Автомобилни икки ғилдиракда ҳайдашни араблардан ўрганинг
Саудия Арабистонида янги қалтис ўйин оммалашмоқда: Ҳайдовчилар автомашинани қиялатиб, икки ғилдирагида ҳайдаб, томоша кўрсатишади.
Саудия саҳроларидаги кенг ва бўм-бўш йўллар бунақа эрмак учун жуда асқатади.
Бироқ ёш ҳайдовчилар айни ўйинни халқаро саҳнага олиб чиқиб, хорижда ҳам ўз маҳоратларини оммалаштириш ниятидалар.