"Қачон қурол олсак, ўшанда отамиз". Сафарбар қилинган россияликларнинг техникаси ва тайёргарлиги йўқми? Россия, Украина, Путин, Янгиликлар

Сафарбарликка олинганлар

Сурат манбаси, SOPA Images

Сурат тагсўзи, Сафарбар қилинган заҳирачиларга тез орада фронтга юборилишлари айтилган
Ўқилиш вақти: 7 дақ

Украина фронтига чақирилган россиялик заҳирадаги аскарларнинг таъминотида катта муаммолар бор. Кўпчилик жанговар тажрибага эга бўлмаса-да, уларни жангга жўнатишдан олдин узоқ муддатли машғулотлар ўтказиш режалаштирилмаяпти. Би-би-си рус хизмати сафарбарликнинг биринчи ҳафтаси натижалари ҳақида тўхталади.

Алоқадор мавзулар:

«Хомтама бўлманг, уйингизга юборишмайди»

Тула вилоятидаги ҳарбий қисмда командир сафарбар қилинган бир гуруҳ одамларга қилинадиган ишлар, шарт-шароитлар ва жангга тайёргарлик ҳақида сўзга чиқди:

- Яқин кунларда сизларнинг қарорингиз қабул қилинади. Ё ҳарбий комиссарликка юбориласиз, ёки... Аммо уйингизга қўйиб юбишади, деб ўйламанг! Тўпланган сафарбарлик захирасидагилардан бирортаси ҳам уйга юборилмайди, хомтама бўлманг. Балки жанг қилаётган баталонларни тўлдиришга юбориласиз. Ёки Таман дивизиясига, яқин атрофдаги Кантемировскаяга, бирор жойда сафарбарлик захираси етарли бўлмаса, у ерга юбориласиз...

Сафарбарликка олинганлар спиртли ичимликлар бўлиши ҳақида сўради. Командир изоҳ бермади, шароитлар ҳақида гапирди.

- Эртадан машғулотларни бошлаймиз. Ҳозирча шахсий таркибнинг ҳаммаси ҳам ҳарбий кийимга ўтмаган. Айниқса кичик ўлчамли, 52-ўлчамдан паст бўлганлар. Ҳали омборда йўқ. Аммо эртага олиб келишлари керак.

Шахсий таркибнинг ҳарбий-сиёсий тайёргарлигида барча саволларга жавоб берилиши айтилди.

- Сиз ҳам ҳарбий-сиёсий вазиятга кўра, қаерга кетаётганингизни сўрашингиз мумкин. Касалмисиз-соғми, сизни бу ерга нима учун чақиришди, ҳаммасини сўрасангиз бўлади, - дея командир сўкиниб-сўкиниб. Ва у ерда кийим, еб-ичиш, тўловлар, хуллас, «барча саволларингизга жавоб беришга қодир бўлган одамлар» бўлишини айтди.

Шарт-шароитларни айтишдан олдин ҳасрат ҳам қилди.

- Мен ҳам пенсионерман. Ўн йилдан бери хизмат қилганим йўқ. Мени ҳам комиссарликка чақиришди, келдим. Мана, сиз билан бир ҳолатдаман.

Шундан сўнг сафарбарликка чақирилганларга оддий, тугмачали телефон ишлатиш мумкинлиги, фақат яқинлари билан ҳозирча гаплашиш мумкинлигини айтди. Аммо суратга тушиш ва интернет орқали юбориш мумкин эмас. «Агар қўлга тушсангиз - жиноий жавобгарликка тортиласиз» дея огоҳлантирди. Борган жойида эса сим-карталар ишламайди.

- Тактик машғулотда сизга нима, қандай ҳаракат қилиш кераклигини, қаерга боришни айтадилар ... Бу жадвалга мувофиқ амалга оширилиши керак. Балки махсус операцияда иштирок этган одамларни топишга ҳаракат қилармиз. Улар сизга нимага тайёрланиш кераклигини оддий-қисқагина айтиб беришади - деди командир.

Командирдан қачон отиш ҳақида сўрашди.

- Биринчи қуролни қачон олганингизда отасиз, *** [лаънати]. Отишма бўйича биринчи машғулотлар пайшанба кунига режалаштирилган. Ҳозир кийим-кечак ёрдами йўқ ва ҳали қуроллар билан ҳам таъминланмадик. Ҳозир ўқиб ўрганинг, у ерда ўқишга вақт қолмайди. Менга шикоят қилманг. Ким касал бўлса, ҳарбий комиссарликка айтиши керак эди. Саволларни кейин берасиз, - қисқа қилди командир.

Сафарбарликка олинганларнинг савол-жавоблар аудиоёзувини Би-би-сига захирадан армияга чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг дўсти берди. Би-би-си ҳарбий қисм номи ва жойлашган ерини билади, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан суҳбатдошларини эълон қилмайди.

Уларнинг тарихи Россияда эълон қилинган сафарбарлик фош қилган типик муаммоларни бирлаштиради. Заҳирадаги аскарлар учун жиҳозларнинг етишмаслиги, жанговар тажрибаси бўлмаган ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган одамларнинг чақируви, энг муҳими, сафарбар қилинганларнинг деярли ҳеч қандай тайёргарликсиз фронтга юборилганлигини кўрсатади.

«Бунга йўл қўйиб бўлмайди»

Сафарбарлик бошлангач, илк ҳафтада ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги, ҳарбий хизматчилар билан таъминлаш ва ўқитиш-тайёрлаш билан боғлиқ муаммолар шунчалик кўп бўлдики, Россия ҳукумати уларга тезкор муносабат билдиришга мажбур бўлди.

Сафарбарликка олинганлар

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Сафарбарликка олишда йўл қўйилган хатолар учун кўплаб ҳарбий хизматчилар ишдан бўшатилди

Шундан сўнг вилоят мутасаддилари қўшилди. Президент фармонига кўра, сафарбарликка чақирувни айнан ҳокимлар таъминлаши керак. Улар ҳарбий комиссарликларни айблашди. 20 та вилоят раҳбарлари комиссиялар ишини танқид қилди, Магадан вилоятида эса ҳарбий комиссар «сафарбарлик ўтказишда йўл қўйилган хатолар" туфайли ишдан бўшатилди.

Федерал ҳукуматлар ўз навбатида губернаторларни қаттиқ танқид қилди. Шу тариқа Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко «Қаердадир муҳим давлат вазифасини сифатли бажаришдан кўра, тезкорлик билан ҳисобот бериш муҳимроқ кўринади. Бунга асло йўл қўйиб бўлмайди» деди.

Сентябр охирларида Путин мудофаа вазири ўринбосари армия генерали Дмитрий Булгаков ишдан бўшатилди, у сўнгги 14 йил давомида Россия армиясининг моддий-техник таъминотига масъул бўлган, худди мамлакатнинг асосий ҳарбий «логистикаси» эди. Унинг ишдан бўшатилиши сабаби айтилмаган. Бироқ, ҳатто давлат назорати остидаги оммавий ахборот воситаларининг таҳлилчилари камчиликлар аниқланганини таъкидлашди.

«Ҳарбийларнинг михи йўқ»

Қишлоқ майдонида бир неча ўнлаб сафарбар қилинганлар - кимдир камуфляжда, кимдир фуқаролик кийимида турарди. Парапетдан жинси шим ва кўйлаги кийган бир киши йўқлама қилмоқда. Атрофда ўз яқинларини кузатиш учун келган юзга яқин одамлар. Йўқлама тугагач, бир аёл микрофонда сўз олди:

«Ҳурматли Байкаловский тумани аҳолиси, бизнинг йигитларимиз яна бир бор ватанимизни ҳимоя қилишга мажбур! [...] Бу ҳамма учун қийин бўлади - яқинларингиз, қариндошларингиз ва, албатта, сизга қийин бўлади. Биз ёрдам беришга тайёрмиз. Қишлоқ аҳли кеча озиқ-овқат ва маҳсулотлар йиғишди. Улар сизга керак бўлади, уларни рад этманг.

Сафарбарликка кузатув

Сурат манбаси, TASS/Donat Sorokin

Сурат тагсўзи, Россия шаҳарларидан бирида сафарбарликка кузатув

Свердловск вилоятининг Байкалово қишлоғининг сафарбар қилинган аҳолиси урушга шундай жўнатилган. Сўзга чиққан аёл қишлоқ аҳолисидан йиғилган ёрдамни "Елан лагерларидаги йигитлар"га жўнатишини айтди. Еландаги битта ҳарбий ўқув марказида шошилинч равишда тўпланиш ҳаракати кетмоқда эди.

Еланнинг сафарбар қилинган одамлар оқимига тайёр эмаслиги ҳақида минтақа оммавий ахборот воситалари ҳам, маҳаллий жамоатчилик ҳам "ВКонтакте"да ёзган. "72.ру" нашрининг хабар беришича, марказ олдида резервчилар ўтирган автобуслар тирбандлиги юзага келган.

«Тушдан бери турибмиз. Асосан қирқ ёшлардаги эркаклар. Ароқ ичишган, биродарлашиб, кабоб қовуришган. Чунки олдинда уларни мавҳумлик кутаяпти», деди нашрга сафарбар қилинганлардан бири.

Би-би-си билан суҳбатлашган Ирина сафарбарликка олинганлардан бирининг рафиқаси экани, эри «кеча чақирилиб, бугун юборилаётгани»ни айтди. Шарт-шароит тайёрланмай туриб, бўлинмага жуда кўп одам олиб келинганлигини тасдиқлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

27 сентабр куни «Типик Богданович» паблигида эълон қилинган видеода сафарбар қилинганларнинг қор остида машғулот майдончасида армия чодирларини ўрнатганликлари тасвирланади.

Асбестлик 23 ёшли Алексей Головиннинг онаси Елена Би-би-сига ўғли сафарбарликдан сўнг Елан марказига келтирилгани ва сафарбар қилинганлар чодирларда яшаётганини тасдиқлади.

«Улар музлаяпти, ҳеч қандай шароит йўқ, ўтин ҳам йўқ. Чодирларда печкаларни қандайдир тахталар билан иситаяптилар. Уларга инсонпарварлик ёрдами, озиқ-овқат, ҳам иссиқ кийим йиғиб бераяпмиз. Улар за хва нам ерда ётишибди. Нега бундай тайёргарликсиз келтиришди, йигитларнинг нима айби бор?», - дейди Елана.

Свердловск вилоятидан сайланган Давлат Думаси депутати Максим Иванов Еланда сафарбар қилинган одамларни жойлаштиришда муаммолар борлигини Би-би-сига тасдиқлади. Депутатнинг сўзларига кўра, бунда «ғайриоддий» нарса йўқ, вазият «тезда тузатилган». Унинг айтишича, лагер ташкил қилиш учун гарнизонга ёғоч ва қурилиш материаллари керак бўлади. Ҳарбийларнинг омборида михлар йўқ, чодирга пол учун учун михлар керак», - дея тушунтирди Иванов.

«Биз аёллар, болалар билан қандай яшаймиз. Ҳаммамизнинг кредитимиз бор»

Эри ва ўғли сафарбар қилинган аёллар нима қилишни билмайди. «Биринчи асосий муаммомиз - биз, хотинлар болалар билан қандай яшаймиз. Ҳамманинг кредити бор. Қанча вақтга ва қанча муддатга олиб кетишаётганини ҳам айтишмади», дейди Ирина.

Фронтга йўл

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Заҳирадагиларни фронтга кузатиш

Марказий банк сафарбарликка олинганлар армияда бўлиш муддати мобайнида кредитни кечиктириш ёки миқдорини камайтириш учун ариза беришлари мумкинлигини таъкидламоқда.

Ирина унинг эри шартнома имзолаганидан кейин давлат бу оилага «қўллов» учун пул тўлайди, деб умид қилаяпти. Тез орада Давлат Думаси сафарбар қилинганларга 300 минг рубл миқдорида бир марталик тўлов тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади.

«Агентлик» номли нашр ўзининг Телеграм-каналида Омск яқинидаги Черёмушки қишлоғидан олинган видеони жойлаштирди. Унда сафарбар қилинганлар электр қуввати бўлмаган, печка ўрнатилган чодирларга жойлаштирилгани кўрсатилган. Уларга ҳеч қандай асбоб-ускуналар берилмаган, ташқаридаги ҳарорат нолдан пастда.

"Агентлик" каналидаги Омск вилоятидан олинган бошқа фотосуратда ўнлаб тўшакли ангар кўринади. Нашрнинг таъкидлашича, сафарбар қилинганларнинг бир қисми Светлий қишлоғидаги Ҳаво-десант кучларининг 242-ўқув марказига 1000 ўринли ангарга жойлаштирилган ва уларга керак жиҳозлар учун кўнгиллилар маблағ тўплашни эълон қилишган.

«База» нашри эса сафарбарликка олинган, ўзини Исо Нурмагомедов деб таништирган шахснинг видеосини эълон қилди, унда заҳирадаги ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитларни кўрсатган. Видеотасвирда ҳарбий кийимдаги эркаклар бўш хоналарда полда ухлаётган акс этган. «Мен бу ерга ватан учун келдим. *** [лаънати] ****** [бутунлай] рад этаман Бизда ***** [ҳеч нарса] - кроват ҳам йўқ..." дейди Нурмагомедов видеода.

«Уч кун Украина атрофида айландик»

«Бизга жанговар ҳудудга жўнатилишдан олдин ҳеч қандай тайёргарлик бўлмаслигини расман айтишган эди, полк командирлари бу маълумотни расман тасдиқладилар», - дейди видеода камуфляждаги эркак.

Яна бир киши эса қўшимча қилади: "Қайта тайёрлаш йўқ - на назарий, на амалий».

Видеотасвир 27 сентябр куни "Биринчи бўлим" инсон ҳуқуқлари жамияти томонидан чоп этилган. Оммавий ахборот воситалари видеодаги йигит москвалик Сергей Сурков эканлигини аниқлашди.

Би-би-си унинг "ВКонтакте" саҳифасини топишга муваффақ бўлди.

«Мен эртага хизмат қилиш учун кетаман, агар қайтиб келмасам, эслайсизми ёки эсламайсизми, ҳаммаси барибир бўлади», деб ёзган Сергей 25 сентябр куни ўз саҳифасида.

Сафарбарликка кузатув

Сурат манбаси, TASS/Aleksey Kushnirenko

Сурат тагсўзи, Бу уруш ҳам оналарни ўғлидан, болаларни отасидан, аёлларни эридан айирмоқда.

Эртаси куни у казармадан олинган суратни жойлаштирган. Кейинги куни унинг видеомурожаати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, Сергей ёзув ва фотосуратни ўчириб ташлади (скриншотлар Би-би-си ихтиёрида қолди).

«Озодлик» радиосининг саволларига Сергей батафсил жавоб беришга вақти йўқлигини, бироқ унинг видеосидан сўнг вазият кескин, эҳтимол яхши томонга ўзгарганини айтди. Сергей Би-би-сининг "ВКонтакте"га юборилган саволларига жавоб бермади.

«Озодлик» радиоси маълумотига кўра, Сурков ўзининг видеомурожаатини Москва яқинидаги Наро-Фоминск яқинидаги Калининцедаги 2-гвардия Таман мотоўқчи дивизиясидан ёзиб олган.

«ВЧК-ОГПУ» телеграм канали ҳам ушбу қисмдан сафарбар қилинганлар Украинага ҳеч қандай тайёргарликсиз жўнатилгани ҳақида ёзган. Каналга кўра, Москва яқинидаги адвокат Никита Кондратенко 25 чи сентябрларда Наро-Фоминскга сафарбар қилинган ва 27 сентябр куни у Харков вилоятига кетаётганини эълон қилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Нижний Новгородлик Александр Лашечкин ўзининг "ВКонтакте"даги саҳифасида, тахминан 24-25 сентябр кунлари (хабарлар ўчирилган, аммо Би-би-сида скриншотлари мавжуд) уч кун давомида сафарбар этилганлар билан бир автобусда «Украина атрофида айланиб юрган»инин айтган. Унга кўра, сафарбар қилинганлар ўз ҳисобидан овқатланишларига тўғри келган. Лашечкиннинг айтишича, уч нафар чақириоувчи автобусдан тушиб қочиб кетган.

Бироқ, бир неча кундан кейин у ўз взводининг машғулотларга киришганини эълон қилди: «Овқатланаяпмиз ва ўрганаяпмиз, ҳаммаси жрйида!

Би-би-си бу ўзгариш «ВКонтакте»даги ёзуви туфайли бўлган-бўлмагани ҳақида сўраганида, чақирилувчи: «Ҳеч нарса демайман, ҳаммаси жойида», деб жавоб берди.

Сафарбарликка олинганлар фронтга тайёргарликсиз юборилаётгани ҳақидаги хабарлар манзарасида мудофаа вазири Сергей Шойгунинг шахсан ўзи 27 сентябр куни Ғарбий ҳарбий округ полигонларида заҳирадагилар қандай тайёрланаётганини текшириш учун борган.

«РИА Новости»нинг хабар беришича, Шойгу ҳатто тунда ҳам бўлиб ўтадиган сафарбарлик машғулотларида иштирок этган. Вазир «қўмондонликнинг яшаш шароитлари ва сафарбар қилинган иссиқ овқат билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратди», — дейилади давлат агентлиги хабарида.

Мудофаа вазирлиги сафарбар қилинганларнинг бошқа қисмларида тайёргарликсиз фронтга жўнатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

Бироқ ҳукуматпараст блоггерлар уларга муносабат билдиришди. Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси ходими, Москва шаҳар думаси депутати Андрей Медведев ўзининг телеграм-каналида Сергей Сурковнинг Наро-Фоминск яқинидаги бўлинмадан олинган видеосига изоҳ берар экан: «Агар , ҳақиқатан ҳам, баъзи бошлиқлар жангга тайёр бўлмаган (яхшики, сапер белкураклари билан эмас) ва тегишли кўникмалари йўқ одамларни юбориш мумкин деган қарорга келган бўлса, ҳамкасбим Владимир Соловёва муаммони ҳал қилишнинг универсал рецептини таклиф қилган кўринади. У ёзувга Соловёвнинг «Россия-1» телеканалидаги «Якшанба оқшоми» дастуридан парча илова қилди. Унда бошловчи бундай ҳарбий раҳбарларни отиб ташлаш ёки Донбассга олд қатордагилар сафига «белкурак» билан жўнатишни таклиф қилган.

Ростов вилоятининг Батайск шаҳрида бўлиб ўтган брифингда ҳарбийлар тайёргарликсизликни тан олдилар.

«Ротация? Ротация борасидами? Ҳозир сизга бу ҳақда ҳеч нарса айта олмайман. Мен ҳам сиз каби бу ерга уч кун олдин келганман. Улар мени таътилдан чақариб олишди ва полкка [командирликка] тайинландим. Мен ҳали шаклланмаганман, на сафарбарлик машғулотларида, на бошқасида. Мен умуман кўзим билан кўрмаганман. Мен сиз билан энг бошдан, нолдан ишлаяпман», - дейилади командирнинг нутқи акс этган видеолавҳада. У сафарбар қилинганларнинг аксарият саволларига жавоб бермаган. Мазкур. видеолавҳа Ксения Собчакнинг «Осторожно Новости» телеграм-каналида эълон қилинган.

«Сизлар билан топшириққа бораманми ёки йўқми, билмайман, элликка эллик», - давом этди командир. - Ё сизлар билан кетаман, ёки сизларни топшираман. Балки сизларни топшириб, қайтарман. Билмайман. Сизлардан кейин бошқа полк олинади. Асосийси, параллел бўлмайди. Бўлмаса. турмадагидек навбат билан ухлайсизлар. Ҳазил, албатта. Ҳазил». Орқа фонда кулги эшитилади.

Қомандир 1-30 октябр кунлари сафарбар қилинганларнинг дала машғулотларини ўтказишга ваъда берди, кейин эса «кўриб чиқиш, тайёргарлик акти ва кетдик».

«Қаерга борамиз, охир-оқибат нималар билан таъминланамиз, мен ҳам билмайман», - дея қўшимча қилди у.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek