Шошилинч: Украина Зеленскийга суиқасд тўхтатиб қолинганини айтмоқда

Қўлга олиш жараёни

Сурат манбаси, Украина Хавфсизлик Хизмати

Украина хавфсизлик хизмати унинг зобитлари президент Володимир Зеленский ва мамлакатнинг бошқа юқори раҳбарларига суиқасд уюштириш режаси фош қилинганини айтди.

Украина махсус хизмати Россия расмийларини қотилликларни тайёрлашда айблади. Киевдан олинган маълумотларига кўра, Президент Зеленский, шунингдек, Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов ва мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Малюкни ўлдириш режалаштирилган бўлган. Бу режага қарши ўтказилган амалиёт доирасида эса Украина мамлакат президенти хавфсизлиги учун жавобгар бўлган Украина Давлат хавфсизлик хизматининг икки полковниги қўлга олинди.

"ФСБ (Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати - таҳр.) разведка тармоғининг вазифаларидан бири -президент хавфсизлиги учун масъул гуруҳга яқин бўлган ҳарбийлар орасидан давлат раҳбарини гаровга олиб, кейинроқ ўлдириши мумкин бўлган ижрочиларни излаш эди" — деб ёзади Украина Хавфсизлик Хизмати ўз Телеграм каналида. Украина бераётган маълумотларга кўра, улар Будановни Пасхадан олдин ўлдиришни режалаштиришган ва суиқасд режасига биноан "биринчи навбатда, ёлланган жосус қўриқланаётган одамнинг ҳатти-ҳаракатини кузатиши ва душманга маълумот узатиши" керак бўлган", кейин эса "бу амалдорнинг уйига ракета ҳужуми уюштириш режалаштирилган". Россия расмийлари ҳарбий ҳаракатлар шароитида Укроаина тарафи баёнотларига ҳали изоҳ бермади.

Би-би-си урушаётган томонларнинг расмий органлари баёнотларининг ҳақиқийлигини тасдиқлай олганича йўқ.

Ушбу хабарга оид воқеалар ҳали ривожланиши ва ўзгариши мумкин.

Алоқадор мавзулар

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.