Ўзбекистон: Мирзиёев ҳайит билан табриклади, ҳамдардлик билдирди - O'zbekiston, koronavirus va musulmonlar

Сурат манбаси, official
Мирзиёев ҳайит билан табриклади, ҳамдардлик билдирди - минг афсуски, юртдошларимиз орасида ушбу касаллик(коронавирус - таҳр.)дан вафот этганлар ҳам бўлди. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин қалбимдан ҳамдардлик билдириб, барчаларига сабр-бардош тилайман, марҳумларнинг охиратлари обод бўлишини Яратгандан сўраб қоламан, деди.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити арафасида жами коронавирусга чалинганлар сони расман 23 минг кишидан ортди. Коронавирусдан ўлим ҳоллари эса, 134 тага чиқди.
Аммо бу рақамлар шахсан мамлакат президенти ҳам яқинда Ўзбекистонда ҳозир кенг тарқалаётганини алоҳида эътироф, қайд этган пневмония ҳолларини ўз ичига олмайди.
Мустақил экспертлар ва оддий ўзбекистонликлар ўзларининг ҳисоб-китоблари эса, шу ҳолатда ҳам, ҳақиқий рақамларнинг расмийсидан анча кўп эканига далолат қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев яна бир бор коронавирусни Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаган оғир синовга қиёс берган.
Коронавирус пандемияси шароитида "Қурбон ҳайитининг жамият ҳаётидаги беқиёс ўрни ва улкан аҳамиятини янада чуқур ҳис этаётганлик"ларини айтган.
"Пандемия туфайли оммавий тадбирлар, жумладан, Қурбон ҳайити билан боғлиқ маросимларни жамоат бўлиб адо этишда айрим чекловлар вужудга келганини мавжуд вазият тақозоси сифатида барчалари яхши тушунишлари"ни айтиб, узрхоҳлик қилгандек ҳам бўлган.
Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати саналади.
Қолган барча минтақа давлатларида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам коронавирус боис, Қурбон ҳайити намозининг масжидларда ўқилмаслиги айтилган.
Одамлардан ҳайитни карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда байрам қилиш сўралган.
Президент Мирзиёев, "Ушбу оғир синов дамларида Аллоҳ таолонинг ўзи эзгу ва савоб амаллар учун янги имконият эшикларини очиб бераётгани"ни таъкидлаган.
"Пандемия даврида доимий даромад манбаига эга бўлмаган, кам таъминланган, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли қатламларини ва оилаларни ҳамда иқтисодиётни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида бугун имзолаган Фармонига мувофиқ, республика бюджетидан яна қарийб 2,5 триллион сўм маблағ йўналтириш белгиланганини ҳам айтган.
Президентнинг табригидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фондига ҳам 150 миллиард сўм маблағ ажратилгани маълум бўлган.
Нақд пул берилади:

Сурат манбаси, official
Шу соатларда президент Шавкат Мирзиёев янги фармонни имзолаган.
Фармонга мувофиқ, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами қўллаб-қувватланиши айтилган.
Расман маълум қилинишича, жами 1 миллион 700 минг кишига 380 миллиард сўм тарқатилади.
Кўмакка муҳтож 400 мингдан ортиқ оиланинг ҳар бир аъзосига бир марталик моддий ёрдам берилади.
Пенсия ва нафақалар 10 фоизга ошади - батафсил:
Коронавирус: Covid-19 энг ёмони, аммо чегаралар очилиши керак - Ўзбекистон дунё видео
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Ўзбекистон: Вазиятга Ички ишлар вазирлиги ойдинлик киритди

Сурат манбаси, official
Ўзбекистон: Вазиятга Ички ишлар вазирлиги ойдинлик киритди - карантин шароитида қурбонликни қандай тарқатиш саволини очиқлади. Аммо худди шу манзарада ҳам бу йил қурбонликни қандай қилиш саволи айрим ўзбекистонликларни ўйлантираётган саволлардан бири сифатида қолгани кўрилган. Эртага Қурбон ҳайити.
Ўтган ҳафта бу йилги Қурбон ҳайитини қандай нишонлаш тўғрисида шахсан президент қарори чиққан.
Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси Уламолар Кенгаши фатвоси эълон қилинган.
Аммо худди шу манзарада ҳам бу йил - пандемия ва карантин шароитида қурбонликни қандай қилиш саволи айрим ўзбекистонликларни ўйлантираётган саволлардан бири сифатида қолгани кўрилган.
Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Бу йилги Қурбон ҳайити Ўзбекистонда ҳам эртага, 31 июль куни байрам қилинади.
Коронавирус: Covid-19 энг ёмони, аммо чегаралар очилиши керак - Ўзбекистон дунё видео
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Ўзбекистон, коронавирус ва ҳайит

Сурат манбаси, official
Қурбон ҳайити ҳам глобал коронавирус пандемияси ҳануз ўз шиддатини йўқотмаган бир пайтга тўғри келаётгани кўрилади.
Ўзбекистонда ҳозирга келиб жами коронавирус ҳоллари расман 23 мингга яқинлашган.
Аммо бу рақамлар шахсан мамлакат президенти ҳам яқинда Ўзбекистонда ҳозир кенг тарқалаётганини алоҳида эътироф, қайд этган пневмония ҳолларини ўз ичига олмайди.
Мустақил экспертлар ва оддий ўзбекистонликлар ўзларининг ҳисоб-китоблари эса, шу ҳолатда ҳам, ҳақиқий рақамларнинг расмийсидан анча кўп эканига далолат қилади.
Ўзбекистон 20 апрелдан бошлаб, пандемия боис, бутун мамлакат бўйлаб жорий этилган ва ҳафталарки амалда бўлган карантин чораларини юмшатишга киришган.
Лекин бунинг ортидан вазият кескин ёмонлашаркан, 10 июлдан бошлаб қайта қатъий карантин чораларига қайтган ва куни кеча тартибни 15 августга қадар узайтирган.
Натижада, ўзбекистонликларнинг Қурбон ҳайитини ҳам мамлакатда кучайтирилган карантин тартиби амалда бўлган бир пайтда байрам қилишларига тўғри келган.
Ҳайит ва қурбонлик

Сурат манбаси, official
Республика махсус комиссиясининг карантин тартибини узайтириш қарори Қурбон ҳайитига саноқли кунлар қолган бир пайтда чиққан.
Янги қарорда Қурбон ҳайити куни ва дам олиш кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши айтилган.
Аҳолининг "ўзини ўзи яккалаш" ҳаёт тарзига риоя қилиши тавсия этилган.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг фатвосида ҳам айнан карантин шароитини назарда тутиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик сўралган.
Уйма-уй юриб, турли хил азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмаслик ва қабристонлар зиёратидан сақланишлари лозимлиги айтилган.
Карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари, ўзлари ва яқинларини эҳтиёт қилишлари лозимлиги таъкидланган.
Мамлакат мусулмонларига Қурбон ҳайити намозини уйда ўқишлари тавсия этилган.
Амми айни шу чекловлар ва тавсиялар манзарасида Қурбон ҳайитининг асосий ва ажралмас шартларидан бири бўлган қурбонликни карантин шароитида қаерда ва қандай қилиш саволи, афтидан, очиқ қолган.
Бунга кеча, 29 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифинг далолат қилган.
Ҳатто бу ҳақдаги расмий хабарнинг ўзида ҳайит - 31 июль куни ҳаракатланиш тақиқланаркан, сўйилган қурбонликларни муҳтож оилаларга қандай етказиб берилиши аҳолидан тушган энг муҳим саволлардан бири сифатида тилга олинган.
Вазирлик котиби ўз жавобининг киришида жорий йил 31 июль, 1-2 август ва 8-9 август кунлари бутун сутка давомида Республика миқёсида ҳаракатланиш тўлиқ тўхтатилишини эътироф этган.
"Савобли эҳсонни эса, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, маҳаллангиз раиси ва фаоллари ҳамкорлигида ва ёрдамида ўзингиз яшаётган маҳалла ҳудудида амалга оширишингиз мақсадга мувофиқ", деб айтган.
Лекин, шунда ҳам, ўзбекистонликларнинг, "Уч кун - ҳайит кунлари ҳар қандай транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилса, қурбонликка сўйиладиган қўйлар ва қўйни сўядиган қассобни қандай олиб келамиз?", қабилидаги саволлари эса, кўринишича, ҳалича ўз жавобини топмаган.
Минтақа давлатлари орасидан эса, ҳозирча фақат Қозоғистондан садақаларнинг онлайн тарзида қабул қилинишига оид хабарлар олинган.
Маълум бўлишича, бунинг учун махсус сайт - qurban2020.muftyat.kz ташкил қилинган.
Диний идора масъуллари одамларни коронавирусдан ҳимоя қилиш мақсадида бу ишга қўл уришганини айтишган.
Ҳозирча бунга ўхшаш хабар қолган бирор бир минтақа давлатидан олинмаган.
Аммо Ўзбекистонда 2017 йилдан буён диний идоранинг тавсия ва кўрсатмалари асосида qurbonlik.uz онлайн хизмати расман фаолият юритиб келади.
Маълум бўлишича, бу йил, айнан пандемия боис, одамлар масофадан туриб, qurbonlik.uz ни вакил қилиш орқали аллақачон буюртма беришни бошлаб юборишган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















