Эринмаган одамлар ё сувдаги келин-куёв
Хитой ривожланиб, халқи бойир экан, одамларнинг орзу-ҳаваслари ҳам ўзгармоқда.
Бу, айниқса, тўйларда кўзга ташланади.
Ҳар йили ўн миллион ёш оила қурадиган мамлакатдаги тўй саноати ҳам қарийб 80 миллиард долларга яқинлашиб қолган.
Бу жаҳондаги унча-мунча давлатнинг йиллик даромадидан бир неча баробар кўп деган гапдир.
Сабаби - қимматга тушадиган маросимлар, тасвирлар ва урф-одатлар оммалашмоқда.
Шанхайлик Леми ва Вай-Вай, масалан, сув остида аҳд-паймон қилишди.