Шотландия: Британияда қоламизми ё мустақил бўламизми?
Шотландия Британияда қоладими ё йўқ?
Сурат тагсўзи, Пайшанба, 18 сентябр куни Шотландия халқи ё мустақил бўлиш, ё Британия таркибида қолиш учун референдумда овоз беради. Ҳозирча натижаларни башорат қилиш қийин. Чунки сўровларга кўра, мустақил бўлишни истовчилар ва қаршилар сони катта фарқ қилмайди.
Сурат тагсўзи, Шотландия Биринчи Котиби Алекс Салмонд ўз халқи ва юртини Британия таркибидан олиб чиқишга қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Айрим таҳлилчиларга кўра, дунёнинг кўплаб бошқа давлатларида бўлганида эди, жаноб Салмонд бўлгинчилик ҳаракатлари учун узоқ йиллик қамоққа ҳукм этиларди.
Сурат тагсўзи, Шотландликдан фахрланиб, бирга бўлишдан (Британия таркибида демоқчи) хурсандликни ифодалаган мана бу шиор устига мустақиллик тарафдори бўлган бир шотланд "Ҳа" деб ёзиб кетган.
Сурат тагсўзи, Британия собиқ Бош вазири Гордон Брауннинг миллати шотланд. Аммо у ўз миллатининг Британия таркибида қолишини истамоқда. Жаноб Браун Шотландияга келиб, одамларга "Мустақиллик: ҳа ёки йўқ" деган референдумда "йўқ" деб овоз беришни тарғиб этди.
Сурат тагсўзи, Агар шотландлар Бирлашган Қироллик таркибидан чиқиб кетишса, эркакларнинг катак-юбкаси ва бегпайп ёки шотланд тўрвасурнайи Британияни рамзлантира олмайди. Бу ажабтовур кийим-бош ва мусиқа асбоби бутун Британия фахри ахир...
Сурат тагсўзи, Одамлар ўз истакларини уй ҳайвонлари орқали ёки ҳазил-мутойиба оҳангида ҳам изҳор этмоқдалар. Ола ит бўйнида Британия байроғи, қора ит бўйнида эса Шотландия байроғи боғланган. Дарвоқе, Шотландия мустақил бўлса, Буюк Британия байроғи ўзгариши керак. Ҳатто "буюк" сўзи ҳам савол остида қолиши мумкин.
Сурат тагсўзи, Лондон агар шотландлар биз билан бирга қолишса, уларга кўпроқ ҳақ-ҳуқуқ ва сиёсий куч-қудрат берамиз, демоқда. Олдинроқ Оврўпо Иттифоқи мустақил Шотландияни ҳеч қачон ўз таркибига ололмаслиги эҳтимолини айтганди. Мустақиллик тарафдорлари буни Лондоннинг Брюссел орқали қилаётган "шантажи" деб ҳам изоҳлашмоқда.