Ўзбекистон: Ҳиндистон сиропи 65 болани ўлдирган, доллар 12000 сўмдан ҳам қимматлади - Янгиликлар O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Тошкентда Док 1 сиропи фожеалари билан боғлиқ суд бошланмоқда.
Ўзбекистон Олий Суди хабар қилишича, маҳкама жараёни 11 август куни Тошкент судида бошланади.
Аён бўлишича, Ўзбекистонда 2022 йил охири, 2023 йил бошларида болалар ўлими бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови ниҳоясига етган.
- Каримова кўчмас мулклари мусодара қилинди, қийноқ қўллаган ИИБ ходимлари ва тегажоғ эркак қамалди
- Ўзбекистон: Бюджет дефицити, мажлисбозлик кўлами ва Янги Тошкент лойиҳаси
- Ўзбекистон: 2023 йил Мирзиёев ислоҳотлар йўлидан воз кечаётганини кўрсатмоқдами? – Янгиликлар, жаҳон матбуоти
- Кесилаётган дарахтлар, йўқолаётган сув ва шўрланаётган ер - Ўзбекистон иқлимини нималар кутмоқда?
Тергов давомида Ҳиндистонда тайёрланган "Док 1 Макс" сиропи Ўзбекистонда 65 бола ўлимига сабабчи бўлгани аниқланган.
Ушбу жиноят иши доирасида 21 инсонга айблов илгари сурилган.

Шу йил январида расмийлар Ҳиндистоннинг Marion Biotech компаниясининг дорилари 20 болани ўлдиргани бўйича жиноят иши очилганини хабар қилган эдилар.
Ҳиндистон фармацевтика ширкатларининг сифатсиз дорилари ўтган йили Гамбия, Ҳиндистон ва Ўзбекистонда кўп болалар умрига зомин бўлди.
Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти Ҳиндистон дори воситаларини болаларга бермаслик ҳақида огоҳлантирди, дори таркибига этиленгликоль моддасини меъёридан ортиқ қўшган фармацевтика компанияларининг фаолияти тақиқланди, Ҳиндистон ҳукумати экспорт қилинадиган дори дармон текшируви кучайтирилганини хабар қилди.
АҚШ доллари 12000 сўмдан қимматлади
10 август куни Ўзбекистон тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг қиймати 12000 сўмдан ошгани кузатилди.
Банклар фуқаролардан 1 долларни 12015 - 12070 сўмдан харид қилиш, 12130 - 12135 сўмдан сотишни бошладилар.
Ўзбекистон Марказий банки доллар қимматлашишига изоҳ берди, бунинг сабаби асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланишида, деди.
Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлган давлат Россия, у ерда камида 2 миллион ўзбекистонлик муҳожир меҳнат қилади.
Сўнгги кунларда АҚШ долларининг Россия рублига нисбатан кескин қимматлашиши кузатилди, 10 август куни доллар 97 рублга чиқди.
Ўзбекистон Марказий Банкига кўра, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали Ўзбекистонга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатган. Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши — фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.
Ўзбекистон Марказий Банки сўм қадрсизланиши олдини олиш бўйича "етарли инструментларга эга"лигини билдирди, "зарур ҳолларда қўшимча интервенция" қилиши мумкинлигини хабар қилди.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















