Англиядан Ўзбекистонга, Ўзбекистондан Афғонистонга: Мансур оиласини барибир қутқарди Афғонистон Afg‘oniston dunyo yangiliklar

Mansoor
Сурат тагсўзи, Мансур Хон асли афғонистонлик. Аммо 10 йилдан бери Британияда яшайди. Ҳозир британ фуқароси

У Ўзбекистон орқали Афғонистонга ўтади. Толибонни "алдаш"га муваффақ бўлади. Кобулгача йўл босиб, аёли ва қизчасини олиб, қочади.

Асли афғонистонлик Мансур Хон 10 йилдан бери Британияда яшайди, ҳозир британ фуқароси.

Британияда анча омади чопган тижоратчи. Ҳенли, Ньюбери ва Батда қандолат дўконлари бор.

Аммо аёли ва икки яшар қизчаси Афғонистонда, Кобулда яшашган.

Толибон қудратга қайтаркан, Мансур Хон оиласининг ҳаётидан жиддий ташвишга тушиб қолган.

Аввал Тошкентга учган, кейин Афғонистонга ўтган.

Хавфли саёҳат

Минглаб хорижий иттифоқ қўшинлари ва улар билан ишлаган афғонлар Афғонистонни тарк этган шу йил август ойида Толибон Кобул халқаро аэропортини қўриқлаш масъулиятини ўз зиммасига олганди

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Минглаб хорижий иттифоқ қўшинлари ва улар билан ишлаган афғонлар Афғонистонни тарк этган шу йил август ойида Толибон Кобул халқаро аэропортини қўриқлаш масъулиятини ўз зиммасига олганди

Унинг айтишича, Афғонистон билан чегарада толиблар ўзини роса сўроқ қилишган.

Нега Афғонистонга қайтаётгани билан қизиқишган.

Мансур Хонга кўра, бир амаллаб толибларни алдашнинг уддасидан чиққан.

"Айнан улар қайтгани учун ўзининг ҳам қайтаётгани"ни айтган.

Афғонистонга ўтгач, 750 километр йўл босиб, пойтахт Кобулгача борган.

Оиласини олиб, Британияга учишдан аввал бир неча бор Кобул халқаро аэропортидаги вазиятни бориб кўрган.

"Толибларнинг одамларни калтаклаётгани, ҳавога ўт очаётгани, кўрсатган пайтларида, айримларнинг қўлларидаги британ паспортларини олиб, йиртиб ташлаётганликлари"га гувоҳ бўлган.

Қўрққанидан ҳар гал ортга қайтган.

Унинг айтишича, британиялик мулозимлар парвозга бир соат қолганда, оиласи билан тезда Кобул халқаро аэропортига етиб келишларини сўрашган.

Кобулдаги уйларини бир неча дақиқанинг ўзидаёқ тарк этишларига тўғри келган.

"Аэропортга келсак, ҳаммаёқни тутун ва кўздан ёш сиздирувчи газ тутиб кетганди. Аммо паспортим ва оиламни кўргач, навбатдаги парвоз тўрт соатдан кейин бўлишини айтишди. Британ ҳарбийларига кўзим тушиши билан қувониб кетдим", - дейди у.

Мансур Хоннинг айтишича, "инсон ҳуқуқлари, деган нарсанинг ўзи бўлмагани" учун Толибон бошқаруви остида қизининг келажагига кўзи етмаган, унинг "азоб чекиши"ни кўришни истамаган.

Алал-оқибат августдан қолмаёқ барибир ўз оиласини олиб, Британияга, Беркширга қочиш ва қайтишга муваффақ бўлган.

Буларнинг барчаси ортидан эса, у ўз кечмишини Би-би-си билан ўртоқлашишга қарор қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek