Туркия: Лира янги антирекорд ўрнатди, аммо Эрдоған ортга қайтмоқчи эмас – ўзбеклар ва дунё Turkiya O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Turkiya prezidenti

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Туркия президенти мамлакати иқтисодини қанчалик кўтаргани билан танилган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Турк лираси янги антирекорд ўрнатди. Долларга нисбатан янада қадрсизланди. Туркияда ўн минглаб ўзбекистонликлар ҳам яшаб, меҳнат қилишади. Яна катта сондагиси Туркияга тижорат ва саёҳат учун боришади. Туркияда нималар бўлмоқда?

Турк лираси сўнгги ҳафталарда кескин қадрсизланишни бошлаган.

Аммо шу кунлардаги қиймати бир АҚШ долларига нисбатан янги антирекорд ўрнатган, 15 лирага ҳам етмаган.

Туркия миллий пул бирлиги бирваракайига 7 фоизча арзонлаган, ҳозирга келиб шу йил бошидаги баҳосини деярли тенг ярмига йўқотган.

Турк лираси инқирози мамлакатдаги ўзбекистонлик муҳожирларнинг ҳаётида қандай акс этмоқда?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Сабаб ва оқибат

Lira

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Туркия президенти ва иттифоқчиларининг иддао қилишларича, паст фоиз ставкалари экспорт ва сармояни оширади, янги иш ўринларини кўпайтиради

Турк лирасининг янги антирекорд ўрнатишига Марказий Банкнинг фоиз ставкаларини янада кесишига оид гап-сўзлар сабаб бўлган.

Аммо вазиятга яна банкнинг ўзи аралашган, заҳирасидаги долларни сотиб, лиранинг баҳосини бироз ўнглашга ҳаракат қилган.

Таҳлилчилар эса, Туркия миллий пул бирлиги қийматини тутиб қолиш учун бунинг кифоя қилмаслигини айтишмоқда.

Уларга кўра, банкнинг валюта заҳираси кўп эмас, шу боис ҳам бунга ўхшаган аралашув, аксинча, тескари натижа ҳам бериши мумкин.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған эса, барибир ортга қайтмоқчи эмас.

У мамлакатида кучайиб бораётган инфляцияга қарамай, Марказий Банкни фоиз ставкаларини янада пасайтиришга ундамоқда.

Башоратлар

Turkiyalik ayol

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Оддий халқ мавжуд вазиятдан шикоятда. Уларнинг айтишларича, нарх-наво кескин ошиб кетган, ҳатто кечки овқат қилишга қўллари калталик қилаётган кунлар ҳам бўлмоқда

Рейтер бу ҳақда иқтисодчиларнинг башоратлари билан ҳам қизиққан.

Улар ҳам шу ҳафта пайшанба куни Туркия Марказий Банки асосий фоиз ставкасини яна бир фоизга қисқартириши, 15% дан 14% га тушириши ҳақида сўз юритишган.

Туркия президенти ва иттифоқчиларининг иддао қилишларича, паст фоиз ставкалари экспорт ва сармояни оширади, янги иш ўринларини кўпайтиради.

Лекин аксарият иқтисодчилар раҳбариятнинг фикрларига қўшилишмайди.

Уларнинг наздларида, бу - пухта ўйланмай қилинаётган ишдир.

Ўтган ой Туркияда инфляция даражаси 21.7 фоизга етган.

Истанбулдаги Би-би-си мухбирининг айтишича, такси ҳайдовчилари, тижоратчилар ва меҳмонхона эгалари мавжуд вазиятдан ҳайрон ва норози.

Лиранинг кескин қадрсизланиши топаётган даромадларига яхшигина таъсир қилган.

Марказий Банклар, одатда, нарх-наволарни жиловлаш учун фоиз кўрсаткичларини кўтариб келишган.

Аммо Туркия президенти бу усулни "барча ёвузликларнинг манбаси", деб билади.

Одамларнинг айтишларича эса, нарх-наво кескин ошиб кетган, ҳатто бир маҳал овқат қилишга қўллари калталик қилаётган кунлар ҳам бўлмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek