Украина шарқи: Уруш етказаётган зарарлар суратларда

Украина шарқида ҳукумат кучлари ва россияпараст бўлгинчилар ўртасида кечаётган жанглар туфайли шаҳарлар ва аҳоли яшовчи ҳудудлар кенг миқёсда зарар кўрган.

Россияпараст исёнкорлар уюштирган ҳужумлардан Новоазовск шаҳарчасига етказилган зиён. Шаҳар пайшанба куни бўлгинчилар томонидан забт этилганди.
Сурат тагсўзи, Россияпараст исёнкорлар уюштирган ҳужумлардан Новоазовск шаҳарчасига етказилган зиён. Шаҳар пайшанба куни бўлгинчилар томонидан забт этилганди.
Жанглар туфайли Донецкнинг аҳоли яшовчи ҳудудлари ҳам зиён кўрган. Бўлгинчилар шарқий Украинанинг Азов денгизи бўйида "иккинчи жабҳа" очишган, аммо Донецк ва Луганск қамалда қолмоқда. Шиддатли жанглар давом этаётгани хабар қилинади.
Сурат тагсўзи, Жанглар туфайли Донецкнинг аҳоли яшовчи ҳудудлари ҳам зиён кўрган. Бўлгинчилар шарқий Украинанинг Азов денгизи бўйида "иккинчи жабҳа" очишган, аммо Донецк ва Луганск қамалда қолмоқда. Шиддатли жанглар давом этаётгани хабар қилинади.
Чоршанба куни уюштирилган ҳужумлар акс этган сурат. Бундан Донецк яшовчиларининг бомбардимонлар манзарасида кечаётган ҳаётини тасаввур қилиш мумкин.
Сурат тагсўзи, Чоршанба куни уюштирилган ҳужумлар акс этган сурат. Бундан Донецк яшовчиларининг бомбардимонлар манзарасида кечаётган ҳаётини тасаввур қилиш мумкин.
Айни пайтда ўз аскар жигарлари билан алоқани йўқотган оналар, умр йўлдошлар тушунтириш талаб қилиб, Костромадаги десантчи кучлар базасига боришган. База Москвадан 350 чақиримча узоқда жойлашган. Аммо, Россия ҳукумати Киевнинг юзлаб Россия армияси танклари Украина чегарасини кесиб ўтгани борасидаги айбловлари хусусида изоҳ бермаган.
Сурат тагсўзи, Айни пайтда ўз аскар жигарлари билан алоқани йўқотган оналар, умр йўлдошлар тушунтириш талаб қилиб, Костромадаги десантчи кучлар базасига боришган. База Москвадан 350 чақиримча узоқда жойлашган. Аммо, Россия ҳукумати Киевнинг юзлаб Россия армияси танклари Украина чегарасини кесиб ўтгани борасидаги айбловлари хусусида изоҳ бермаган.
Чоршанба куни Донецкда амалга оширилган яна бир ҳужум оқибати. Автомобилдаги барча одамлар ўша жойдаёқ нобуд бўлган.
Сурат тагсўзи, Чоршанба куни Донецкда амалга оширилган яна бир ҳужум оқибати. Автомобилдаги барча одамлар ўша жойдаёқ нобуд бўлган.
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари Украина шарқидаги вазият юзасидан ҳисобот тайёрлашмоқда.
Сурат тагсўзи, Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари Украина шарқидаги вазият юзасидан ҳисобот тайёрлашмоқда.
Айни пайтда Азов денгизи бўйидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Мариупол шаҳрида жанглар давом этмоқда.
Сурат тагсўзи, Айни пайтда Азов денгизи бўйидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Мариупол шаҳрида жанглар давом этмоқда.
Украина аскарларининг оналари ва турмуш ўртоқлари Иловайск шаҳри яқинида йиғилишган.
Сурат тагсўзи, Украина аскарларининг оналари ва турмуш ўртоқлари Иловайск шаҳри яқинида йиғилишган.