Дайжест. Россия-Ўзбекистон: Марказий Осиёдаги афғон қочқинлар Путинга нега ёқмаяпти? Жума намозидан кейин масжидни полиция босди. Хитойдан келган миллионлаб доза вакциналар Rossiya yangiliklar

Россия президенти

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 4 дақ
  • Россия хавфсизлиги билан боғлиқ;
  • Биз нима қиламиз?
  • Учинчи давлатга чипта орқали;
  • Жума намоздан кейинги рейд;
  • Мажбурий ДНК олинган;
  • Хитойдан яна 3 млн доза;

Россия хавфсизлиги билан боғлиқ

Россия президентига афғон қочқинларини Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш ғояси ёқмади.

Владимир Путин "Единая Россия" (Ягона Россия) партияси вакиллари билан учрашувда бу масалага эътибор қаратди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ғарбнинг АҚШ ва Европага виза олишидан олдин Афғонистондан қочқинларни Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш ғоясини танқид қилди.

Путиннинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазият "тўғридан-тўғри Россия Федерацияси хавфсизлиги билан боғлиқ".

- "Дейлик, бизнинг ғарблик шерикларимиз АҚШ ёки бошқа давлатлардан виза олишдан олдин қочқинларни Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш масаласини қатъият билан кўтаришмоқда. Демак, бу давлатлар қўшниларимизга визасиз йўналтиришлари мумкин, ўзларига эса визасиз олишни исташмайди? Бу масалани ҳал қилишнинг қандай паст ёндашуви?", деди Путин якшанба кунги учрашувда.

"Биз нима қиламиз?"

Владимир Путин бу масала КХШТ саммитида ва бошқа майдонларда муҳокама қилинишини айтди.

Россия эса, Марказий Осиё республикаларидан шериклар билан доимий алоқада эканини таъкидлади.

Шу билан бирга қочқинларнинг Марказий Осиё мамлакатларига жойлашувидан хавотирини билдирди.

"Улар бизнинг яқин шерикларимиз ва иттифоқчиларимиз. Улар билан умумий чегараларимиз бор, аммо визавий чекловларимиз йўқ. Тасаввур қилинг: қочқинлар бу давлатларнинг исталган бирига кирса, бу қочқинлар орасидан кимни биз биламиз? Улар минглаб одамлар бўлиши мумкин, ҳатто юз минглаб, балки миллионлаб ҳам. Бизда эса яқин иттифоқчиларимиз билан виза чекловлари йўқ. Лекин қандай чегара? Минглаб километр! Исталган нарсага ўтиради,хоҳ машина, хоҳ эшакка. Ва дашт бўйлаб ҳайдайди. Ва бу билан биз нима қиламиз? " - фикр билдирган Россия Президенти.

Учинчи давлатга чипта орқали

Афғон қочқинлари

Сурат манбаси, Verteidigungsministerium / Twitter

Владимир Путиннинг Марказий Осиё мамлакатларида афғон қочқинлари жойлашувига оид танқидий чиқиши манзарасида Россия ҳукуматига тегишли "Спутник-Ўзбекистон" нашри афғонларни ўзбек чегарасини расман кесиб ўтишнинг айёрона йўлини топмоқдалар, дея ёзмоқда.

Нашр ўз мухбири қўшни давлат фуқаролари Ўзбекистондан учинчи давлатларга учадиган авиачиптани сотиб олиши ва чегарани кесиб ўтганда тақдим этишини аниқлаганини билдирган.

- Бироқ улардан ҳамма ҳам фойдаланмайди. Вазиятдан хабардор бўлган манбанинг айтишича, уларнинг кўплари оддийгина қайтиб, Ўзбекистон ҳудудида қолишади - асосан Термизда, - деб ёзади "Спутник-Ўзбекистон".

Нашр ўз суҳбатдошига таяниб, чегарани бу зайлда кесиб ўтишлар тез-тез бўлиб туриши ва кутилаётган янги қочқинлар оқими ҳақида фикр билдиради.

"Эндиликда юк ташилган юк машиналари, шунингдек, енгил автомобиллар, жумладан, Афғонистон рақамлари ҳам Ўзбекистонга ва қарама-қарши томонга кетмоқда. Сариқ белгиларли машиналар бу ерда яшаш рухсатномасига эга бўлганларга тегишли - улар республикага бемалол келиши мумкин", деб ёзади нашр.

Аммо Россия ҳукуматининг лойиҳаси бўлган нашр нима учун учинчи давлатга чиптаси бор афғонистонликлар айнан Термезда қолишни исташи ҳақида ҳеч нарса демаган.

Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳаракати Россия Федерациясида тақиқланган террорчилик гуруҳи ҳисобланади.

Жума намоздан кейинги рейд

Россия полицияси

Сурат манбаси, TASS/INTERPRESS/ ILLYUSTRATIV TASVIR

Ўтган жума куни Россия полицияси ва Хавфсизлик кучлари жума намозидан кейин Москва яқинидаги масжидга келиб текширув ишлари ўтказишган ва ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирларда полиция кийимидагилар намозга йиғилган мусулмонларни ўраб олишгани ва ҳужжатларини қандай текшираётгани кўринади. Унинг Москва яқинидаги Котелникида жойлашган масжид эканлиги ёзилган.

Гувоҳлар маҳаллий нашрларга берган маълумотига кўра, диндорларнинг катта қисми бир неча соат масжидда сақланган, 60 га яқин киши полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳибсга олинганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Шунингдек, хабар берувчи шахснинг сўзларига кўра, бир киши қаттиқ калтакланган ва "Тез ёрдам" машинасида олиб кетилган.

Воқеа жойига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари етиб борган. "ОВД-Инфо" нашри ҳамкори, адвокат Мария Красова Котелникидаги масжид ёнида одамлар билан тўла 3 та полиция автозакини кўрганини билдирди.

Мажбурий ДНК олинган

"Новая газета" нашри эса полиция бўлими навбатчисидан ҳибсга олишлар ФСБ ва ОМОН операцияси билан боғлиқлигини билиб хабар қилди.

Нашрнинг ўрганишича, ҳибсга олинганлар керакли текширувларни ўтказиш учун маҳкамага олиб кетилган.

Шунингдек, Котелниковский бўлимига ҳибсга олинганлардан барчасидан ДНК намунаси мажбуран олинган, дейди адвокат Лидия Аносова.

Масжиддан олиб кетилган мусулмонлар эртаси куни, яъни 21 август соат 13 га яқин полиция бўлимидан протоколсиз қўйиб юборилган, дея хабар берди ТАСС.

"Комитет Гражданское содействие" (Россияда нодавлат-хорижий агент сифатида тан олинган) ташкилоти адвокати Мария Красова ҳибсга олиш вақтида масжидда 600 га яқин одам бўлганини билдирган.

- "У ерда бўлган россияликлар паспортлари текширилгач, қўйиб юборилган. Чет эл фуқаролари эса бўлимга олиб кетилган, улардан мажбурий ДНК олиниб, қўйиб юборилган", - дейди адвокат.

Аввалроқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Москва яқинидаги Котелникидаги масжидда ҳужжатларини текшириш учун 600 кишини ҳибсга олгани хабар қилинган эди. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти Бош бошқармаси матбуот хизмати ҳибсга олишлар ҳақидаги маълумотларни текшираётганини маълум қилди.

Хитойдан яна 3 млн. доза

Ўзбек-Хитой вакцинаси

Сурат манбаси, official

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, мамлакатга яна 3 миллион доза коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилган.

- Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда, деб ёзади ССВ Матбуот хизмати.

Хабарга кўра, Ўзбекистонга келтирилган вакциналарнинг энг кўп қисми Хитойнинг ZF-UZ-VAC2001 бўлиб, 13 500 000 миллион доза билан етакчилик қилмоқда. Кейинги миқдорлар Moderna (3 000 060 доза), AstraZeneca (986 480 доза) ва "Спутник V" (370 000 доза)дир.

- Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 12 миллион 750 минг 44 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шунингдек, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 миллион 479 минг 304 нафарни ташкил қилмоқда, - деб ёзади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek