Америка: Cекс билан шуғулланиш камайди. Нега?(18+)

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Николай Воронин
- Role, Илм-фан масалалари бўйича мухбир
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Сўровномаларда иштирок этганларнинг 15 фоизи охирги беш йил давомида жинсий алоқага киришмаганини тан олган.
Бу сўнгги 30 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир - АҚШдаги Жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази бундай статистикани илк бор 1988 йилдан юрита бошлаган.
Жинсий фаолликнинг бундай кескин пасайиб кетишининг мантиқий сабабларидан бири умумий аҳолининг қариб бораётгани бўлиши мумкин.
Бироқ олимларни ҳайратда қолдирган нарса шу бўлдики, сўровномаларда иштирок этган 30 ёшгача бўлган ёш эркак ва аёлларнинг 23 фоизи сўнгги йилларда мутлақо жинсий яқинлик қилмаганини билдирган.
Бу кўрсаткич 10 йилдан мавжуд бўлган вазиятдагидан икки баробарга юқорироқдир.
Ота уйда секс билан шуғулланиб бўлмайдими?
АҚШ жамоатчилиги орасида 1981 йилдан сўнг дунёга келган авлод жинсий алоқа борасида анчайин фаол ижтимоий қатлам, деган гап юради. Бироқ сўнгги маълумотлар бу тасаввурга зид келмоқда.
Экспертларнинг фикрича, жинсий фаоллик сусайишининг асосий сабаби америкаликларнинг кечроқ вояга ета бошлагани, етук ҳаётга кеч қадам қўяётгани, ота-онаси уйида вояга етгандан сўнг ҳам қолиб кетаётгани ва кеч оила қураётгани билан боғлиқ.
"20 ёшдан 30 ёшгача бўлган одамларнинг аксарияти жинсий ҳамкорсиз яшамоқда. Бундай шароитда уларда секснинг кам бўлиши тушунарли," деган Сан-Диего Университетидан психология бўйича профессор Жейн Твенж Washington Post нашрига

Сурат манбаси, Science Photo Library
"Ота-онанг билан яшаётган вақтинг ётоққа секс қилиш учун одам олиб келишинг анчайин қийин."
Ёшлардаги бундай манзарадан сўнг 30-40 ёш ўртасидаги гуруҳнинг жинсий фаоллик даражаси бундан юқори экани кишини ҳайратга солади. Ушбу ижтимоий қатлам вакилларининг атиги 7 фоизи ўтган йил давомида секс билан шуғулланмаганини айтган. Бу кўрсаткич 40-50 ёшлиларда 9 фоиз, 50-60 ёшлиларда 13 фоизга тенг экани аниқланган.
60 ёшдан ўтган америкаликларнинг ҳар иккинчиси нормал жинсий ҳаёт кечиради. Ўтган 20 йил давомида АҚШ умумий аҳоли сонидаги 60 ёшдан катталарнинг улуши бир ярим баробарга ошган.
"Порно ва компьютер ўйинлари"
Умуман жинсий ҳаёт кечирмаслигини маълум қилган ёшлар (18-30 ёш) ўртасида сезиларли жинслараро жарлик борлигини кўриш мумкин.
Ушбу ижтимоий гуруҳга мансуб эркакларнинг 28 фоизи сўнгги йилларда ҳеч қандай жинсий ҳамкори бўлмаганини билдирган бўлса, аёлларда бу рақам атиги 18 фоизни ташкил этган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Умуман жинсий ҳаёт кечирмаслигини маълум қилган ёшлар (18-30 ёш) ўртасида сезиларли жинслараро жарлик борлигини кўриш мумкин.
Ушбу ижтимоий гуруҳга мансуб эркакларнинг 28 фоизи сўнгги йилларда ҳеч қандай жинсий ҳамкори бўлмаганини билдирган бўлса, аёлларда бу рақам атиги 18 фоизни ташкил этган.
Америкалик машҳур врач ва оилавий руҳшунос Леонард Сакснинг Twitter'да ёзишича, бундай жинслараро тафовут уни ҳайрон қолдирмаган: ёш эркаклар порнографик материаллар кўриш ва видео ўйинларга аёллардан кўра кўпроқ қизиқади.
«Ёш эркаклар, ҳозирда, ўтган йил давомида СEКС ҚИЛМАГАНИНИ аёлларга нисбатан КЎПРОҚ тан олмоқда. Бунинг эҳтимолий сабаблари видео ўйинлар ва порнографияга кўпроқ эътибор беришдадир. Ёш эркаклар менга бугуннинг видео ўйинлари ва порнографияси 20 йил олдингидан анчайин яхшироқ эканини айтишмоқда.»
Профессор Твенж ўзининг ушбу фикрга қўшилишини таъкидлайди: "Бугун одамларда кечки соат 10 да нима билан шуғулланиш мумкинлигига 20 йил аввалгидан кўра анча кўп танлов мавжуд: стриминг сервислари, ижтимоий тармоқлар, компьютер ўйинлари ва яна кўплаб нарсалар."












