Украина: Путин аскарлари ўғирлик ва талончилик билан шуғулланяптими? -Видео, Ukraina, Rossiya

Сурат манбаси, Reuters
Попасна шаҳридан яшаган украиналик аёл ашёлар билан тўлиб тошган Россия танки расмида ўзининг нарсаларини таниб қолди. Россия аскарлари бундан олдин ҳам Украинада талон-тарож қилганлиги айтилган.
Ҳозир Британияда яшаётган Алина Коренюк унинг уйидан Россия ҳарбийлари ўғирлаб чиққан нарсаларини таниб қолди.
Унинг айтишича, расмдаги қутида улар уруш бошлангунча олиб, ҳали ўрнатишга улгурмаган янги бойлери бор.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Тўлиб тошиб нарса ортган танк Первомайск кўчамиздан ўтаётганди. Ўша танкда қути ҳам бор эди. Менга "бу қути бошқаники ҳам бўлиши мумкин", дейишлари мумкин. Худди шундай қути шийпончамда турганди. Янги йилдан олдин олинган газли иситиш жиҳозининг қутиси эди. Кейин болаларнинг чойшабига кўзим тушди. Мен уни йиғиштиришга улгурмагандим, устида қандай ётган бўлса шундай қолганди. Бу аниқ меники. Эски чойшаб ва клеенка", дейди у.
Алинанинг ашёлари ортилган бу танк расми Россия аскарлари ўғриликларининг рамзига айланди.
Луҳанск вилоятининг Попасна шаҳрини март ойининг ўртасида ўтга тута бошлашди.
8 май куни Украина армияси шаҳарда ҳимоя қиладиган ҳеч нарса қолмади, деб ундан чекинди.
"Гап фақат нарсалар ҳақида эмас. Одамларнинг бошқа муаммолари ҳам бор. Кўп тинч фуқаролар ҳалок бўлди. Кўплаб бола ва ҳарбийлар яраланди ва ўлди. Ўша даражада муҳим эмас, аммо ҳеч вақосиз қолганингдан кейин ҳар бир парчасига ёпишасан ва диққат билан қарайсан. Кўпчилик бу расмга тикилди ва афсуски бу менинг нарсаларим бўлиб чиқди. Россия армияси нафақат яксон қилмоқда, балки йўқ қилинмаган нарсаларни ўғирламоқда ҳам", дейди Алина.
Алина Попаснани икки қизи билан апрел ойи бошида тарк этди.
"Биз отишмалар остида чиқиб кетдик. Кичик қизим Оля деразани ёп, деб чинқириб йиғларди. Мен эса уни ёполмасдим, чунки бомба биз томонга учиб келяптими ёки биз томондан кетяптими эшитишим керак эди. Бу фарқли товушлар. Болалар отаси билан хайрлашаётиб қаттиқ йиғлашди".
Ҳозир Алина болалари билан Ноттингимшердаги британ оиласида яшамоқда.
"Бу ерда одамлар умуман бошқача. Анча очиқ. Агар Украинадан эканлигингни билса, ҳаммаси ҳамдардлик билдиргиси келади, болаларга музқаймоқ олиб беришади".
"Биз ажойиб оила билан яшаяпмиз, уларни инглиз оилам дея оламан. Инглиз тилини ўрганяпмиз. Болалар мактабга боришяпти. Агар у ерда Украина бўлса, шахсан биз қайтамиз. Бу аниқ. Бошқа йўлимиз йўқ", дейди Алина.
«Медиазона» россиялик ҳарбийлар Украинадан уйларига 58 тонна почта юборганини айтди.
Россия ҳукумати аскарлари талон-тарож қилганини рад қилади ва тасвирлар сохта эканлигини таъкидлайди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














