Ўзбекистон: Аёз баҳоргача қўйиб юбормайди, чекловлар давом этиши мумкин

Сурат манбаси, BBC O'zbek
Об-ҳаво башоратлари Ўзбекистондаги шу кеча-кундуздаги совуқ ҳаво мартгача давом этиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Тунги - 2, - 10 ҳарорат март ойининг дастлабки кунларида ҳам кузатилиши кутилади.
Расмийлар электр қуввати ва метан заправкаларига жорий этилган чекловлар яна давом этиши эҳтимолидан огоҳлантирмоқдалар.
Алоқадор мавзулар:
- Ўзбекистон: Келаётган совуқ пиёз ҳосилини хавф остида қолдириши мумкин, аммо бозор бундан ютади - экспертлар
- 2023 йилда дунё қайнади, 2024 йилда баттар бўлади
- Ўзбекистон ва қиш: Биз ойма-ой тўлаётган иссиқлик учун пулларимиз қаерга кетяпти, тўлаётган солиқларимиз-чи?
- Ўзбекистон: Қаттиқ совуқ келмасдан электр энергияда узилишлар бошландими?
Бу қиш Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмади, ўтган ҳафтадаги қалин қор экин-тикини сув сероблигига боғлиқ кўпчиликни хурсанд қилди.
Аммо 17 февралда кузатилган қаттиқ шамол Бухоро вилоятида электр симларини узиб юборгани, оқибатда табиий газ конларидаги газни сиқиб чиқариб бериш агрегатлари ишдан чиққани хабар қилинди.
Бу бутун Ўзбекистон бўйлаб газ таъминотига таъсир кўрсатди.
Энергетика вазирлиги ҳозирча "Газли-1" ва "Учқир" станцияларидаги 10 агрегат иши қайта тиклангани, "Газли-2" станциясидаги таъмирлаш ишлари давом этаётганини хабар қилди.
Аёзли кунларда Ўзбекистон Туркманистондан электр импорт қилган, Афғонистон Ўзбекистондан олаётган электр қуввати 50 фоизга тушиб кетгани хабарини берди.
Ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан Ўзбекистондаги суюлтирилган газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтига чеклов киритилган, Энергетика вазирлиги АЁҚШларга бензин тарқатишни уч баравар кўпайтирганини маълум қилди.
Аммо жойларда одамлар ҳали ўтган кузнинг дастлабки совуқ кунларида метан заправкаларига жорий қилинган чеклов орада бир неча кун бекор қилингани, аҳоли ўз автомобилларига суюлтирилган газ солишда ҳамон тақчилликка дуч келаётганларини айтмоқдалар.
2023 йил қиши Ўзбекистонга оғир келди: электр узилиши ва табиий газсиз қолиш республиканинг барча ҳудудларида кузатилди.
Октябрь ойида Ўзбекистон Россиядан газ олишни бошлади.
Декабрь ойида Президент Мирзиёев қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида ҳукумат мажлисини ўтказди, ўшандан бошлаб масъул бўлган барча идора ташкилотлар 24 соатлик иш тартибига ўтгани хабар қилинди.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.













