Исроил ҳукуматига миллатчилар келди - энди нима бўлади? Yangiliklar, Dunyo

Исроилнинг энг миллатчи ҳукумати тузилди. Бу Бенямин Нетаняҳунинг ҳокимиятга қайтишини англатади. Ҳеброндаги фаластинликлар эса Исроилда ўтган сўнгги сайловдан сўнг ўзларини ҳужумлар олдида янада ҳимоясиз ҳис қилаётганини айтишмоқда.
Овоз бериш жараёнида ашаддий ўнгчиларни қўллаб-қувватлаш ортгани кузатилди. Бу эса Ҳеброн ва бошқа жойлардаги ашаддий миллатчиларнинг янада кучайишига олиб келди. Бу яна Исроил жамиятида босиб олинган ерларда ҳарбийларнинг роли ҳақидаги баҳсларни кўтарди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Марқия оиласи яҳудий келгиндилар орасида ўзларини қамоқдагидек ҳис қилишларини айтади.
Би-би-си болаларга қўрқув ва зўравонлик бегона эмаслигига гувоҳ бўлди. Тасвирга олиш жараёнида ёш яҳудийларнинг уларнинг уйига тош отиб бостириб кирди.
Уларга аскарлар ҳамкорлик қилди.
Яҳудийлар "Бу ердан чиқ ва йўқол" деб бақиришди ҳамда жаноб Марқияни тепишди.
Фаоллардан бири оилага ёрдам беришга ҳаракат қилди.
"Аскарлар фаластинликларни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмайди. Агар фаластинлик шундай қилганида уни уни қамаган ё отган бўлардингиз", дейди фаол Бади Двайк.
Ҳужум қилган икки кишининг кетишига рухсат берилди, бир аскар улардан бирининг қўлини қисиб ҳам қўйди.
Ноябрда Марқиянинг уйи бундан ҳам ёмон ҳужумга учради.

Бу келгиндилар ҳаракати ва ўнг қанот ашаддий миллатчиларни кучайтириб юборган сайловдан бир ой ўтиб бўлди.
Бир неча кун ўтиб Исроил тинчлик фаоли калтакланди. Яна бир аскар эса ўнг қанотчи янги полиция вазирини олқишлади.
Интернетда оммалашган видеода аскар "Итамар Бен Гвир бу жойларни тартибга солмоқчи", дейди. У сўлчиларга қараб, "сизлар пишдингиз" дейди.
Кейинчалик уни бир неча кунга қамашди.
Ҳеброндаги келгиндилар Бен Гвирнинг иттифоқига овоз беришган. У аксил араб кайфиятидаги партияга бошчилик қилади.
Би-би-си: У оммавий қотилнинг расмини рамкага солиб уйига осиб қўйган ва уни қаҳрамон деган шахс. Бу сизни хавотирга солмайдими?
Йишай Флейшер Ҳеброн яҳудийлар жамоати матбуот котиби:
"У бунинг учун узр сўраганини ва шу орқали ақли кирганини айтган. Бироқ гап шундаки, одамлар Жиҳодга қарши ва оила ҳимоячиси ҳамда Художўй шахсни истайди".
"Сукутингиз ҳамма жойда назорат нуқталари пайдо бўлишига олиб келади. Жим бўлиш бўлинишга етаклайди", дейди Фаластинлик фаол Исса Амро.
У Исроил сўлчиларига гапирмоқда. Улар айни дамда заифлашган. Формасиз полициячи эса уларни соядан кузатади.
Ҳеброн назорат-ўтиш нуқталарига тўла шаҳар ва можаро ҳамда оккупация маркази.
Исса уйига оралиқ ўтиб борса яқин бўлса-да, унга бу кўчадан юриш тақиқланган.
У бир неча маротаба ҳибсга олинганини айтади. Кейин уни полиция яна ушлаб кетди. Унга адолат ўрнатишга қаршилик қилаётганини айтишади. Фаолларнинг айтишича, уларни ушлашдан мақсад келгиндилар ҳаракатига тўсқинлик қилишнинг олдини олиш.
Исроилда ашаддий ўнгчилар ҳокимият курсиларини эгалларкан фаоллар ҳозирги кўраётган кунлар ҳолва бўлиб қолишидан хавотирга тушган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















