Янгиликлар. Гуллаётган бизнес: Бачадонимни ижарага бераман. Қанча берасиз? Dunyo Ayollar Yangiliklar

Сурат манбаси, .
- Author, Мими Сваби
- Role, BBC News
Бачадонни ижарага олиш бугун минилган машинани интернетда сотиш ва сотиб олиш каби оддий иш бўлиб қолдими?
Алоқадор мавзулар:
Колумбияда кўплаб ёш аёллар тирикчилик учун суррогат она бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Аёллар ўз эҳтиёжларига яраша пул топишда қийналаётган бу мамлакатда мазкур амалиёт нисбатан оммалашган.
Колумбияда суррогат она бўлиш қонуний ҳисобланади, аммо расман тартибга солинмаган, бу эса, унинг кенг тарқалишига йўл очган.
"Мен Боготаликман, бачадонимни ижарага бераман". Бу Facebook'даги гуруҳлардан бирида бир ёш колумбиялик аёл, ва бундай постлар ноодатий эмас.
Бу саноат Колумбия билан чекланмаган, венесуэлалик 22 ёшли Мери бир неча ойдан бери жанубий америкалик эҳтимоий ота-оналарга ўз бачадонини таклиф қилиб келяпти.
Интернет орқали савдо
Аксар аёллар каби унинг интернетдаги эълонидан мақсад ҳам асосан тижорийдир.
"Жуфтимдан ажралганимдан сўнг бошладим. Биз беш йилча бирга бўлдик ва икки фарзандим бор. Шунинг учун бошқаларга ёрдам бермоқчиман ва бундан ҳам муҳими ўзимни молиявий таъминлашим керак."
Мери суррогатлик ҳақида подкастда эшитиб қолганди, аммо ўзининг турмуши ўзгармагунча бу ҳақда ўйламаган. Яшаш қимматлашгани ва молиявий беқарорлик сабабли бу унинг учун реал чорага айланди.
Айрим аёллар $12000 доллар сўрайди, айримлари $4000 минг.
Мери қанча нарх қўйишни билмасди. У $8000дан $40000 гача бўлган нархларни кўрди ва $10000-$12000 нарх белгилади.
"Бу болаларим билан ҳаёт кечиришимга ёрдам беради", дейди у.

Сурат манбаси, Mery
Гуллаётган бизнес
Бу баҳсли тижоратни тадқиқ қилаётган колумбиялик журналист Лусия Франко бачадон ижарачилари ва мижозларни топиш қанчалик осон эканлигидан шокка тушди.
"Мен ҳеч қачон бу тижорат бунчалик очиқ ишлайди деб ўйламаган эдим. Facebook каби ижтимоий тармоқларда ночор аёлларнинг бачадонини ижарага бераётгани ҳақида кўплаб эълонларни топиш жуда ҳайратда қолдирди, чунки бу улар учун тирикчиликнинг ягона йўли эди. Ва жуда арзон."
Суррогатлик Жанубий Америка мамлакатида қонуний саналса ҳам, тартибга солинмагани учун гуллаб яшнаяпти.
Суррогат оналар сони ва процедура неча марта амалга оширилгани ҳақида расмий маълумот йўқ.
Франконинг айтишича, бундай тартибсизлик ва болани хавф остига қўяди ва суррогатларни ҳуқуқлари бузилишига қарши ҳимоясиз қолдиради.
El Pais газетасига берган интервьюсида собиқ конгрессмен Сантяго Валенция суррогатлар тез-тез зўравонликка дучор бўлиши, уларни ҳомиладорлик пайтида кузатиб бориш учун агентликлар томонидан ижарага олинган квартираларга қамаб қўйишларини айтди.
Би-би-си ушбу амалиёт билан шуғулланувчи клиникалар билан боғланди, бироқ жавоб ололмади.

Сурат манбаси, Getty Images
Кўпгина Европа мамлакатларида тақиқланган агентлик ва клиникалар кўпинча минимал қоғозбозлик билан бачадон ижарага олмоқчи бўлган хорижликларни Колумбияда туриб ўзига жалб қилади.
Суррогатлик вариантлари
Колумбияда икки тур суррогатлик бор. Аёлнинг ҳомила билан ҳеч қандай генетик боғлиқлиги бўлмаслиги, у шунчаки ўзга аёлнинг уруғланган тухумини олиб юриши мумкин ёки у ўз тухумини сотиши ва сунъий уруғлантириб, сўнг ҳомилани кўтариб юриши мумкин.
Колумбияда суррогат она туғса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада уларнинг исми ёзилиши шарт.
Шунга қарамай, порахўрлик авжида. Аксар клиника ва шифокорлар болани сотиб олаётган ота- онанинг исмини ёзиб бериши учун пора беради.

Сурат манбаси, Getty Images
Мери тиббиёт ходимларига пора беришни ҳам ўйлаяпти. Бу болани олиб, ўз мамлакатига олиб кетмоқчи бўлган жуфтлар учун жараённи тез ва осон қилади, шунда болани қабул қилиш расмий югур-югурларидан қутулишади. Бу Мери учун анча жозибадор кўринади.
Унга ота-онанинг қайси мамлакатдан бўлиши аҳамиятсиз, муҳими суррогатлик хизмати кўрсатиш "ҳақиқатда бола истайдиган ва шунга ҳаракат қилаётганларга ёрдам бериш".
Маркетинг
Таклифларни топиш осон; танлов имконияти катта, ҳар бир Facebook гуруҳи бирор минтақа ёки муайян талаблар бўйича таклифлар беради. Кирган заҳотингиз кўплаб таклифларга дуч келасиз:
"Мен бачадонимни ижарага бераман. 22 ёшда. Болалар йўқ"
"Мен оилаларга ўз орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам бермоқчиман, мен соғломман, ёмон одатларим йўқ"
"Эквадорлик аёллар, илтимос, менга электрон почта орқали хабар юборинглар ... агар АҚШга сафар қила олсангиз, янаям яхши."
Баъзилар бўлажак ота-оналар излаётган хусусиятларни кўрсатиш учун ўз фарзандлари суратларини жойлаштиради: "Қизимнинг кўзлари оч кўк. Яна керак бўлса кўрсатаман."
Сўнгги йилларда бу амалиётни тартибга солишга ҳаракат қилинди.
Демократик марказ каби турли сиёсий партиялардан Конгресс аъзолари суррогатликни фақат АҚШдаги каби нотижорий ҳолларда қонуний қилиш учун Конгрессга жами 16 та қонун лойиҳасини тақдим этди.
Ушбу қонун лойиҳаларининг ҳеч бири биринчи муҳокамадан ўтгани йўқ.
2022 йил сентябрь ойида Колумбия Конституциявий суди Конгрессга суррогатликни тартибга солишни буюриб, амалиёт билан боғлиқ асосий муаммоларни таъкидлади.
Бунинг учун Конгрессга олти ой муҳлат берилган, бироқ ҳозирча ҳеч қандай лойиҳа илгари сурилмаган.
Франконинг таъкидлашича, ушбу муаммоли амалиётни тартибга солиш унинг жадал ўсишини ҳал қилиш учун биринчи ва асосий қадамдир, суррогат аёлларни ҳимоя қилади.
Хавотирларга қарамай, Колумбия ҳукумати оммавий бу борада ҳеч қандай баёнот бермади ва Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги изоҳ сўраб қилинган мурожаатга жавоб берганича йўқ.
Омон қолиш учун ижара

Сурат манбаси, Getty Images
Бироқ, бу амалиёт дунё бўйлаб Колумбияга ёки ҳатто Жанубий Америкага қараганда анча катта.
У ноқонуний бўлган мамлакатларда ижарага бачадон қидираётганлар кўплаб тўсиқларга дуч келади - ҳатто суррогатлик қонуний бўлган мамлакатда ҳам, чақалоқни қабул қилиб олишга бюрократик тўсиқлар катта.
Колумбияда бу осонроқ, чунки бир нечта ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўпинча ота-оналарнинг исмлари кўрсатилади.
Суррогатлик ўзлари фарзанд кўра олмайдиган одамларга ёрдам беришни хоҳловчи аёллар учун керакли бўлиши мумкин. Кўпчилик буни фойда учун эмас, балки шахсий қониқиш учун қилади.
Чилилик Даниела, " ота-она бўлиш орзусини рўёбга чиқаришга ёрдам бериш учун бачадонини ижарага бераётганини айтди. Оналик ҳақиқатан ҳам муҳим мақом ва мен унинг бир қисми бўлишни хоҳлайман."
Аммо Колумбияда Мери ҳам минглаб аёллар сингари омон қолиш учун бачадонини ижарага беради.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













