Италия Бош вазири ўз дипфейк порно видеолари учун товон талаб қиляпти

Мелонининг дипфейк видеолари у 2022 йилда бош вазир бўлиб сайланишидан олдин тарқатилган.

Сурат манбаси, REMO CASILLI/Reuters

Сурат тагсўзи, Мелонининг дипфейк видеолари у 2022 йилда бош вазир бўлиб сайланишидан олдин тарқатилган.

Италия Бош вазири Жиоржия Мелони ўзининг дипфейк порно видеоларини интернетга жойлаштирган шахслардан 100 минг евро талаб қилмоқда.

Мелони хоним Сардиния оролидаги Сассари шаҳрида 2 июлда бўлиб ўтиши белгиланган суд ишида кўрсатма бериши кутилади.

Алоқадор мавзулар:

Дипфейк сурат ва видеоларда бир шахснинг юзи бошқа шахснинг танасига ўрнатилади.

Видеоларни ишлаб чиқарган 40 яшар эркак ва унинг 73 яшар отаси тергов қилинаётгани ишонилади.

Полицияга кўра, улар видео илк марта чоп қилган мобил телефонини топиш ортидан ота-болани аниқлашган.

Икковлон туҳмат қилишда айбланмоқда. Италия қонунларига биноан, баъзи туҳмат ҳоллари жиноий иш деб кўрилади ва қамоқ муддатини тақозо қилади.

BBC

Айблов хулосасига кўра, Мелонининг дипфейк видеоси АҚШдаги порно-сайтга жойлаштирилган ва бир неча ой давомида "миллионлаб марта" кўрилган.

Мелони хонимнинг адвокатлари айтишича, агар у суд ишида ютиб чиқса ва 100 минг евро товон пулини олса, уни эркаклар зўравонлигидан жабр чеккан аёллар жамғармасига хайрия қилади.

Мелонининг адвокати Мария Жулия Маронги бу пул миқдори "рамзий" экани, ҳамда "бу каби таҳқирлашга қурбон бўлган аёлларга судга мурожаат қилишдан тортинмаслик" муждасини беришини билдирди.

Мелонининг дипфейк видеолари у 2022 йилда бош вазир бўлиб сайланишидан олдин тарқатилган.

Охирги йилларда дипфейк порнография интернетда оммавийлашган.

Қурбонлар очиқ жинсий саҳналардаги аёллар танасига ўз юзлари ўтказилганидан руҳий азобланганларини айтишган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek