Украина уруши: Россияликлар ўлган аскарларига мотам тутмоқда Ukraina Rossiya

Костромада дўстлари оиласи аъзолари ва фахрий қоровул Михаил Орчиков дафн маросимга тўпландилар
Сурат тагсўзи, Костромада дўстлари оиласи аъзолари ва фахрий қоровул Михаил Орчиков дафн маросимга тўпландилар
    • Author, Стив Розенберг
    • Role, Россия муҳаррири
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Александра ва Антонина черковида тобут турибди. Устига Россия байроғи ёпилган. Тобут устига ҳарбий фуражка ва фотосурат қўйилган.

Михаил Орчиков мотоўқчилар бригадаси командири ўринбосари эди. Украинадаги жангларда ўлдирилган. Қуролланган рус аскарлари фахрий қоровул сафини тузадилар.

Православ руҳонийси тобут атрофида айланиб, дуо ўқийди ва тутатқи тутаётган металл идишни кўтаради. Черков хорининг майин ритмлари билан аралашиб, ибодатхонани ўткир ҳид тўлдиради. Келганлар ўлган аскарнинг қора рўмол ўраган бевасидан кўнгил сўрайди.

Украинада қанча рус аскари ҳалок бўлди? Россияда расмий маълумотлардан бошқа нарсаларни хабар қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, Кремль "махсус ҳарбий операция" деб атаган жангда 498 аскар ҳалок бўлган. Бу 2 мартдаги сўнгги маълумотлар. Икки ҳафта давомида янгиланишлар бўлмади.

"Мамлакатимизда вазият мураккаб, - дейди руҳоний қавмга қарата. - Буни ҳамма тушунади."

Кремль Украинадаги рус аскарлари қаҳрамонлар ва Россиянинг ҳужуми ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати эканлигига жамоатчиликни ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

Давлат телевидениесининг ҳафталик янгиликлар кўрсатувининг сўнгги сонида бошловчининг таъкидлашича, агар Россия "ҳозир аралашмаса, уч йилдан сўнг Украина НАТО таркибига киради... ядровий бомба билан. [Украина] аввал Қримга, кейин Россия жанубига албатта бостириб киради." Украина агрессив давлат сифатида кўриладиган муқобил реаллик.

Кострома кўчаларидаги кўпчилик Кремлнинг расмий гапларига ишонаётганга ўхшайди.

Russian servicemen play brass instruments during a funeral
Сурат тагсўзи, Михаил Орчиковга "Ота юрт ҳимоячиси" сифатида ҳурмат бажо келтирилди

Бу қисман телевидениенинг жамоатчилик фикрини шакллантиришга таъсири билан боғлиқ. Аммо инқирозли пайтларда ҳам кўпчилик россияликлар инстинктив равишда ўз раҳбари атрофида жипслашади. Гўё улар ўз президенти хато қарор қабул қилганига ишонишни истамайдилар.

"НАТО бизнинг ёнимизга (Украинада) жойлашишни хоҳлайди ва улар ядровий қуролга эга, дейди Николай. - Путин бунга имкон бермай яхши қилди."

"Россия охиригача олиб бориши керак", дейди пенсионер Нина Ивановна.

"Россия телевидениесида кўраётганларингизга қанчалик ишонасиз?" деб сўрайман. "Ишонаман. Нега ишонмаслигим керак? Интернетга ишонмайман".

"Нега?" сўрайман.

"Билмайман", деб жавоб беради у.

Россиянинг Украинадаги ҳужумини ҳамма ҳам қўллаб-қувватламайди. Никольское қишлоғида мен православ руҳоний Иоан Бурдиннинг уйига бордим. Яқинда у урушга қарши ваъз ўқиди ва черков веб-сайтида ўз танқидларини билдирди.

Кейинроқ у Россия Қуролли кучларини обрўсизлантиргани учун янги қонунга мувофиқ ҳибсга олинган ва жаримага тортилган.

Father Ioann Burdin in a close-up profile in a home
Сурат тагсўзи, Руҳоний Иоан Бурдин қон тўкилиши гуноҳ дейди

"Мен ишонаманки, оқлаш учун қандай баҳона келтиришингиздан қатъи назар, ҳар қандай қон тўкиш барибир гуноҳдир, - дейди руҳоний менга. - Қон уни тўкқаннинг қўлида. Агар буйруқ берилган бўлса, буйруқ берганнинг, уни қўллаб-қувватлаган ёки сукут сақлаганнинг қўлида.

Энг ёмони, нафрат бор. У чуқурлашади ва чуқурлашаверади, чунки биз [Украина билан] вазият тугамаётганини кўриб турибмиз. Буни тўхтатиш учун сиёсий ирода йўқ. Иккала томонда ҳам нафрат кучаяди ва ўнлаб йиллар давомида халқларимиз ўртасида девор бўлиб қолади".

Костромадаги қабристонда саккиз нафар аскар Михаилнинг жасади билан тобутни қабрга олиб боради. Ҳарбий оркестр тантанали мусиқа ижро этади. Милтиқлардан ўқ узилади ва Россия мадҳияси остида тобут ерга қўйилади.

"Ўғилдан, ака-укадан, отадан айрилиш ҳамиша фожиа, лекин у халқимиз, фарзандларимиз, Ватанимиз ҳимоясида ҳалок бўлганидан фахрланамиз", деб қисқача ваъз ўқилди.

Костромада Михаилни "Ватан ҳимоячиси" деб аташади.

Russian servicemen carry a coffin draped in the national flag through a snowy cemetery
Сурат тагсўзи, Дафн этилишидан олдин Михаилнинг тобути Россия байроғи билан ёпилди

Шунга қарамай, Россия армияси суверен давлат чегарасини кесиб ўтиб, Президент Путиннинг буйруғи билан Украинага ҳужум қилди. Кремль раҳбари ўзининг "махсус ҳарбий операцияси"дан мақсад, Украинани "демилитаризация ва денацификация қилиш" эканини, гўё Украина ҳукуматини фашистлар босиб олганини таъкидламоқда, бу шунчаки тўғри эмас.

Россия расмийлари сўнгги кунларда ўзларининг кенгроқ мақсадларини яширишмади. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинада содир бўлаётган воқеалар "...Бу Россиянинг қонуний манфаатларини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда дунё сиёсий харитасида бўлиш ҳуқуқи учун ҳаёт-мамот жангидир", деди.

Бошқача айтганда, гап геосиёсат ва Москванинг Украинани Россиянинг таъсир доирасига қайтаришдаги қатъияти ҳақида кетмоқда.

Украина ҳукумати бунга йўл қўймоқчи эмас.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

line