяпти, нархлар қиммат, ойликлар, пенсия паст, озиқ-овқатлар Москвадан хам қиммат, дея фикр қолдирган.

Shokirov-pubgm-mobil лақабли фойдаланувчи ўз оиласи мисолида вазиятни тушунтиришга интилади.

"Уйда ўтираман, 4 та болам бор. Учтаси мактабда ўқийди биттаси боғчага боради. 12 миллион пул етмайди вақти келса. Газ-свет, сув, чиқинди ширкат, ер-мулк солиғи тўлаш керак. Тўламасангиз, судга оширади пеня билан тўлаш керак. Бечора эримга раҳмим келади, йиллаб мусофирчиликда ишлашади. Ремонт ишини қилишади. Ўқитайлик десак, репититорлар фалон пул".

Эслатма: Айрим изоҳлар имловий жиҳатдан таҳрир этилди.