Видео: Уруш ва Путинга қарши руслар ҳам қочмоқдами? Россия, Украина

Тбилиси аэропортидаги россияликлар

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Украинага босқиндан сўнг 10 минглаб россияликлар мамлакатни ташлаб чиқди. Уларнинг аксари ёш ва либерал қарашдаги қатлам. Улар урушдан шокка тушишганини айтмоқда. Улар Путиннинг мухолифатга ўтказаётгани тақиқлари иқтисодий санкциялардан хавотирда. Тахминан 25 минг россиялик Грузияга кўчиб ўтган.

Кийим-кечак, озиқ-овқат ва керакли маҳсулотлари. Кўнгиллилар Украинага аталган хайрияларни юклашда ёрдамлашмоқда.

Улардан бири москвалик Евгений. У урушга қарши намойишда ҳибсга олингач Россияни тарк этган.

"Урушда Украиналикларга қарши ва ватаним учун эмас, балки Путин учун жанг қилишни истамадим. Россияликларнинг ҳаммаси ҳам урушни дастаклаётгани йўқ. Ҳамма руслар Путин тараф эмас", дейди у.

Босқин бошлангандан бери 10 минглаб россияликлар айни қарорга келган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Улар Туркия, жанубий Кавказ ва Марказий Осиёга қараб йўл олган. Тахминан 25 минг россиялик Грузияга келган.

Лев русларнинг Тбилисига жойлашишига ёрдам бериш учун Телеграм канал очди. Бир неча кунда минглаб одам қўшилди.

"Буни ақли одамларнинг Россиядан кетиши, деган бўлардим. Қисқа вақт ичида жуда кўпчилик кўчди", дейди у.

Кўпчилик шу ерда яшаб қолмоқчи, ҳатто уй-ҳайвонларини ҳам олиб келишган.

Ёш жуфтлик сир қолишни истайди. Улар Россия ўзгариб кетганидан қўрқаётганини айтишди.

"Одамлар кетаётганининг сабаби касбий ривожланиш қийин бўлади. Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш имконсиз. Сўз эркинлиги ва эркин матбуот йўқ", дейди ёш аёл.

Кўплаб россияликлар янги ҳаёти ва энди нима қилиш кераклигини тушунишга ҳаракат қилмоқда.

"Уруш бошланганидан бери Грузияга Россиядан келувчилар кўпайди. Меҳмонхоналар тўлиқ банд қилинган. Бу ерларда сайёҳлар илиқ қаршиланса-да, бироқ русларнинг доимий қолиш режалари хавотир уйғотмоқда, дейди Би-би-си мухбири Райхон Демитри.

Грузинлар деярли ҳар куни Украинадаги босқинга қарши намойиш ўтказмоқда.

Улар Россия билан 2008 йилдаги урушни ва грузин ерларининг ҳамон ишғол остида қолаётганини унутишмаган.

Энди Украина уруши уларнинг ҳам урушидир.

Евгений каби янги келганлар россияликлар эса бу ерда Украинага бўлган очиқ муҳаббат ва ўзлари ташлаб чиққан мамлакатга нисбатан ошкора нафратдан қочиб қутулолмайди.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.