Дунё: Юраги олти соат тўхтаб қолган аёл қандай қилиб "тирилтирилди"?

Audrey Schoeman

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Одри Шуман олти соат юраги тўхтаб қолган вақтни эслай олмайди

Британиялик аёлнинг юраги нақд 6 соатга тўхтаб қолади.

Унинг ҳаётга қайтишини шифокорлар "деярли мисли кўрилмаган ҳолат" деб таърифлашмоқда.

Испания тоғларида эри билан саёҳатда бўлган Одри Шуман қор бўронига дуч келади ва ўта кескин бадан совушидан ҳушини йўқотади.

Шифокорларга кўра, Испания тарихида бу энг узоқ муддат юрак тўхтаб қолиши ҳодисасидир.

Одри Шуман ҳозирда тўла тузалиб олган.

Баҳорга чиқиб яна саёҳат режасини тузмоқда.

34 яшар Одри Барселонада яшайди.

У ҳушини йўқотганида эри Роҳан жуфтидан айрилиб қолдим, деб ўйлайган.

Матбуот анжуманида унинг эри Каталония TV3 га, "мен унинг томир уришини текшириб кўрдим, Одри нафас олмаётган эди, юраги ҳам урмаётган эди..." деб айтди.

Rohan Schoeman, husband of Audrey Schoeman who survived six hours of cardiac arrest

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Одрининг эри Роҳан

Қутқарувчилар икки соатдан кейин етиб келишади.

Одрининг тана ҳарорати 18С га тушиб кетган бўлади.

Барселонанинг Vall d'Hebron шифохонасига келтирилганида унинг танасида умуман ҳаёт аломатлари йўқ эди.

Аммо совуқ ҳаво ҳам зарар ва ҳам фойда бўлган, дейди доктор Эдуард Аргудо.

"У худди мурда каби ётарди", дейилади баёнотда.

"Аммо биз бунинг мураккаб бадан совуши эканини билардик. Одрида яшаб қолиш учун имконият бор эди".

Айнан бадан совуб келиши Одрининг мияси ва бошқа муҳим аъзоларини ҳимоя қилган, аммо у ўлим билан юзма юз келган.

Доктор Аргудога кўра, агар у иссиқроқ бир минтақада бўлганида омон қолмас эди.

Ҳар лаҳза қадрли бўлган ўша пайтда шифокорлар Одрининг қонини махсус аппарат орқали чиқариб, унга кислород аралаштириб, кейин яна бемор танасига юборишган.

Тана ҳарорати 30С даражага етганида дефибриляторни ишга солишган.

Орадан олти соат вақт ўтганди...

Audrey and Rohan Schoeman with emergency services

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Одри ва Роҳан Шуман шифокор ва қутқарувчилар билан

12 кундан кейин Одрини касалхонадан чқиаришди.

"Биз неврологик зарар етмаганмикан деган хавотирда эдик", дейди доктор Ардуго.

"Чунки юрак 6 соатга тўхтаб, кейин яна ҳаётга қайтган инсон ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди бугунга қадар...".

Одрининг ўзи бу олти соатни эслай олмайди.

Аммо ҳозир кўпроқ китоб ўқиётгани, баданнинг бу қадар кескин совиб кетиши ҳолатини ўрганаётганини айтади.

Шунингдек, қутқарувчилар ва шифокорлардан миннатдор.

"Тирик қолишим мўъжиза...Шифокорлардан миннатдорман", дейди у.

Мавзуга алоқадор

Видео тагсўзи, Мўъжиза чақалоқ

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek