Янги Зеландия: Жонли эфирдаги азон
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Янги Зеландия марказий теле-радио каналларида жонли эфирда азон чақирилди. Ўтган жума Крайстчўрч масжидларида қурбон бўлганлар ҳурмати учун 2 дақиқалик сукут сақланди. Ал-Нур масжидидаги жума намозидан сўнг ўтказилган маросимда Бош вазир Жасинда Ардерн иштирок этди.
15 март куни қирғинга саҳна бўлган Ал-Нур масжиди яқинидаги Ҳаглей боғида Жума намози овоз кучайтиргичлар ёрдамида, минглаб Янги зеландияликларнинг қуршовида ўқилди.
Кўплаб Янги зеландиялик аёллар мусулмонларга далда бўлиш учун маросимга ҳижоб ўраган ҳолда келди.
Жума намозини ўқишда имомлик қилган Жамол Фода "Қалбимиз синди, аммо ўзимиз синиб қолганимиз", йўқ деди.
Бир ҳафта олдинги ҳужумда 50 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам жароҳатланган.
Ўзини оқ ирқчи дея атаётган австралиялик Брентон Таррант ҳозирча бир кишини ўлдиришда айланмоқда. Кейинчалик яна бошқа ўлимларда айбланиши кутилмоқда.
Пайшанба куни Бош вазир Ардерн мамлакатдаги барча турдаги ярим-автоматик қуролларга тақиқ қўйилганини эълон қилди.
Жума куни нима бўлди?
Жума куни минглаб одамлар қирғинга саҳна бўлган Ал-Нур масжиди яқинидаги Ҳаглей боғига қурбонларни хотирлаш учун йиғилди.
Муаззин томонидан чақирилган азон Марказий теле-радио каналлар орқали жонли равишда эфирга узатилди. Ундан сўнг икки дақиқалик сукут сақланди.
Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн мусулмонларга таъзия билдираркан, ҳадисдан мисол келтирган.
"Пайғамбар Муҳаммад Саллаллоҳу Алайҳи Васаллам шундай деган: "Мўминларнинг бир-бирларига бўлган дўстликлари, раҳмли бўлишлари ва меҳрибонликлари худди жасадга ўхшайди. Қачон ундан бирор аъзо оғриса, жасаднинг бошқа (аъзолари) бедор бўлиб, иситмага мубтало бўлади". Янги Зеландия сиз билан мотам тутмоқда, биз бир танмиз", деган у Жума намозидан кейин уюштирилган жаноза маросимида.
Мамлакат бўйлаб кўплаб масжидлар эшикларини мусулмон бўлмаганлар учун ҳам очди. Айрим масжидларнинг ташқарисида ҳимоя ва далда бўлиш рамзи сифатида одамлар иштирокида занжир ҳосил қилинди.
Оммавий жаноза ҳалок бўлган 30 киши учун ўқилди. Уларнинг ичида Ал-Нур масжидида ҳалок бўлган 3 ёшли Мужаад Иброҳим ҳам бор.

Сурат манбаси, AFP
Кўплаб Янги зеландиялик аёллар муслималарга далда бўлиш учун бошига ҳижоб ўраб келди.
"Бугун ҳижоб ўрашимнинг сабаби, мусулмон опа-сингилларимга бирга эканлигимни кўрсатиш. Ҳаммамиз бир ирқданмиз, Барчамиз инсонмиз. Одам қандай эътиқодни танламасин, мен уни қўллаб қувватлайман", дейди Карина Аллен.
Масжидга шаҳарнинг барча жойларидан одамлар оқиб келган. Улар ҳалок бўлганларни хотирлаб гул ва тирикларга далда сўзлари ёзилган битиклар олиб келган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












