Рим Папаси: Ҳатто роҳибалар порно томоша қилишади Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Мерлин Томас
- Role, BBC News
Рақамли дунё билан қандай муомала қилиш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб қайтараркан, дунё Католик насронийларининг руҳонийси Рим Папаси Франциск Интернетда беҳаё нарсаларни кўриш зараридан огоҳлантирди.
Рим Папасининг қароргоҳи Ватиканда.
Алоқадор мавзулар:
Ватикандаги тадбирда 86 ёшли Рим Папаси Францискдан, рақамли ва ижтимоий тармоқлардан қандай фойдаланган маъқул, деб сўрашди.
Саволга жавоб қайтараркан, Рим Папаси насроний руҳоний ва роҳибалар ҳам онлайн порнография томоша қиладилар, деб айтди.
"Бу нарса руҳонийнинг юрагини кучизлантиради", деди у.
"Порнография... кўп одамлар, ҳатто руҳоний ва роҳибаларда ҳам бор қусур", деган Рим Папаси.
"Шайтон ана шу ердан киради", деди Папа руҳоний ва семинарчиларга.
Интернет ижтимоий тармоқлари ва рақамли дунёдан фойдаланишга доир маслаҳат бераркан, Папа Франциск, улардан фойдаланиш керак, лекин ҳаддан зиёд кўп вақтни исроф қилмаслик лозим", деб айтди.
Беҳаё, шаҳвоний мазмундаги ҳар қандай нарсани қўл телефонидан ўчириб ташлашга чақирди Папа.
"Ана ўшанда қўлингизда васваса бўлмайди", деди Папа Франциск.
Христиан динида порнография томоша қилиш сабр-қаноат, нафсни тийишга қарши гуноҳ саналади.














