Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирус юқтирди, Соғлиқни сақлаш вазирида ҳам вирус топилди

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалингани аниқланди. Бош вазирдаги касаллик аломатлари енгил ва у Даунинг-стритдаги қароргоҳида ўзини изоляцияга олади.

"У Англия бош шифокори профессор Крис Уиттининг шахсан маслаҳатидан сўнг коронавирусга тест топширган эди", дейилади расмий баёнотда.

Баёнотда айтилишича, Бош вазир ҳукумат билан инқирозни бартараф этишда масъулиятли бўлишда давом этади.

Бош вазир ўз қароргоҳида Миллий Соғлиқ хизмати томонидан тест қилинган.

"Сўнгги 24 соат ичида менда енгил аломатлар ривожланди ва коронавирус тестим ижобий чиқди. Ҳозир ўзимни иҳоталадим, бироқ ҳукуматнинг коронавирусга қарши чораларини видео конференция орқали бошқаришда давом этаман. Биргаликда уни енгамиз", дея твит қолдирди Борис Жонсон.

Британия Соғлиқни сақлаш вазири ҳам Матт Ҳанкокда ҳам коронавирус борлиги аниқланган.

Жонсон сўнгги маротаба пайшанба, 26 март куни ўз қароргоҳига кираверишда кўриниш берган. У соғлиқни сақлаш ходимлари шарафига мамлакат бўйлаб уюштирилган қарсак чалиш акциясида қатнашганди.

Британияда коронавирус аниқланган сони 11 600 нафарга етди. 578 инсон ушбу касалликдан вафот этди.