Бунақаси бўлмаган: Ерга энди астероид урилмайдими, НАСА ўз "камикадзе"сини учирди - одамзот ва дунё video dunyo ilm-fan yangiliklar

Самовий жисмлар

Сурат манбаси, NASA / JHUAPL / STEVE GRIBBEN

Ўқилиш вақти: 2 дақ

DART - биринчи космик "камикадзе"га айланади.

Учувчисиз аппарат шу соатларда ўз вазифасининг ижросига киришди.

Калифорниядаги ҳарбий космодромдан фазога йўлланди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

DART

Графика

Янгича учувчисиз аппаратни яратиш 325 миллион АҚШ долларига тушган.

Ягона вазифаси эса, бор тезликда ҳажми ўзидан катта ва оғирлиги беқиёс астероид йўлдошига бориб урилиш ҳамда шу йўл билан унинг ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур қилишдир.

DART НАСА ва Европа Фазо Агентлигининг қўшма лойиҳаси бўлади.

Мазкур лойиҳадан мақсад - Ерни турли ёт самовий жисмлар билан тўқнашувдан асраш.

Космик камикадзенинг нишони - Ерга яқин жойлашган Дидим астероиди ва унинг йўлдоши Диморф.

Астероиднинг диаметри 780 метрга яқин, йўлдошиники эса, 180 метрни ташкил қилади.

Графика

Ер ва таҳдид

Жорий пайтда Ерга фазодан аниқ таҳдид йўқ.

Аммо олимлар бир неча ўн самовий жисм хавфидан барибир хавотирда.

Ерни ҳимоя қилишга оид механизм ишлаб чиқилишига ҳам айнан улар сабаб бўлишган.

Йирик самовий жисмлар билан тўқнашув Ер сайёраси учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Астероид тезлиги ва ҳажмига қараб, Ерни яксон қилиши, уни яшаш учун яроқсиз ҳолга келтириши ёки камида зилзилалар, цунами ва бошқа йирик катаклизмлар тўлқинини келтириб чиқариши мумкин.

Худди шунга ўхшаш тўқнашув бундан 66 миллион йил аввал юз берган.

Тўқнашув Ердаги мезозой даврида яшаган ҳайвонлар, шу жумладан, динозаврларнинг оммавий йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлгани ишонилади.

Шу сабабли ҳам, НАСА 2016 йилдан буён ҳар йили бундай хавф туғилганда аниқ ва пухта мувофиқлаштирилган ҳаракат механизмини ишлаб чиқишга қаратилган машғулотларни ўтказиб келади.

Ўтган йилдан бошлаб машғулотлар янада глобал тус олган: Ернинг ҳимояси бўйича Бутунжаҳон конференцияси доирасида Америка Қўшма Штатларига Европа Фазо Агентлиги, Роскосмос ва уларнинг бошқа ҳамкорлари ҳам қўшилишган.

Би-би-си Рус хизмати махсус мухбири Николай Воронин мақоласи асосида тайёрланди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek