Дунё: Фойдаланувчиларнинг жинсий ҳаёти Facebook’да тарқаб кетдими?

Woman with calendar

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Жейн Уэкфилд
    • Role, Технология мухбири

Фойдаланувчиларга тегишли нозик маълумотлар, жумладан, уларнинг қачон секс билан шуғуллангани Facebook'да тарқамоқда, хулоса қилган Privacy International хайрия ташкилоти ўзи олиб борган тадқиқотда.

Ташкилот аёлларнинг хайз кўриш вақтини кузатишга мўлжалланган мобил иловалар аслида қандай маълумотларни қўлга киритаётганини билишга уринган.

Натижада, иловалар қандай контрацепция воситаси қўлланилгани, хайз қачон келиши ва қандай симптомлар юзага чиқаётгани каби маълумотларни била олгани аниқланган.

Хайзни кузатувчи аксарият иловалар фойдаланувчининг энг нозик маълумотларини кўра олади - бу маълумотлар соғлиқнинг умумий ҳолати, жинсий истак, фойдаланувчининг нима истеъмол қилаётгани, ичаётгани ва, ҳатто, у қандай санитария воситаларидан фойдаланаётгани ҳақида бўлиши мумкин.

Бунинг эвазига илова фойдаланувчига ҳомиладор бўлиш учун энг маъқул вақт ва кейинги хайз қачон келишини аниқлаб беради.

Sample of what Facebook is sent from a period tracking app

Сурат манбаси, PI

Сурат тагсўзи, PI published what it says Facebook sees - "Purpose: Get Pregnant" would provide invaluable insights to advertisers

Маълум бўлишича, бундай иловалар махсус мўлжалланган рекламалар функцияси орқали фойдаланувчига тегишли маълумотларни Facebook'га узатиб келган. Facebook илова тақдим этган маълумотлар асосида фойдаланувчи учун ихтисослаштирилган рекламаларни таклиф этган.

Фойдаланувчиларнинг жинсий ҳаётини реклама берувчиларга ошкор этган иловаларни миллионлаб одамлар юклаб олгани айтилади.

Шундай иловалардан бири бўлмиш Maya асосчиси Plackal Tech компанияси тадқиқот эълон қилингандан сўнг реклама учун фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни йиғишни бекор қилгани ва бундан кейин фақат илова шартларига рози бўлган одамларнинггина маълумотлари Facebook таклиф этаётган рекламалар учун ишлатилишини маълум қилган.

Screen grab of data chart from PI

Сурат манбаси, PI

Сурат тагсўзи, The Maya app encourages users to enter their mood and this is then shared with Facebook, in this case "Anxious"

Шунингдек, компания Би-би-сига илованинг зарурий фаолиятини таъминлаш йўлида фойдаланувчилар юзасидан йиғилаётган маълумотларнинг аҳамияти юқори эканини билдирган. Бироқ у фойдаланувчилар исталган вақтда иловадаги аккаунтига қўшиб ўзи бўйича тўпланган маълумотларни ўчириб юбориши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

Facebook Би-би-сига шундай баёнот берди: «Бизнинг хизмат шартларимиз илова ишлаб чиқарувчиларнинг бизга саломатлик борасидаги нозик маълумотларни юборишини тақиқлайди. Улар шундай ишга қўл ураётганидан хабар топсак, керакли чораларни кўрамиз.»

Бундан ташқари Facebook фойдаланувчилар учун иловаларнинг ўзларига тегишли маълумотларни ижтимоий тармоқ билан улашишини бекор қилувчи дастурий воситани ишга туширишини ҳам эълон қилган.

Telegram каналимиз: @bbcuzbekBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.