Янги Ренессанс: 300 дан зиёд олим президент Мирзиёевга мурожаат йўллади - видео, дунё, Мирзиёев, O‘zbekiston, Mirziyoyev, yangiliklar

Сурат манбаси, courtesy
Янги Ренессанс: 300 дан зиёд олим президент Мирзиёевга мурожаат йўллашган - Бутунжаҳон жамияти кейинги беш йил ичида Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича 100 дан ортиқ янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирaётганини билдиришган.
Ўзбекистон: Ўта қисқа вақт ичида «дунё сиёсий харитасида Янги Ўзбекистон вужудга келди" - Дунё BBC
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
«Ўзбекистоннинг маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV Халқаро конгресс иштирокчилари президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўлладилар.
15 декабрь куни пойтахт Тошкентда Ўзбекистон маданий мерос ҳафталик иш бошлаган эди.
Ҳафталик орқали Ўзбекистон тарихий маданий мероси жаҳон тамаддунига қандай ҳисса қўшганини намоён этиш мақсад қилинган.
Ҳафталикни «Ўзбекистоннинг маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV Халқаро конгресс очиб берган.
Конгресс давомида 300 дан зиёд таниқли хорижлик олимлар Ўзбекистон маданий бойлигининг қиймати тўғрисида чиқишлар қилган ҳамда маданий меросни ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича ўз тавсияларини берган.
Конгресс якунига кўра, халқаро тадбир ташкилотчиси бўлмиш Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти олимлари бир овоздан президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қабул қилганлар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Тўртинчи мурожаат

Сурат манбаси, Haftalik
Мурожаатномада Бутунжаҳон жамияти аъзолари, мамлакат кутубхоналари ва таълим муассасаларига «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидан 10 минг нусхадаги 35 томлик китоб-альбомларни топшириш ташаббусини амалга оширишда кўмак берганлиги учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирганлар.
Шунингдек, Ўзбекистон умумтаълим мактаблари ва университетларидаги барча кутубхоналар ҳукуматнинг кўмаги орқали яқин орада кўплаб хорижий мамлакатлар тўпламларидаги Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги китоб-альбомларга эга бўлиши маълум қилинган.
Мурожаатномада қайд этилишича, «Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги Тўртинчи Халқаро Конгрессда 2021-2025 йилларга мўлжалланган Йўл харитаси қабул қилинган.
Бутунжаҳон жамияти аъзолари кейинги беш йил ичида Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти 100 дан ортиқ янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирилаётганини билдирганлар.

Сурат манбаси, BBCUZBEK
«Биз мамлакатдаги ва хориждаги музейларда сақланаётган Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар ва альбомлар нашр этишни, ҳужжатли ва бадиий фильмлар тайёрлашни, илмий форумлар ўтказишни, ўқув дастурлари яратишни, мамлакат маданий меросини тиклаш соҳасидаги мутахассисларнинг ишларини, қонунчиликни такомиллаштириш, туризмни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни тадқиқ қилишни давом эттириш ниятидамиз», дейилади мурожаатномада.
Шунингдек, мурожаатномада маҳаллий ва халқаро олимлар маданиятни сақлашга қаратилган саъйи-ҳаракатлари учун президент Мирзиёевга ташаккур изҳор қилганлар.
Эслатиб ўтиш жоиз, Бутунжаҳон жамияти аъзолари президентга тўртинчи бор мурожаат йўлламоқдалар.
Улар бу сафар ҳам давлат раҳбаридан ижобий жавоб олишга ишонч билдирганлар.
Қайта туғилган кинематография

Сурат манбаси, BBCUZBEK
Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги давомида афсонавий Тошкент халқаро кинофестивали фаолияти тиклангани ҳам эълон қилинган.
Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги директори, халқаро тадбир ташкилотчиси Фирдавс Абдухолиқов ҳафталик доирасида ўтган «Ўзбекистон кинематографияси: ўтмиш, бугун, келажак» конференциясида маълум қилган.
Абдухолиқовнинг қайд этишича, фестивалга қайта жон бағишланиши — узоқ кутилган ва жуда муҳим воқеа.
Тошкент халқаро кинофестивали илк бор 1968 йилда ўтказилиб, унда Осиё, Африка ва Лотин Америкасида ишланган сара картиналар намойиш этилган.
Маданий меросни асраб
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятини ташкил ташаббуси илк бор 2017 йил май ойида - Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтган «Ўзбекистоннинг маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзусидаги халқаро конгрессда тилга олинган эди.

Сурат манбаси, courtesy
Бутунжаҳон жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2018 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Иккинчи Халқаро Конгресс доирасида қабул қилинган.
Жамият 2019 йил август ойида Парижда расмий равишда рўйхатдан ўтказилган.
Жамият, давлат ва жамоат ташкилотлари, тадқиқотчилар, экспертлар, илм-фан, медиа соҳаси вакиллари ва бошқа манфаатдор жамоатчилик вакилларининг Ўзбекистон маданий меросини жаҳон маданий меросининг муҳим қисми сифатида сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ишларига кўмак беради.
15 декабрь куни IV Халқаро конгресснинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Жамият асосчиси ва илмий раҳбари Фирдавс Абдухолиқов маданий меросни ўрганиш «11-12 ва 15-асрда икки ренессансни бошдан кечириб, янги уйғониш даврига қадам қўяётган» Ўзбекистон учун муҳим экани борасида гапирган эди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















