Янгиликлар. Ўзбекистон ва дунё: Педофиллик кучаядими – шаҳвоний суратлар қўрқитди Video O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

Tasvir yaratuvchi tomonidan yaratilgan qizaloq surati
Сурат тагсўзи, Вояга етмаган қизларнинг шаҳвоний суратларини яратувчиси очиқ манбадаги AI тасвир яратувчиси Stable Diffusion дан фойдаланишини айтди
    • Author, Жо Тиди
    • Role, Кибер соҳаси бўйича мухбир
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Нима гап?

Алоқадор мавзулар:

Болаларни ҳимоя қилиш ташкилоти сунъий ақлнинг болаларга эҳтимолий хавфидан огоҳлантирди:

Болалар порнографияси қандай қилиб сунъий ақл ёрдамида яратилмоқда?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"The Internet Watch Foundation" бу йил кузда ўтадиган сунъий ақл СА хавфсизлиги бўйича глобал саммитда ушбу технологиянинг болаларга эҳтимолий хавфи масаласи кўрилиб, ҳал этилиши керак демоқда.

Болаларни ҳимоя қилиш бўйича етакчи хайрия ташкилоти Британия Бош вазири Риши Сунакни болаларни жинсий таҳқирловчи СА тасвирлар масаласини ҳал қилишга чақирди. Британия бу йил кузда СА хавфсизлиги бўйича глобал саммитга мезбонлик қилади.

"The Internet Watch Foundation" (IWF) таҳқирловчи контентларни интернетдан олиб ташлайди. Аммо унинг огоҳлантиришича, СА яратган сохта тасвирлар кўпайиб бормоқда.

Ўтган ой IWF биринчи марта СА тасвирларини рўйхат қила бошлади.

У дунё бўйлаб фото даражасида реалистик расмлар галлереяларини тарқатадиган "йиртқич"ларни аниқлади.

"Ҳозир бу каби тасвирларни кўп сонда кўрмаяпмиз, аммо бизга аёнки, жиноятчилар болаларнинг шаҳвоний сохта суратларини мисли кўрилмаган даражада кўпайтириб юбориши хавфи мавжуд", дейди бош ижрочиси Суси Ҳаргривес.

Би-би-сига беш яшар қизалоқнинг яланғоч ҳолатда жинсий позада тургани тасвирланган, САда яратилган бир қанча тасвирлар кўрсатилди.

IWFдунёда болаларни таҳқирлаш билан боғлиқ интернет контентларни фаол излайдиган уч ташкилотдан биридир.

Bola tasviri

Сурат манбаси, .

Ташкилот 24 май куни СА тасвирларини рўйхат қилишни бошлади ва унинг айтишича, 30 июнга қадар таҳлилчилар 29 та сайтни текширган ва саккизта саҳифада СА тасвирлари борлигини аниқлаган.

Ташкилот тасвирларнинг аниқ сонини айтмади, ўнлаб СА тасвирлар ноқонуний сайтларда тарқатилган ҳақиқий таҳқирловчи тасвирлар билан қўшилиб кетган.

Уларнинг айримлари экспертлар А категория тасвирлар деб таснифлаган, энг ёқимсиз ҳолатларни кўрсатадиганларидир.

Болаларни шаҳвоний тасвирловчи суратлар деярли барча давлатларда тақиқланган.

"Ҳозир бизда ушбу ривожланаётган технологиядан олдинга ўтиб олиш имконияти бор, аммо қонунчилик буни ҳисобга олиши ва ушбу янги таҳдидга жавоб бериши керак", дейди Ҳаргривес хоним.

Июнь ойида жаноб Сунак Буюк Британиянинг сунъий ақл хавфсизлиги бўйича дунёдаги биринчи глобал саммитини ўтказиш режаларини эълон қилди.

Ҳукумат сунъий ақлдан келиб чиқадиган хавфларни кўриб чиқиш ва халқаро миқёсда мувофиқлаштирилган чора тадбирлар орқали уларни қандай юмшатишни муҳокама қилиш учун экспертлар ва қонунчиларни бир жойга тўплашни ваъда қилмоқда.

IWF таҳлилчилари таҳқирловчи тасвирлар тенденцияларини, масалан, "ўз-ўзидан яратилган" деб номланган контент сўнгги пайтларда кўпайгани, бунда болани "йиртқич"ларга видео ёки ўз суратларини юборишга мажбурлаш ҳолатлари қайд этилади.

Топилган тасвирлар ҳали ҳам бошқа таҳқирлаш шаклларининг кичик қисмини ташкил этса ҳам, хайрия ташкилоти СА ёрдамида яратилган тасвирлар тобора ортиб бораётганидан хавотирда.

2022 йилда IWF болаларнинг жинсий таҳқирлангани тасвирланган 250 000 дан ортиқ веб саҳифани рўйхатга олиб, уларни ўчиртиришга ҳаракат қилди.

Таҳлилчилар, шунингдек, турли форумларда болаларнинг энг реал тасвирларини яратиш бўйича маслаҳатлашувлар бўлган суҳбатларни ёзиб олишди.

Улар таҳқирловчи тасвирларни чизишда САни қандай чалғитиш, очиқ манбали СА моделларини қандай юклаб олиш ва хавфсизлик тўсиқларини олиб ташлаш бўйича қўлланмаларни ҳам топдилар.

Аксарият СА тасвир генераторлари фойдаланувчиларнинг тақиқланган сўз ёки иборалар билан контент яратишига йўл қўймаслик учун қатъий ўрнатилган қоидаларга эга бўлса ҳам, очиқ манба воситалар бепул юклаб олиниши ва фойдаланувчининг хоҳишига кўра ўзгартирилиши мумкин.

Энг машҳур манба Stable Diffusion. Унинг коди 2022 йил август ойида бир гуруҳ немис СА олимлари томонидан онлайн нашр этилган.

Би-би-си ўсмир қизларнинг шаҳвоний тасвирларини яратиш учун Stable Diffusion'нинг ўзгартирилган версиясидан фойдаланадиган СА тасвир яратувчиси билан суҳбатлашди.

Бу япон эркак ўзининг "ёқимли" суратларини оқлашга уриниб, "тарихда биринчи марта ҳақиқий болаларни эксплуатация қилмасдан болалар образини яратиш мумкинлиги" ҳақида гапирди.

Бироқ, мутахассислар таъкидлашича, бу тасвирлар жиддий зарар етказиши мумкин.

"Мен сунъий ақл тасвирлари бу қарамликни кучайтиради, бу девиант хулқни зўрайтириши, бутун дунёда болаларга кўпроқ зарар етказишига шубҳам йўқ", дейди АҚШ Маршал хизматида жинсий жиноятчилар ва педофиллар бўйича эксперт доктор Майкл Бурк.

Stable Diffusion'нинг етакчи ишлаб чиқувчиларидан бири профессор Бёрн Оммер уни очиқ манба қилиш қарорини ёқлайди. Унинг Би-би-сига айтишича, бу дастур ўшандан бери юзлаб илмий тадқиқот лойиҳаларини, жумладан, кўплаб ривожланаётган бизнесларга ёрдам берган.

Профессор Оммер бу у ва унинг жамоаси қарорини оқлаши ва тадқиқот ёки ишланмаларни чеклаш нотўғри эканлигини таъкидлайди.

Prof Bjorn Ommer
Сурат тагсўзи, Профессор Бёрн Оммер Stable Diffusion AI тасвир яратувчисининг бешта ишлаб чиқарувчисидан бири бўлади

"Биз бу дунё миқёсидаги глобал ривожланиш эканлигини тан олишимиз керак. Бу ерда уни тўхтатганимиз билан эҳтимол нодемократик бошқа мамлакатларда ушбу технологиянинг глобал ривожланиши тўхтаб қолмайди."

"Stability AI" Stable Diffusion'нинг янги версияларини яратаётган энг машҳур компаниялардан биридир. Компания интервью беришдан бош тортди, бироқ аввалроқ СА версияларидан ноқонуний ёки ахлоқсиз мақсадларда фойдаланишни тақиқлаш режасини айтган эди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002