Ўзбекистон: Каримова кўчмас мулклари мусодара қилинди, қийноқ қўллаган ИИБ ходимлари ва тегажоғ эркак қамалди - Янгиликлар O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Буюк Британиядаги Ўта йирик миқдордаги Жиддий Фирибгарликларга қарши кураш идораси SFO хабар қилишича, мамлакат Юқори Маҳкамаси қарорига биноан, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли 20 миллион фунт стерлинг(25 миллион 487 минг АҚШ доллари)га баҳоланадиган уч кўчмас мулк мусодара қилинган.
SFO хабарига кўра, мусодара қилинган мулк орасида Лондон шаҳридаги икки квартира, Саррей графлигидаги бир уй бор.
- Ўзбекистон: Бюджет дефицити, мажлисбозлик кўлами ва Янги Тошкент лойиҳаси
- Ўзбекистон: 2023 йил Мирзиёев ислоҳотлар йўлидан воз кечаётганини кўрсатмоқдами? – Янгиликлар, жаҳон матбуоти
- Кесилаётган дарахтлар, йўқолаётган сув ва шўрланаётган ер - Ўзбекистон иқлимини нималар кутмоқда?
- Ўзбекистон: Адолатли суд эканини Абдуқодирнинг ўзи ҳам тан олсин - Видео, Янгиликлар Dunyo Yangiliklar
Жиддий фирибгарликка қарши кураш идорасига кўра, бу кўчмас мулкларни Гулнора Каримова ва оиласи Ўзбекистондаги коррупциявий фаолиятидан тушган даромадлар эвазига харид қилган.
Каримова 2004-2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон бозорига киришга кўмаклашгани эвазига телекоммуникация ширкатларидан пора сифатида юзлаб миллион доллар олган, деб ёзди SFO.
Шу йил мартида "Freedom For Eurasia" ташкилоти ўз ҳисоботини эълон қилди.
Бу ҳисоботда Каримова Лондондан Гонконггача бўлган шаҳарларда $240 миллион долларлик мол-мулк сотиб олгани ёзилган.
Қорақалпоғистон ҳодисалари терговларида қийноқ қўллаган ички ишлар ходимлари қамалган

Сурат манбаси, Makan.uz
Ўзбекистон Олий Суди хабар қилишича, 2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда рўй берган қонли ҳодисалар бўйича янги суд ҳукми чиқарилган.
Олий Суд Жиноят ишлари бўйича Когон суди Ички ишлар идораларида фаолият юритган уч ходимга ҳукмни 4 августда чиқарганини хабар қилди.
Икки ходим қийноқ қўллашда айбдор топилган ва етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Яна бир милиционер Ўзбекистон Жиноят Кодексининг хавф остида қолдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш бандлари бўйича айбдор топилиб, унга 3 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларини Нукус ғалаёнларини бостиришда ҳаддан зиёд куч қўллашда айблаган, камида 21 инсон ўлимига олиб келган қонли ҳодисалар бўйича куч ишлатар тизимлари ходимлари жавобгарликка тортилмаганини танқид қилганлар.
Қорақалпоғистон ҳодисалари бўйича яна бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимлари жавобгарликка тортилган-тортилмаганлари хабар қилингани йўқ.
Тегажоғ эркак қўлга олинди

Сурат манбаси, Social media
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар қилишича, 1960 йилда туғилган эркак ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.
Бир кун олдин Телеграмда Тошкент шаҳрининг "Буюк Ипак йўли" метро бекати ёнида тасвирга олингани айтилган видео тарқалди.
Видеода ерда ўтирган 8 яшар қиз олдига катта ёшдаги эркак келиб ўтириб, қизнинг сочларини силагани, сўнг оғзидан ўпгани тасвирга олинган.
Аёлларга нисбатан зўравонлик мақсадига қаратилган Nemolchi.uz канали тегажоғ эркакка чора кўришни талаб қилган.
Мирзо Улуғбек Ички ишлар бўлими хабар қилишича, қўлга олинган эркакка нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 129-банди - 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ахлоқсиз ҳаракат содир этиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идорасидан хабар қилишларича, қизнинг ота-онаси ушбу ҳодиса юзасидан ариза билан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат этганлари йўқ.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














