Тоғли Қорабоғдан қочаётган арманлар уйларини ёқиб кетмоқда - Озарбайжон, Арманистон (видео) янгиликлар

Минглаб этник арманлар Тоғли Қорабоғ атрофидаги ерларни ташлаб кетмоқда. Урушга нуқта қўйган тинчлик битимига асосан бу ерлар энди Озарбайжон назоратига ўтади. Баҳсли ҳудудлар халқаро ҳамжамият томонидан Озарбайжон ерлари деб тан олинган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бироқ у 1994 йилдан бери этник арманлар назорати остида эди.
Тинчлик келишувида арманлар айрим туманлардаги назоратни бир неча куннинг ичида топшириши кўрсатилган. Тоғли Қорабоғда уруш тўхтади. Оммавий кўчиш бошланди. Этник арманлар назорат Озарбайжоннинг қўлига ўтишидан олдин бу ерлардан чиқиб кетишга шошилмоқда. Арман аскарларига мағлубиятни ҳазм қилиш қийин бўлмоқда.
Бу ерда ҳар ким сафдошини йўқотган.

Аммо бу ёшлар учун 6 ҳафталик урушнинг якунига етгани таскин беради.
Арманларга минтақани ташлаб чиқиш учун бир ҳафтадан камроқ муддат беришган.
Улар уйларидаги бор нарсаларни йиғиштириб олишга ҳаракат қилишмоқда
Баъзилар уйларига ўт бермоқда.

Маҳаллий арманлардан бири ўзининг етти нафар фарзанди борлиги, бу ердан кетгач оиласи ҳоли нима кечишини билмаслигини айтади.
Уруш тугагани билан нафрат олови ҳамон сўнгани йўқ.
Би-би-си мухбири Стив Розенберг видеолавҳаси














