Шуша ҳам "олинди", Озарбайжон Тоғли Қорабоғ деб ҳамма нарсани унутдими? Оқибатлари-чи? Tog’li Qorabog’, O’zbekiston, Rossiya, Turkiya, yangiliklar

Парень, которого двое полицейских взяли в силовой захват
Сурат тагсўзи, Бокудаги намойишчиларни, одатда, мана шундай ҳибсга олиб келишган. Шаҳар марказида сиёсий акцияларга изн берилмаган

Шуша ҳам "олинди", Озарбайжонда Тоғли Қорабоғ деб ҳамма нарса - инсон ҳуқуқлари, қамоқхоналардаги қийноқлар, сиёсий маҳбуслар ва коррупция муаммоси унутилдими? Янги хавотирлар ўртага чиқмоқда.

Озарбайжон ўтган дам олиш кунларида стратегик жиҳатдан ўта муҳим бўлган "Шушани ҳам қўлга киритди". Озарбайжон президенти худди ана шундай даъво билан чиқди. Тоғли Қорабоғ учун жанглар бошланганига бир ойдан ошди. Орада учта муваққат сулҳ ҳам чиппакка чиқиб бўлди.

Tog'li Qorabog' urushi

Сурат манбаси, Reuters

Қорабоғда янги уруш бошлангандан сўнг, Озарбайжон мухолифати, таниқли сиёсатчилари ва журналистлари инсон ҳуқуқлари, қамоқхоналардаги қийноқлар, сиёсий маҳбуслар ва коррупция билан боғлиқ масалаларни четга суриб, бор эътиборларини урушни муҳокама қилишга қаратдилар.

Бунинг ортида ғалабага бўлган самимий истак ҳам, коллаборационист сифатида айбланишдан қўрқиш ҳам бўлиши мумкин. Баъзиларнинг фикрича, бу мамлакатда киши билмас шаклда "винтларни маҳкамлашга" олиб келиши мумкин.

"Биз нафақат Президент Илҳом Алиевнинг Қорабоғ можароси бўйича сўзларини, балки ҳаракатларини ҳам қўллаб-қувватлаймиз", деб ёзди "Республикачи муқобиллар" партияси лидери Илгар Маммедов ўз саҳифасида. "Давом эттириш керак. Шушани озод қилиш керак, у Арманистон шаҳри бўлиши мумкин эмас."

Бунгача Маммедов бир неча йил қамоқда ўтирган, жамоатчилик босими остида ва Европа инсон ҳуқуқлари судининг қароридан кейин озод қилинган.

Кўп йиллар давомида у янги Қорабоғ уруши бошланган 27 сентябргача Озарбайжон ҳукуматини танқид қилиб келди. Ўшандан бери у фақат шу ҳақида ёзади.

Шунга ўхшаш баёнотни ўша куни етакчи мухолифат - Озарбайжон Халқ фронти партияси раҳбари Али Каримли ҳам қилди.

У Озарбайжон армиясининг Қорабоғдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ва президент исмини тилга олмади. Шунинг кейинги чиқишлари ҳам у қўллаб-қувватлайдиган урушга қаратилган.

Бунгача кўп йиллар давомида озарбайжонлик фаоллар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, мухолифатдаги сиёсатчилар мамлакатдаги муаммолар - сиёсий маҳбуслар, қийноқлар, коррупция ҳақида гапириб келарди.

Энди бу мавзуларнинг бари орқа қаторга ўтди.

Ҳукуматдаги аъзоларининг коррупциясини текширишда ўзининг жасурлиги билан машҳур бўлган ва, кўпчилик ишонганидек, сиёсий сабабларга кўра икки йил қамоқда ўтирган озарбайжонлик журналист Ҳадича Исмоил ҳам уруш ҳақида ёзяпти ва Қорабоғда ғалаба кутмоқда.

"Шуша қўлдан кетганда, одамлар йиғлади"

Қорабоғ можароси бўйича тадқиқотчи, ҳозирда сиёсий мухожир тарихчи Ариф Юнус ҳар қандай уруш жамиятни жипслаштиришини нормал ҳолат деб билади.

"Тинчлик даврида сиз объектив бўлишингиз мумкин, уруш келганда ранглар мозаикаси йўқолади, қора ва оқ ранг - дўст ёки душман қолади", дейди у. "Бу, айниқса, этник низоларда шундай".

Унинг таъкидлашича, 1992-1994 йилларда Қорабоғ урушида Озарбайжон мағлубиятга учрагани, натижада юз минглаб озарбайжонликлар Қорабоғ ва унинг атрофидаги етти минтақадан қувилгани ҳозир кузатилаётган ижтимоий бирдамликда катта роль ўйнамоқда.

Бундан ташқари, Тоғли Қорабоғнинг ўзи ва, айниқса, Шуша шаҳри Озарбайжон мусиқа маданиятининг бешиги ҳисобланади, бу жойлар билан машҳур қўшиқлар, шунингдек, таниқли мусиқачилар, қўшиқчилар ва жамоат арбобларининг ҳаёти боғлиқ. Ана шунинг учун ҳам уруш Озарбайжон жамиятини шу тарзда бирлаштира олди.

"Биз Шушани йўқотган кунни эслайман. Мен ўша пайт Бокудаги Марказий универмагда эдим, харидга чиққандим. Атрофида радиостанциялар бор эди, улар янгиликларни айтиб турарди", дейди тарихчи. "Шуша қўлдан кетганини эшитиб, ташқарига чиққанимда йиғлаётган таксичиларни кўрдим."

Исмини ошкор қилмаслик шарти билан урушга қарши бўлган сиёсатчилардан бири Би-би-си билан суҳбатда айтишича, сиёсий партиялар урушдан бошқа нарса ҳақида гапирмайдилар, таъқиб қилинишдан қўрқиб, танқид ҳам қилмайдилар. Шундай қилганлар фақат давлат эмас, балки жамиятнинг ўзи ва электорат қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлади.

Қандай муаммолар?

Вид на полуразрушенную мечеть в городе Шуша

Сурат манбаси, AzerTag

Сурат тагсўзи, Шуша Озарбайжон мусиқа санъатининг бешиги ҳисобланган

Озарбайжон ҳукумати коррупция, ҳар қандай норозилик намойишлари ва сўз эркинлигини бостириш ҳамда мухолифатга қарши сиёсий репрессиялар учун танқид қилиб келинарди. Аммо бу муаммоларни ҳозир эслаётганлар оз.

Таниқли мухолифат фаоли Ғиёс Ибрагимов 25 октябрь куни бундан тўрт йил олдин гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганини эслади. Икки йил ўтиб, у президентнинг афв этиш тўғрисидаги фармони билан озод қилинган.

1990-йиллардан бошлаб Озарбайжон ҳуқуқ ҳимоячилари вақти-вақти билан сиёсий маҳбуслар рўйхатини тузиб, нашр этадилар. Одатда, улар ичида юздан ортиқ исмлар бўлади - баъзилари озод қилинади, бошқалари улар ўрнини эгаллайди.

Қорабоғ сабабли бошланган Арманистон билан ҳозирги урушдан сал олдин, сиёсий кун тартибидаги муҳим масала мухолифатчи сиёсатчи Тофиг Ягублу қамоқда эълон қилган очлик акцияси эди.

Унинг озод қилиниши учун одамлар полициянинг ҳибсга олишларига қарамай пикетларга чиқди ва ижтимоий тармоқларда илгари сиёсат билан шуғулланмаган ва ҳаттоки баъзи ҳукуматпараст жамоат арбоблари ҳам унинг тарафини олди. Ягублу уруш бошланишидан бир неча кун олдин том маънода озод қилинди ва бу мухолифатнинг сўнгги ғалабаси бўлди.

Винтлар яна қанча буралади?

Урушдан кейин мамлакат тақдири қандай бўлиши борасида фикрлар тубдан фарқ қилади.

Баъзи мухолифатчилар "биз урушни эпладикми расмийлар билан ҳам муносабатни ҳал қиламиз" деб ҳисоблашади, бошқалари агар урушда ғалаба қозонса, ҳукумат норозиликни янада қаттиқроқ бостириш имкониятига эга бўлишига ишонади.

Бу тарихчи Ориф Юнуснинг фикри. "[Президент] Илҳом Алиев пайтдан фойдаланиб, сиёсий маҳбусларни озод қилиши мумкин эди, шунда у мухолифатдан янада кўпроқ қўллаб-қувватлов олар эди", дейди Юнус. "Аммо уруш бошланганидан кейин ҳам у Халқ фронтига ҳужумини давом эттирди ва бу келажакда баттарроқ бўлишини англатади."

Протестующая молодежь в центре Баку.

Сурат манбаси, AFP PHOTO / TOFIK BABAYEV

Сурат тагсўзи, 2013 йил Армия сафларида аскарларнинг қурбон бўлишига қарши қатор намойишлар билан эсда қолган. Намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ишга солинган

Энди, унинг сўзларига кўра, ҳокимият жамоатчиликка қарамаб ўтирмай, "винтларни бураши" мумкин бўлади. Шунинг учун тарихчи янги ҳибсга олишларни кутмоқда ва "ёмон кунларга тайёргарлик кўриш вақти келди" деб ҳисоблайди.

Унинг фикрига кўра, коррупцияни танқид қилиш ҳам йўқолади: "Агар ушбу пирамиданинг тепасида ғолиб президент бўлса, қандай қилиб коррупцияни енгишингиз мумкин?"

"Бундан ташқари, бизда шундай одамлар бор - буни ўтган урушдан ҳам кўриш мумкин - улар ўққа қарши боришдан қўрқмайдилар, аммо митингга чиқишдан қўрқадилар", деб шикоят қилади тарихчи.

Сиёсатшунос Зардушт Ализода бунинг тескарисига ишонади.

"Ўзини муҳим масалаларни ҳал қилишга дахлдор деб билган одамлар амалдорларнинг аввалги зўравонликларига тоқат қилмайди ва амалдорларнинг ўзлари аввалгидай ўзини тутмайди", дейди у.

Ализоданинг таъкидлашича, Озарбайжон ҳукумати кўп йиллар давомида ҳар қандай танқидларга жавобан Қорабоғ можаросини тилга олар, "душман ватанни оёқ-ости қилиб турганда, ички низолар вақти эмас" дерди.

"Ушбу "баҳона" кейин иш бермайди, ер эмас, балки инсон ўз ҳуқуқлари, эркинлиги ва фаровонлиги биринчи ўринга чиқади", деб ҳисоблайди у. "Ва агар улар винтларни маҳкамлайверсалар, уни синдириб қўйишлари мумкин."

У Арманистоннинг ўтган президентлари Кочариан ва Саркисян Қорабоғ урушининг қаҳрамони деб ҳисобланганини эслайди. Аммо бу уларни халқнинг норозилигидан халос қилмади, улар ўз ҳокимиятини йўқотдилар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek