Коммунистик партия Хитойни қандай бойитди? Video Xitoy dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Бутун Хитой бўйлаб қудратдаги Коммунистик партия 100 йиллигини нишонлаш мақсадида катта тарғибот бошланган.
Шу ҳафтада 100 йиллигини нишонлайдиган партиянинг кучсизлангани аломатлари кўринмайди.
Бунинг асосий сабаби эса, айнан Хитойнинг бойиб, хусусий бизнесни ўзлаштирганидадир.
Шанхайдан Би-би-си мухбири Робин Брантнинг хабарида бир маҳаллий ишбилармон сиёсат ва иқтисод ўртасидаги "муносабатларни уйғун", деб таърифлайди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Хитой Пекиндан бошқарилади. Аммо коммунистлар қудрат учун курашни Шанхайдан бошлашган.
Орадан 100 йил ўтиб, Хитой Коммунистик партияси аъзолари сони 90 миллион атрофида, уларнинг айримларининг эътиқоди ўта оташин.
Бироқ бугун Хитой коммунистларининг аксарияти ўзгарганлар.

Сурат манбаси, Getty Images
Си Цзиньпин қарийб 10 йилдан буён Хитойнинг бош коммунисти.
Аммо бу ерда хусусий мулк ва хусусий пулнинг ўрни аниқ белгиланмаган.
Шанхай осмонўпар биноларига қаранг! Уларнинг ичи қудратли хусусий ширкатларга тўла.
Лекин ҳукумат - партия назорат қиладиган ширкатлар ҳам узоқда эмас.
Ҳукумат ва Коммунистик партия иқтисоднинг асосий соҳаларини назоратда ушлайди.
Бироқ корхоналарнинг аксарини хусусий ширкатлар ташкил этади, энг кўп иш жойларини улар яратадилар, дейди Шанхайдан мухбиримиз.
Бу муносабатлар борасида маҳаллий бизнесменлар ҳам ўз қарашларига эга.
"Муҳит жуда муҳим. Партиямиз ва мамлакатимиз бизга "бу хавфсиз" деган ишончни беради. Шундай экан, биз бизнесни бошлаётганда жамият билан уйғунликдан айрилмаслигимиз керак, тўғрими?", - дейди улардан бири.
Коммунистик партия бизнес одамларининг сармоя ётқизиши, янгилик киритиши ва кенгайишларини истайди.
Бунга жавобан ширкатлар кемани силкитмасликлари, партия бошқарувига қарши чиқмасликлари шарт.

Сурат манбаси, Getty Images
Худди шу ўринда мухбиримизнинг кўп одамлар билан ўтириб, Хитойда бизнес қилиш ҳақида суҳбат қилиш режаси ҳам амалга ошмаган.
Маълум бўлишича, фабрика эгаси, жуда юқори лавозимдаги ва кўзга кўринган олимлардан бирортаси ҳам камерага гапиришни исташмаган.
Нега улар эҳтиёткор бўлишди?
Улар нотўғри гапириб қўйиб, давлат раҳбарини хафа қилиб қўйишдан чўчишди, дейди у.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин шуни яхши биладики, коммунистик партия сақлаб келаётган иқтисодий ўсиш учун хусусий бизнес муҳим.
Шунинг учун йил бошида у партия ва давлат қийинчиликка дуч келган хусусий ширкатларга дастак ва йўл-йўриқ кўрсатишини айтди.
Худди шу боис ҳам, хусусий корхоналар қўрқмасдан ривожланаверсинлар, дейди.
Ривожлансин, лекин партия кўзи остида бўлсин, деркан, мухбиримиз ўз қайдининг сабабини Хитойдаги хусусий ширкатларнинг ярмида коммунистик қўмита борлиги билан изоҳлайди.

Сурат манбаси, Getty Images
Хитой Коммунистик партияси 100 йиллигини нишонлар экан, Жек Манинг охирги мушкулликлари Хитойдаги бизнес юритиш ҳақида яққол тасаввур беради, дейди мухбиримиз.
Унинг айтишича, Жек Ма билан унинг бизнеси энг гуллаб-яшнаган пайт суҳбатлашган.
Алибабанинг асосчиси ва раҳбари дунёдаги энг йирик чакана савдогари.
Хитойнинг энг машҳур бизнесмени ва партия аъзоси.
Аммо ўтган йили бостириш қарори энг юқоридан келади.
Ширкатнинг тўловга асосланган Alipay улушларини оммага сотмоқчи бўлдилар.
Ҳукумат буни тўхтатади.
Аммо ўшандан буён Жек Ма омма кўзига деярли кўринмай қолган.
Унинг ширкати ҳаддан зиёд катта, ҳаддан зиёд қудратли ва тизимли таҳдидга айланди, дейди ҳукумат.
Бугунги Хитойда Си Цзинпин хусусий бизнес қачон гуллаб-яшнашини хоҳлайди, қачонки у партиянинг гуллаб-яшнашига ёрдам берса.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













