Украинани бўлиб олаётган Путин Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиб чиқди - Rossiya, urush

putin

Сурат манбаси, Handout via Reuters

    • Author, Стив Розенберг
    • Role, Би-Би-СИ муҳаррири, Россия
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Украинага қўшин киритган Владимир Путин Эронга қилган сафари чоғида Суриядаги инқироз сиёсий йўллар билан ечилиши кераклигини урғулади. Ғарб томонидан яккаланаётган Россия Эрон дастагига эга бўлди.

Украина уруши: Киев, киевликлар тақдири нима бўлади? Янги хавотирлар

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

"Сурия инқирози суверенитет, мустақиллик, бирлик ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш каби асосий принципларга қатъий амал қилиш орқали, фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ечилиши мумкин", деган Владимир Путин.

Шу гапларни айтаётган Путин бундан беш ой олдин мустақил Украинага бостириб кирганди. Ўшанда у суверенитет, мустақиллик, бирлик ва ҳудудидй яхлитлик ҳақида умуман эсламаганди.

Фарқи нимада? Сурияда Россияга хайрихоҳ давлат раҳбари, Кремл қудратда олиб қолишни истаган Башар ал-Ассад ўтирибди. У нафақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан сақлаб қолинди, балки йўқотган ҳудудларини қайтариб олишда ёрдам бериш учун Россия қўшинларини юборди.

Украинада эса Ғарбга мойил ва Европа Иттифоқига интилаётган ҳамда мамлакат ҳеч қачон Россия таъсир орбитасига қайтишини истамайдиган раҳбарият ўтирибди.

Россия армияси "нацист"ларга қарши курашиш каби ёлғон даъво, НАТОнинг кенгайишига қарши туриш ва Украина шарқидаги руслар ва русий забонларни "озод қилиш" каби баҳоналар билан бостириб кирди. Уруш бошлангандан бери Украинада минглаб тинч аҳоли ўлдирилди.

Россия босқини халқаро ҳамжамиятнинг норозилигига сабаб бўлди ва Москвага қарши санкциялар тўлқинини бошлаб берди. Ғарбда Россияни яккалаш бошланди.

eron

Сурат манбаси, Handout via Reuters

Кремл учун Теҳрон саммити Россияни яккалаш ҳаракатларига қарамасдан у кучли иттифоқчилар ва геополитик таъсирга эга бўляпти, деган тасаввурни уйғотиш учун бир имконият.

Дунёда Президент Путин бемалол бориб Украинадаги "махсус ҳарбий амалиётини" очиқ равишда қўллаб-қувватлашга эришадиган жойлар жуда оз. Теҳрон шулардан бири.

"Украина масаласига келсак, сиз ташаббускор бўлмадингиз, иккинчи томон ташаббус кўрсатиб, урушга сабабчи бўлди. Агар йўли очиқ бўлганда НАТО ҳаддини билмасди. Агар у Украинада тўхтатилмаганда кейинчалик Қримда шу каби уруш бошлаган бўларди", деган Эроннинг Олий руҳоний раҳбари Али Хоманаи Президент Путинга.

Хўш, Россия Теҳронда (қолган) дўстларидан кичик дастак олишини исботладими? Вашингтон бундай деб ўйламайди.

"Сафар жаноб Путин ва Россия қанчалик яккаланиб қолганини кўрсатди. Энди улар Эрондан ёрдам сўрашга мажбур", дейди Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирби.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

1px transparent line

Саммит давомида Президент Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон қадрдон ошналардек кўринмади. Россия Президенти камералар қаршисида Туркия Президенти чиқиб келишини бироз кутиб ўнғайсиз ҳолатга тушди.

Бироқ шундай бўлса-да, Москва қуйидаги қарашларни айтмоқчи бўлди:

Иттифоқчиларга келганда, денгизда балиқ кўп, агар Ғарб бўлмаса, Шарқдан топамиз. Россия яккаланиб қолмаслигини урғулайди.

Россияга нисбатан санкция қўллашинг мумкин, аммо уни четга суриб қўёлмайсан. Озиқ-овқат инқирозидан тортиб, Эрон ядро дастури каби муҳим халқаро масалаларни Россия кўмагисиз еча олмайсан.

Россиянинг "махсус амалиёти" режадагидек кетмаяпти. Бироқ Владимир Путин ҳам Украина ҳамда Ғарбга қарши туриш борасида қандайдир ютуқларга эришаётганига олдингидек ишонади.

line
line