Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирус юқтирди, Соғлиқни сақлаш вазирида ҳам вирус топилди

Сурат манбаси, Reuters
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалингани аниқланди. Бош вазирдаги касаллик аломатлари енгил ва у Даунинг-стритдаги қароргоҳида ўзини изоляцияга олади.
"У Англия бош шифокори профессор Крис Уиттининг шахсан маслаҳатидан сўнг коронавирусга тест топширган эди", дейилади расмий баёнотда.
Баёнотда айтилишича, Бош вазир ҳукумат билан инқирозни бартараф этишда масъулиятли бўлишда давом этади.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Бош вазир ўз қароргоҳида Миллий Соғлиқ хизмати томонидан тест қилинган.
"Сўнгги 24 соат ичида менда енгил аломатлар ривожланди ва коронавирус тестим ижобий чиқди. Ҳозир ўзимни иҳоталадим, бироқ ҳукуматнинг коронавирусга қарши чораларини видео конференция орқали бошқаришда давом этаман. Биргаликда уни енгамиз", дея твит қолдирди Борис Жонсон.
Британия Соғлиқни сақлаш вазири ҳам Матт Ҳанкокда ҳам коронавирус борлиги аниқланган.
Жонсон сўнгги маротаба пайшанба, 26 март куни ўз қароргоҳига кираверишда кўриниш берган. У соғлиқни сақлаш ходимлари шарафига мамлакат бўйлаб уюштирилган қарсак чалиш акциясида қатнашганди.
Британияда коронавирус аниқланган сони 11 600 нафарга етди. 578 инсон ушбу касалликдан вафот этди.

- Тошкент ёпилди, коронавирусга чалинганлар сони 65 нафарга етди
- Аҳли оилам билан ишлайдиган ошхонамиз инқироз ёқасига келиб қолди
- Россия, муҳожирлар: Короновирус ўтмагунча уйга пул юбормаймиз
- Коронавирус, Ўзбекистон: Вирусга чалинганлар сони 46 нафарга етди, дунё бўйлаб 300 000
- Коронавирусни енгиб бўлмайдими, ўзимизни у билан яшашга мослашимиз керакми?
- Коронавирус: Ўзбек мигрантларини кимдир эшитадими?












