Би-би-си текшируви: бир ширкат изидан...

Сўнгги янгиланиш 30 октябр 2012 - 10:36 GMT

Медиа плейер

News image

TeliaSonera Ўзбекистондаги лицензияси учун миллионлаб доллар пул тўлаганини айтган Takilant Ltd ширкати Лондонда ўзининг шўъба корхонасига эга. Би-би-си Panally Ltd қаерда жойлашгани ва қандай ширкат эканини ўрганишга ҳаракат қилган.

Томоша қилишmp4

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

TeliaSonera Ўзбекистондаги лицензияси учун миллионлаб доллар пул тўлаганини айтган Takilant Ltd ширкати Лондонда ўзининг шўъба корхонасига эга.

Гулнора Каримовага яқин экани айтилган Takilant Ltd ширкатининг раҳбари расман Panally Ltd нинг ҳам раҳбаридир.

Матбуот хабарларига кўра, Швейцария расмийлари уни ноқонуний пулларни ювишда гумон қилишмоқда.

Panally LTD компаниясининг вебсайтда жойлашган маълумотларига қараганда, бу компаниянинг раҳбари Гаяне Авакян деган хоним.

Компания 2004 йилда рўйхатдан ўтган.

Берилган рақамларга кўра, унинг тоза қиймати 1.374.206, яъни 2 миллион доллар атрофида, банкдаги маблағлари эса 178.510.47 фунт стерлингни ташкил этади.

Айтилишича, ширкат 2010 йилга келиб, неки қарзлари ё кредитлари бор бўлса, деярли барини узиб бўлган.

Молиявий ҳисоботда Panally LTD Takilant Ltd ширкатининг шаҳобчаси экани тасдиқланган.

Panally LTD ширкатининг сармоялари Ўзбекистонда жойлашган ва Duty Free тармоғида иш олиб бораётган "Central Asia Megastar' қўшма корхонасига ҳамда кўчмас мулк савдоси ва менежмент билан шуғулланган бошқа бир ширкат - Fast Development га ётқизилган.

2011 йилги ҳисоботи бўйича "Central Asia Megastar" қўшма корхонасидан келган даромад 2.715.795 АҚШ долларини ташкил этган.

Fast Development дан даромад эса, ҳисоботга биноан 1.515.730 АҚШ долларига тенг.

Би-би-си Лондондаги Panally LTD ширкатини рўйхатдан олган Британия Молиявий Хизматлар Идорасига боғланиб, агарда бу ширкатнинг раҳбари Швейцарияда тергов остида бўлса, Швейцария хизматлари сизлар билан бу хусусда алоқада бўлишдими ва бу ҳолатда Panally LTD ширкатининг тақдири қандай бўлади, деб сўради.

Бироқ Молиявий Хизматлар Идораси бу хусусда шарҳ беришдан бош тортди.

Уларга кўра, башарти текширув ё тергов ишлари бўлган тақдирда ҳам жараён тугамагунча Идора ҳеч қандай шарҳ бермайди.

Би-би-си текшируви давом этади.

Паҳлавон Содиқ лавҳаси.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.

]]>