|
Роҳат Алиев товон эвазига озодликка чиқарилган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қозоғистон расмийлари талабига биноан Австрияда ҳибсга олинган собиқ элчи ва президент Назарбоевнинг куёви Роҳат Алиев бир миллион евро товон эвазига озодликка чиқарилган. Австрия расмийлари экстрадиция масаласи кўриб чиқилгунга қадар жаноб Алиевнинг Австрияда қолиши кераклиги ҳақида огоҳлантирганлар. Одам ўғирлаш ва қаллобликда айбланаётган Роҳат Алиев ўтган ҳафта ҳибсга олинганди. Австрияда чоп этиладиган ҳафтаномалардан бирига берган интервьюсида жаноб Алиев уни Қозоғистон расмийлари қўлига топширмасликни сўраган. Унга кўра, агарда Қозоғистон расмийлари қўлига топширилса, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Роҳат Алиевга кўра, унга қарши айбловлар у қайнотаси президент Нурсултон Назарбоевга ўз номзодини президентликка қўймоқчи эканлигини айтганидан сўнг ўртага чиққан. Қозоғистондаги қудратли шахслардан бўлган Роҳат Алиев ишбилармон ва Қозоғистон ҳукумати унга қарши жиноий иш очгунга қадар мамлакатнинг Австриядаги элчиси бўлган. Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари Роҳат Алиевни мамлакатдаги "Нурбанк" тижорат банки икки раҳбарининг ўғирланишида ва жиноий гуруҳ ташкил этишда айблаганди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Қозоғистон президентининг куёви ҳибсга олинган01 Июн, 2007 | Bosh Sahifa 'Алиев ҳеч қачон демократия учун қайғурмаган'29 Май, 2007 | Bosh Sahifa Роҳат Алиев айбловларни рад этди29 Май, 2007 | Bosh Sahifa Қозоғистон Роҳат Алиевга халқаро қидирув эълон қилди28 Май, 2007 | Bosh Sahifa Қозоғистонни бошқараётган оилада бўлиниш26 Май, 2007 | Bosh Sahifa Роҳат Алиев телеканали ва рўзномаси ёпилди25 Май, 2007 | Bosh Sahifa Роҳат Алиев: 'барча саволларга жавоб беришга тайёрман'24 Май, 2007 | Bosh Sahifa Қозоғистон президенти куёвига жиноий иш очилди23 Май, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||